Кимё фанлари доктори (DSc) илмий даражасига талабгор Н.И. Бозоровнинг 02.00.06 – “Юқори молекуляр бирикмалар” ихтисослиги бўйича “Акрил мономерлари асосида гомо- ва сополимерлар синтези: хоссалари ва қўлланилиши” мавзусида тайёрлаган докторлик диссертация авторефератига
Т А Қ Р И З
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда синтетик полимерлар кимёсини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Замонавий полиолефинлар ишлаб чиқаришни ишга тушириш, акрил мономерлари ишлаб чиқаришни режалаштиришни кенгайтириш ва поливинилхлорид ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бир томондан, синтетик полимерлар асосида янги импорт ўрнини босувчи турли хил саноат ва қишлоқ хўжалиги учун зарур юқори технологик материалларни олиш зарурати билан боғлиқ бўлса, бошқа томондан, барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда хом ашёни, хусусан, углеводородларни чуқур қайта ишлаш зарурлигини тақозо этади. Бундай ҳолда углеводород хом ашёларидан оқилона фойдаланиш билан полимерларни ишлаб чиқариш нисбатан самарали ҳисобланади. Радикал полимерланиш ва кимёвий модификациялаш усулларидан фойдаланган ҳолда маълум структура ва молекуляр оғирликка эга бўлган макромолекулаларни олиш усулларини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқотлар алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. Ушбу полимерларга пайванд, блок, чизиқли, тармоқланган ва уч ўламли тузилишга эга бўлган блок-градиентли сополимерлар киради, улар янги турдаги маҳсулотларни, шу жумладан юқори эксплуатацион кўрсаткичларига эга наноструктурали материалларни олишда амалий қўлланилишини белгилайди.
Шунга мос равишда Н.И. Бозоровнинг диссертация ишида ҳам асосий эътибор ўзимизда бор бўлган хом ашёлардан унумли фойдаланган ҳолда классик радикал полимерланиш реакциялари асосида акрил мономерлари ва Шўртан газ кимё комплексида ишлаб чиқариладиган қуйимолекуляр полиэтилендан фойдаланиб, гомо- ва сополимерлар синтез қилиш ва уларнинг физик-кимёвий, электрон ва структуравий хусисиятларини ўрганиш бўйича экспериментал ёндашувлар ишлаб чиқишга қаратилган.
Н.И. Бозоров биринчи марта радикал полимерланиш реакциялари асосида, сувли муҳитда нисбатан юқори молекуляр массали полиакриламид олишга муваффақ бўлган ва уни амалиётда ноионли флокулянт сифатида қўллаш бўйича далолатномалар олган.
Бундан ташқари, Н.И. Бозоровнинг тадқиқот натижаларининг аҳамиятлии томони шундаки, диссертант томонидан биринчи марта Grafting from усули бўйича пайванд структурали сополимерлар синтез қилишга эришилган. Пайванд сополимерни синтез қилиш жараёни, синтез шароитида ҳосил бўлган гомополимерни ажратиш ишлари амалга оширилган. ҚМПЭ ва акрил кислота асосида олинган ушбу полимерларни дастлаб, крахмал билан наноўлчамли композициялари олинган бўлса, юқори босимли полиэтилен, крахмал ва пайванд сополимерлар иштирокида биопарчаланувчи хусусиятга эга комозицион материалларни олиниши ва ҳосил бўлган композициянинг структураси батафсил ўрганилган. Диссертант Бозоров Нурад Исматович диссертация иши бўйича жами 30 та илмий иш нашр этган бўлиб, шундан 3 та мақола ҳалқаро журналларда (2 таси Scopus базасида мавжуд), 7 таси эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган журналларда чоп этилган. Нашр этилган ишлар диссертация иши мазмунини тўлиқ қамраб олган.
Шунга қарамай диссертация авторефератининг 13- бетида акриламиднинг синтез жараёни баён этилган бўлиб, унда синтезни амалга оширишда инициаторлар сифатида фақат оксидловчи-қайтарувчи инициаторлардан фойдаланилганлиги бўйича маълумотлар келтирилган. Бошқа инициаторлар нима учун қўлланилмаганлиги бўйича ҳеч қандай изоҳлар келтирилмаганлигини қандай изоҳлаш мумкин?
Кўрсатилган камчилик диссертация ишининг мазмуни ва моҳиятига ўз салбий таъсирини кўрсатмайди. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлашим мумкинки, Н.И. Бозоровнинг “Акрил мономерлари асосида гомо- ва сополимерлар синтези: хоссалари ва қўлланилиши” мавзусидаги диссертация иши мазмуни, ҳажм ва тузилиши бўйича 02.00.06-“Юқори молекуляр бирикмалар” ихтисослиги бўйича ОАК талабларига тўлиқ жавоб беради ва кимё фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олишга лойиқ, деб ҳисоблайман.
Тақризчи:
Do'stlaringiz bilan baham: |