ЖАМОАМИЗ СОНИГА ЭМАС, СИФАТИГА ҲАМ ҚЎШИЛСАНГИЗ МАҚСАДГА МУВОФИҚ БЎЛАР ЭДИ: “Сиз дарс бераётган ўқувчиларнинг, бошқа маҳо- ратли ўқитувчи дарс бераётган ўқувчилардан кам жойи йўқ. Ўз фаолиятингиз ва мақсадларингизни аниқлаштириб олинг. Ўқувчи ҳамиша фақат меҳр қўйган кишисидангина таълим олади.
СИЗ ЖАМОАМИЗДА ЯНГИСИЗ, АММО ҲАЛИ ҲАМ УЙҚУДАСИЗ ВАҚТ КУТИБ ТУРМАЙДИ.
(фақат 1- чорак учун)
Агар ўқитувчида ишига муҳаббатгина бўлса, у яхши ўқитувчига айланади. ўқувчисигагина муҳаббати бор муаллим ҳамма китобларни ўқиган, лекин ишини ҳам, ўқувчисини ҳам севмайдиган ўқитувчидан яхшироқдир. Ҳар икки мухаббат ни ўзи да жалб қила олган ўқитувчи эса комил устоздир. Ўз ўрнингизга эга бўлинг!
4 - боб. «СВЕТОФОР ТАҲЛИЛИ» ТАЛАБЛАРИ.
Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофик тегишли фанлар бўйича дарс машгулотларига тайёргарлиги ва ҳар бир дарсни сифатли ўтказишни таъминлаш;
ўкувчиларни ўзлаштирган билимларини амалиётда мустаҳил қўллай олишга тайёрлаш, давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларнинг ўқув материалини ўзлаштиришларини ҳолисона, мунтазам баҳолаб бориш;
қўшимча машғулотлар ўтказиш, фан тўгаракларида ишлаш, фанлар олимпиадаларига, турли танловларга ва фан ойликлари фестивалларига ўқувчиларни тайёрлаш, ўқувчиларда билим ва кўникмаларни шакллантириш, уларни маънавий-аҳлоқий тарбиялашни амалга ошириш;
ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланишини ва уларнинг сақланишини назорат килиш;
ўкувчиларнинг давомати ва фанлардан ўзлаштириш ҳисобини ҳар кунлик олиб бориш;
жорий, оралиқ ва якуний тестлар (назорат сўрови), имтиҳонлар ўтказиш, ўқувчиларнинг ёзма ишлари ва дафтарларини текшириш;
ҳар бир дарс режаларини, дарс ўтказиш учун зарур бўлган дидактик тарқатма ва кўргазмали материалларни ишлаб чикиш;
ўзига бириктирилган синф хоналаридаги мавжуд моддий бойликларнинг сақланишини ҳамда улардан ўкув-методик мақсадларда самарали фойдаланишни таъминлаш;
педагогик кенгаш, методик кенгаш, семинар, тренинг, мажлисларда, очиқ дарсларда, ҳисоботлар тузишда ва методик материаллар ишлаб чикишда иштирок этиш;
педагогик аҳлоқ нормаларига риоя килиш, ота-оналар билан ҳамкорликда ишлаш, уларнинг фарзандларини тарбиялаш ва ўқитиш масалалари бўйича учрашувлар ва суҳбатлар ўтказиш;
касб маҳоратини муттасил ошириб бориш, ўз фаолиятида илғор таълим методларини ўрганиш ва амалга ошириш, меҳнат интизоми қоидаларига риоя қилиш;
ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашнинг илғор шакллари ва инновацион усулларини кенг жамоада оммалаштириш;
ўқувчиларни фаоллигини рағбатлантириб бориш ва ўзлаштиришини баҳолашнинг рейтинг тизимини шакллантириш;
ўқув жараёнида АКТ воситаларини амалиётда қўллашни билиши;
касбий одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |