Н. Э. Темирова фанидан ўҚув –услубий мажмуа ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,08 Mb.
bet83/84
Sana11.12.2022
Hajmi2,08 Mb.
#883773
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-sotsiologiya

4-саволнинг баёни:
Илмий билишнинг методларини фалсафа ва социологияда 3 турга бўлиб ўрганилади:
1. Илмий билишнинг энг умумий-илмий методи (онгли амалий ва назарий фаолият).
2. Илмий билишнинг эмпирик даражасига оид умумий илмий методлар.
3. Илмий билишнинг назарий даражасига оид умумий илмий методлар.
Дастур таркиби услубий қисмининг муҳим жиҳати – эмпирик тадқиқот услубияти, техника жараёни ва усулларини асослашдан иборат.
Социологик тадқиқот услубияти – хусусий социологик усуллар мажмуи бўлиб, ундан эмпирик материалларни тўплаш ва тизимлаштириш мақсадида фойдаланилади. Метод тушунчаси кенг маънода билимлар тизимини юзага келтириш ва асослаш учун воситачи демакдир. Социологиянинг усул сифатидаги умумсоциологик пиринциплари: ижтимоий воқеаликдаги жараёнлар, ҳодисаларни билишдаги хусусий принциплар ва конкрет усуллар – математик-статистик усуллар, социологик ахборотни йиғиш усуллари: кузатиш, сўроқ, эксперимент ва бошқалардан иборатдир.
Социологик тадқиқот техникаси – махсус усулларнинг бирлигини англатиб, у ёки бу усулдан унумли ва ўз ўрнида фойдаланишни ифода қилади.
Социологик тадқиқот жараёни тадқиқотни ташкил этиш усули, воситаси, барча билиш ва ташкилий фаолиятнинг батартиб бориш жараёнини англатади.
Амалий социологик тадқиқот олиб бориш жараёнида конкрет тадқиқот усулларининг аҳамияти ҳам катта. Улар ёрдамида дастлабки эмпирик маълумотлар йиғиб борилади. Қуйида шулар хусусида тўхталиб ўтамиз.
1. СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРДА КУЗАТИШ УСУЛИ
Социологик тадқиқотларда кузатиш – дастлабки эмпирик маълумотларни йиғиш усули бўлиб, муайян мақсадга қаратилган, олдиндан пухта ўйлаб, мунтазам олиб бориладиган, ҳиссий қабулга асосланган бўлади. Бу усулдан фойдаланишнинг ўзига хос афзаллиги шундаки, тадқиқотчи муайян даражада тадқиқот олиб бораётган объектдан мустақил бўлади ва унга бўйсунмайди. Кузатиш усулидан олинадиган илмий маълумотларда объектив, холис ва ҳаётий бўлиши билан ўзининг илмий қимматига эгадир. Шу билан бирга, кузатиш усулидан олинган илмий маълумотларда субъектив жиҳатлар ҳам бўлиши мумкин. Чунки, социологик тадқиқот тадқиқотчининг ижтимоий воқеликка, жараёнига нисбатан қандай муносабатда бўлиши ва қай йўсинда тавсифлаши асосида боради.
Кузатиш усулининг яна бир ўзига хос жиҳати: унинг муайян даражада чегараланганлиги бўлиб, кўпинча тадқиқ этилаётган воқеликни қайта кузатиш имконияти бўлмаслигидадир. Бу усулнинг яна бир заиф жиҳати шундан иборатки, кузатиш орқали тадқиқотчини саволга қизиқтириш, кузатилувчининг фикр ва ҳукмини билиш жуда қийин. Барча ҳолларда кузатиш ҳозирча сўз билан ифодаланади. Аммо баъзи хулқий-еҳтиросли муносабатларни, ҳолатларни бир тарзда ёзиш ва сўз орқали ифодалаш қийин бўлади.
Кузатиш жараёнининг ҳарактерига қараб уни қуйидаги типларга ажратиб кўрсатиш мумкин: назоратсиз, тўла қамровли ва қамрамайдиган, дала ва лаборатория шароитида мунтазам ва тасодифий кузатишдир.
Социологик тадқиқотларда кузатиш усули ўрганилаётган объектга нисбатан четдан ёки ичкаридан қўлланилиши мумкин. Тадқиқ этилаётган объект четдан кузатилганда тадқиқотчи объектга нисбатан мустақил бўлади ва унга бўйсунмайди. Ичкаридан кузатишда тадқиқотчи кузатаётган объектга рўй бераётган ижтимоий жараёнларда бевосита иштирок этади ва бўйсунади.
Социолог К.Юнусов кузатиш жараёнининг характерига қараб, кузатишнинг қуйидаги типларини ажратиб кўрсатган:
1) Назоратли ва назоратсиз.
2) Тўлиқ қамровли ва қамрамайдиган.
3) Дала ва лаборатория шароитида.
4) Мунтазам ва тасодифий кабилар.
Социологик тадқиқотларда фақатгина кузатиш усулидан фойдаланиш билан кифояланиб қолмаслик керак. Чунки, кузатиш усули орқали олинган натижалар ўрганилаётган объект тўғрисида тўлиқ маълумот бера олмайди. Бу усулдан кўпгина социологик тадқиқотнинг дастлабки босқичларида, объект тўғрисида дастлабки тасаввурга эга бўлиш учун ёки социологик тадқиқотларнинг бошқа усуллари ёрдамида олинган маълумотларни, статистик ҳужжатларни қўшимча равишда текшириш мақсадида фойдаланилади.
Умуман, кузатиш усули бир неча кўринишга эга. Бу усулни таҳлил қилишда вақт ва масофа белгилари ҳисобга олинади. Кузатишнинг кўринишлари қуйидагилардан иборат: шартли равишда узлуксиз ва дискрет, монографик, махсус ва бошқа кўринишлари мавжуд.
Умуман, педагог, психолог ва тадқиқот иши билан шуғулланаётган шахслар кузатишнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланадилар:
Кузатиш шакллари:
1) Бевосита кузатиш.
2) Билвосита кузатиш.
3) Универсал кузатиш.
4) Ўз-ўзини кузатиш.
5) Очиқ-ойдин кузатиш.
6) Узлуксиз кузатиш.
7) Дискрет (аҳаён-аҳаён, алоҳида) кузатиш.
8) Монографик кузатиш (ёзиш керак).
9) Тор ихтисосли кузатиш.
10) Изланиш-қидирув кузатиш.
11) Шартли равишда кузатиш.
12) Махсус кузатиш.
13) Назоратли ва назоратсиз кузатиш.
14) Тўла қамровли ва қамрамайдиган кузатиш.
15) Дала ва лаборатория шароитида кузатиш.
16) Мунтазам ва тасодифий кузатиш ва бошқа шакл, турлари бор.
2. Сўраш усули. Сўров – социологик маълумотларни йиғиш усулларидан бири. Бу усул социологик, психологик, демографик ва бошқа тадқиқотларда қўлланиладиган бирламчи вербал (оғзаки) ахборот йиғиш усули деб ҳам юритилади. Бу усул ХВИИИ асрда ишлаб чиқилган ва энг кўп қўлланиладиган усуллардан бири. Сўров усули ёрдамида бошқа ҳужжат манбаларида учрамайдиган, тадқиқот усули ёрдамида олиш қийин бўлмаган маълумот, ахборотлар олиш мумкин.
Ўтиш даврида бозор муносабатларини шакллантириш демократик, ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамият барпо этиш йўлидан бораётган Ўзбекистон учун ижтимоий тадқиқотлар ўтказишда бу усулнинг аҳамияти янада ортиб боришини табиий ҳолат сифатида баҳоламоқ керак.
Сўров усули характерига кўра: а) ёзма – анкета орқали; б) оғзаки – интервью олиш мумкин.
Сўров методининг турлари:
1. Анкеталаштирилган ёзма шаклдаги сўров.
2. Суҳбатлашиш (интервью).
3. Социометрик сўров.
4. Тест ўтказиш сўров.
5. Эксперт сўров.
6. Панел сўровлар.
7. Яхлит сўровлар.
3. Интервью (инг. учрашув) – социологик тадқиқотда қўлланиладиган услуб – мақсадли суҳбат. Унинг мақсади: тадқиқот дастурида кўзда тутилган саволларга жавоб беришдан иборат. Интервю функцияси: а) маълумот йиғади; б) таъсир кўрсатиш.
Интервьюнинг бир неча турлари мавжуд:
1) Эркин интервю.
2) Стандартлашган интервю.
3) Ярим стандартлашган интервью: а) группавий панел усули; б) килиник интервю; в) мўлжалли интервю.
4. Прогноз (юнонча башорат) – илмий башоратларни ишлаб чиқиш амалиёти. Табиий прогноз турлари:
1) Метереологик (об-ҳаво, атмосфера ҳодисаси).
2) Гидрологик (денгиз тўлқинлари, сув оқими).
3) Геологик (фойдали қазилма конлар).
4) Биологик (ҳодисаларнинг, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси).
5) Табиий – биологик (инсон касалликлари).
6) Технологик муҳандислик.
7) Космологик (осмон жисмлари).
Ёки ижтимоий социологик прогноз турларини ҳам шундай классификациялаш мумкин.
5. Эксперимен (лат. тажриба, синов). Бу 3 типда олиб борилади:
1) Экспост – факто эксперимент (ўтмишдан ҳозиргача бўлган тадқиқот объекти).
2) Таққослаш тамойилига асосланган эксперимент.
3) Проектли эксперимент ҳозирги келажакка йўналтирилган бўлади.
6. Ҳужжатларни ўрганиш усули. Социологик тадқиқотларда маълумотларни йиғишнинг асосий усулларидан бири.
Ҳужжатларни ўрганишнинг қуйидаги методлари мавжуд:
1) Статистик метод.
2) Автобиографик метод.
3) Контент – анализ метод.



Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish