Н. Ф. Замяткин matrix metod сизга хорижий тилни ўргатиб бўлмайди!



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/21
Sana14.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#669944
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Sizni xorijiy tilga orgatib bolmaydi

Тилшунослик қоидаларини ёд олишга 
мажбурманми? 


Йўқ. Бунинг ўрнига асар ўқиш сингари 
фойдали машғулот билан банд бўлганингиз 
маъқул. 
Чет тилини қанча муддатда ўрганши 
мумкин? 
Тил ўрганиш учун маълум муддатни ҳеч 
ким белгилаб беролмайди. Аммо тўғри 
йўлдан борсангиз, билимларингиз бир йилда 
чет тиллар факультетининг 3-курсида таҳсил 
оладиган аълочи талабанинг билимларидан 
ортиқ бўлса бўладики, асло кам бўлмайди. 
Ишончли ва тайёр ҳолдаги матрицани 
қаердан топиш мумкин ? 
Бунақасини ҳозирги кунда ушбу рисола 
муаллифидан олишингиз мумкин холос. 
Бир-иккита матнни тинглаш, талаффуз 
ва таҳлил килишдан сўнг киши айни тил 
борасида нимадир ўрганган ҳисобланадими ? 
Йўқ. Ўн беш-йигирмата диалог устида узоқ 
ва қунт билан ишлаган одам ҳақидагина 
шундай дейиш мумкин. Аслида бу ҳам нисбий 
гап. Бу жараёнда аниқ чегарани белгилаш 
мумкинмас. Мен матрицани ўттизта диалог ва 
матнлардан тузишни таклиф киламан. Узоқ 


вақт қунт билан ишлаш ўзини оқлаган 
усулдир. 
Матрицани 
тугатганимдан 
сўнг 
«марафонча ўкиш»га киришаман. Юзлаб, 
минглаб саҳифаларни ҳам баланд овозда, 
чиройли оҳанг билан ўкишим керакми? 
Йўқ, баланд овозда, оҳангдор ўқиш фақат 
матрица босқичига тегишли. Катта асарларни 
бу тахлит ўқиш жисмоний жиҳатдан ҳам 
иложсиз. 
Матрица босқичидан ўқиш босқичига 
ўтганимдан сўнг, ўзимга тушунарсиз бўлган 
сўзларни 
қандай 
талаффуз 
киламан? 
Тушунарсиз сўзнинг айнан таржимасини 
билмасам, унинг мазмунини матн орқали 
англашим кераклигини тушундим. Аммо 
унинг талаффузини қандай ўрганаман? 
Ҳар қандай тилда сўзларни талаффуз 
қилишнинг ўзига хос мантиғи бўлади. 
Тилдаги сўзлар талаффузи оз микдордаги 
артикуляция 
намуналарига 
асосланади. 
Матрица босқичидан сўнг бу намуналар 
сизнинг миянгизга мустаҳкам ўрнашиб 
қолади. Бундан ташқари хозир интернетда 


сўзларни тўғри талаффуз қилишни ўргатувчи 
овозли 
луғатлар 
мавжуд. 
Бу 
тахлит 
муаммолар сизни фақат ишнинг бошидагина 
қийнайди холос. Вақт ўтгач, шу каби арзимас 
муаммолар билан ўзингизни қийнаганингиз 
ғалати туюла бошлайди, негаки бу вақтда 
сизда 
тил 
ўрганишнинг 
ҳозир 
тасаввурингизга ҳам сиғдира олмайдиган 
бошқа қийинчилик ва муам-молари пайдо 
бўлади. 
Ҳаммага ўзи қизиқкан адабиётни ўқишини 
маслаҳат бердингиз. Мен адабий асарларни 
эмас, илмий услубдаги китобларни ўқишни 
хуш кўраман. Айтайлик, лойиҳа менежменти 
ҳақидаги китобни ўқимоқчиман. Аммо бундай 
китобларнинг тили анча илмий. Бу нарса тил 
ўрганишимга салбий таъсир кўрсатмайдими? 
Ёки илмий услубдаги китобларни ўқимай 
турган маъқулми? 
Жавобим жуда оддий ва ўша-ўша. Қандай 
услубда битилганидан қатьи назар фақат 
ўзингизга қизиқ бўлган, эътиборингизни 
торта оладиган китобни ўқинг. Бошқалар 
билан ишингиз бўлмасин. Охири бахайр 
бўлади. 


Иероглиф ёзувли тилларни ўрганишда 
матрицадан фойдаланса бўладими? 
Матрицадан барча тилларни ўрганишда 
фойдаланса бўлади. Иерог-лиф ёзувли 
тилларни ўрганиш ҳеч қачон осон бўлмаган ва 
уларни ўрганиш жараёни бироз кўпроққа 
чўзилиши мумкин. 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish