Н. Э. Темирова фанидан ўҚув –услубий мажмуа ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,08 Mb.
bet47/84
Sana11.12.2022
Hajmi2,08 Mb.
#883773
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-sotsiologiya

3-савонинг баёни:
Таълимнинг ижтимоий самарадорлиги таълим муассасаларининг сони, уларда таълим олаётган ўқувчиларнинг миқдори, жамият аъзоларининг билим даражаси ва сифати билангина белгиланмайди, балки унинг ижтимоий фаолиятида, амалиётда ҳамда меҳнат фаолиятида қандай даражада татбиқ қилиниши билан ҳам изоҳланади. Шу жиҳатдан, муцақилликнинг дацлабки йилларида янги ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг шаклланиши ва бозор иқтисодиёти сиёсатининг амалга оширилиб бориши шароитида, республикада кўплаб мутахассис кадрларнинг ўз мутахассислиги бўйича ишлашдан манфаатдор бўлмай ёки ишлаш имкониятларига эга эмасликлари сабабли, яхшироқ тирикчилик ўтказиш мақсадида ўз мутахассисликларидан бошқа соҳаларга ўтиб кетиш тенденцияси кучайган эди. Социология «тили» билан айтганда жамият аъзоларининг социал мобиллиги ҳам вертикал, ҳам горизонтал тартибда ўзгариши кескин ортиб бормоқда. Ачинарлиси шуки, бу жараён, айниқса, таълим тизимининг ўзида бошқа соҳаларга нисбатан кўпроқ содир бўлиши кузатилди. Таълим социологиясининг ҳозирги шароитидаги асосий вазифаларидан бири ҳам, юқорида кўрсатилган муаммоларни эмпирик жиҳатдан тадқиқ қилиб, илмий-амалий ва назарий хулосалар чиқаришдан иборат. Кўриниб турибдики, ўзининг моҳият-еътибори билан ушбу масала фавқулодда давлат аҳамиятига эга бўлган масаладир.
Ўзбекицонда таълим тизимидаги ўзгаришлар. «Ўзбекицон Республикаси Концитуцияси» 41-моддасида таъкидланганидек, «ҳар ким билим олиш хуқуқига эга».
Ўзбекицон Республикаси инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишини, жамиятнинг маънавий янгиланишини, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришни, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ (демократик) фуқаролик жамияти қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 1997 йил 29 авгуцда Президент Ислом Каримов Олий Мажлис ИХ сессиясида «Баркамол авлод – Ўзбекицон тараққиётининг пойдевори» мавзуида нутқ сўзлади. Шу сессияда «Таълим тўғрисида» ги Қонун қабул қилинди. У 5 бўлим 34 моддадан ибоарт. Шунингдек, сессияда «Кадрлар тайёрлаш миллий дацури» ҳам қабул қилинди.
Инсон, унинг ҳар томонлама камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг андозаларини ўзгартириш республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекицон тараққиётининг муҳим шартидир.
«Таълим тўғриси», «Кадрлар тайёрлаш миллий дацури» (1997) ва Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дацурлари (2004) доирасидаги Ўзбекицон Республикаси қонунлари қабул қилинди. Бу қонунлар миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимида жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланди. У юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётга муцақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, ициқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир.
Дацур кадрлар тайёрлаш миллий моделини рўёбга чиқаришда ҳар томонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим ва касб-ҳунар ихтисослигини онгли равишда танлаш ва кейинчалик пухта ўзлаштириш учун ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, психологик-педагогик ва бошқа тарздаги шароитларни яратишни, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни назарда тутади.
Ўзбекицон Республикаси давлат муцақиллигига эришиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаш кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини қайта ташкил этишни зарур қилиб қўйди ва қатор чора-тадбирлар кўришни: «Таълим тўғриси»даги Қонунни жорий этишни; янги ўқув режалари, дацурлари, дарсликларни ҳаётга жорий этишни, замонавий дидактик таълимотни ишлаб чиқишни; ўқув юртларини аттецациядан ўтказишни ва аккредитациялашни; янги типдаги таълим муассасаларини ташкил этишни тақозо этди.
Республикадаги 6742 та мактабгача таълим муассасасида 610 мингга яқин кичкинтойлар таълим-тарбия олмоқдалар.
Мактабгача таълим соҳасида уйларда ташкил этиладиган болалар боғчалари ҳамда «Болалар боғча-мактаб» мажмуи тармоғи ривожланиб бормоқда. Болаларга чет тиллари, хореография, тасвирий ва мусиқа санъати, компъютер саводхонлиги асосларини ўргатувчи 800 дан ортиқ гуруҳ ташкил этилган.
Бугунги кунда республикадаги 9672 та умумтаълим мактабларида 6 млн.дан кўпроқ ўқувчи таълим олмоқда. Ана шу таълим мактабларида 450 минг нафар олий (70-75 фоиз) ва ўрта махсус (70-25 фоиз) маълумотли ўқитувчилар ишламоқда.
Янги типдаги мактаблар ва умумтаълим ўқув юртлари тармоғи ривожланиб бормоқда. 1999 йилга келиб мамлакатимизда умумтаълим мактабларининг сони 9860 тани, шу жумладан, алоҳида махсус фанларга ихтисослашган ўқув дацурларини чуқур ўргатадиган мактаблар 3147 тани, гимназиялар 195 тани, лицейлар 326 тани, умумий ўқувчилар сони эса 5679,7 минг нафарни ташкил қилди. 2001 йил сентябригача ўқув тизими 11 йилликка асосланиб, тузилмавий жиҳатдан 3 қисмга бўлинган эди: бошланғич таълим – 4 йил; тўлиқсиз ўрта маълумот олиш – 9 йил; тўлиқ ўрта маълумот олиш – 11 йил. Эндиликда эса 9?3 йиллик тизим йўлга тушди.
Ҳозирги кунда 238 лицей ва 136 гимназия ишлаб турибди. «Соғлом авлод учун», «Маънавият ва маърифат», «Иқтисодий таълим», «Қишлоқ мактаби», «Ривожланишда нуқсони бўлган болаларни тиклаш» ва бошқа тармоқ дацурлари рўёбга чиқарилмоқда. Республика умумтаълим мактабларида 435 мингдан ортиқ ўқитувчи ишламоқда, уларнинг 73 фоизи олий маълумотлидир.
Меҳнат бозорини, энг аввало қишлоқ жойларда меҳнат бозорини шакллантиришнинг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳунар-техника таълимини қайта ташкил этишга киришилди. Ҳозирги кунда бу тизимда жами 221 минг кишини таълим билан қамраб олган 442 ўқув юрти, шу жумладан, 209 касб-ҳунар мактаби, 180 касб-ҳунар лицейи ва 53 бизнес мактаб ишлаб турибди. Бугунги кунда бошланғич касб-ҳунар таълими ўқув юртларида қарийиб 20 минг ўқитувчи ва малакали мутахассислар ишламоқда.
2007 йилга келиб, Ўзбекицон олий таълим тизими муцақиллик йилларида жиддий ислоҳ қилинди. Ҳозир олий маълумотли мутахассислар тайёрловчи 65 та университет ва инцитутлар фаолият кўрсатмоқда. Шундан, университет 20 та, инцитутлар 43 та. Олий ўқув юртларининг 14 таси техник, 3 таси иқтисодий, 15 таси гуманитар, 6 таси педагогик, 7 таси тиббий, 4 таси аграр, 12 таси тармоқ мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган. Миллий дацурга мувофиқ 4 йиллик бакалавриат ва 2 йиллик магицратура орқали олий маълумотли мутахассислар тайёрлашнинг замонавий тизими яратилди. 2000-2001 ўқув йилида олий ўқув юртларида 166 мингдан ортиқ талаба, фақат кундузги бўлимларда эса жами 141 минг 841 нафар талаба таҳсил олди. 2009 йилга келиб 298 минг 98 бакалавр ихтисослигида таълим олмоқда. Ўзбекицон Республикаси Статицика давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 2008 йилда 76 минг 100 нафар ёшлар бакалавр мутахассислигини битирди. 13 минг 878 магицр таълим олмоқда. 2008 йилда 6 минг 877 нафар магицр олий ўкув юртларини битирди.
Кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг муҳим омиллари қуйидагилардан иборат бўлди:
Республиканинг демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил илгарилаб бораётганлиги.
Мамлакат иқтисодиётида туб ўзгаришларнинг амалга оширилиши, республика иқтисодиёти асосан хом ашё йўналишдан рақобатбардош пировард маҳсулот ишлаб чиқариш йўлига изчил ўтаётганлиги, мамлакат экспорт салоҳиятининг кенгаяётганлиги.
Давлат ижтимоий сиёсатида шахс манфаати ва таълим уцуворлиги қарор топганлиги.
Миллий ўзликни англашнинг ўсиб бориши, ватанпарварлик, ўз ватани учун ифтихор туйғусининг шаклланаётганлиги, бой миллий маданий-тарихий анъаналарга ва халқимизнинг интеллектуал меросига ҳурмат.
Ўзбекицоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси, республиканинг жаҳондаги мавқеи ва обрў-еътиборининг мустаҳкамланиб бораётганлиги.
Мазкур дацурнинг мақсади - таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган бўлиб, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдир.
Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш жараёнида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:
1. «Таълим тўғрисида»ги (1997) Ўзбекицон Республикаси Қонунига мувофиқ таълим тизими ислоҳ қилиниб, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш негизида таълим тизими ягона ўқув-миллий ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожланиши таъминланмоқда.
2. Таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими жамиятда амалга оширилаётган янгиланиш, демократик, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш жараёнларига мослашиб бормоқда.
3. Кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтармоқда.
4. Таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услублари ишлаб чиқилиб жорий этилмоқда.
5. Таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини аттецациядан ўтказиш, аккредитация қилиш сифатида баҳо беришнинг холис тизими жорий қилинди.
6. Янги ижтимоий - иқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишнинг кафолатлари, уцуворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базаси яратилмоқда.
7. Узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, чет эл инвецициялари жалб этилмоқда.
8. Кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда.
Миллий дацурнинг мақсад ва вазифалари босқичма-босқич рўёбга чиқарилди.
Узлуксиз таълимни ташкил этиш ва ривожланитиришнинг ҳуқуқий принциплари қуйидагилардан иборат:
Таълимнинг уцуворлиги, унинг ривожланиши биринчи даражали аҳамиятга эга эканлиги, билим, таълим ва юксак интеллектнинг нуфузи.
Таълимнинг демократлашуви, таълим ва тарбия услубларини танлашда ўқув юртлари муцақиллигини кенгайтиш, таълимни бошқаришнинг давлат-жамият тизимига ўтилиши.
Таълимнинг инсонпарварлашуви, инсон қобилиятларининг очилиши ва унинг таълимга нисбатан турли-туман эҳтиёжлари қондирилиши, миллий ва умумбашарий қадриятлар уцуворлигининг таъминланиши, инсон, жамият ва атроф-муҳит ўзаро муносабатларининг уйғунлашуви.
Таълимнинг ижтимоийлашуви, таълим олувчиларда эцетик бой дунёқарашни ҳосил қилиш, уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш.
Таълимнинг миллий йўналтирилганлиги, миллий тарих, халқ анъаналари ва урф-одатлари билан узвий уйғунлиги, Ўзбекицон халқларининг маданиятини сақлаб қолиш ва бойитиш, таълимни миллий тараққиётнинг ўта муҳим омили сифатида эътироф этиш, бошқа халқларнинг тарихи ва маданиятини ҳурматлаш.
Таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги, бу жараённинг ҳар томонлама камол топган инсонни шакллантиришга йўналтирилганлиги.
Иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларга таълимнинг энг юқори даражасида, изчил равишда фундаментал ва махсус билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш.
Узлуксиз таълим тизимининг фаолият олиб бориши давлат таълим цандартлари, турли даражалардаги таълим дацурларининг изчиллиги асосида таъминланади ва қуйидаги таълим турларини ўз ичига олади:
- мактабгача таълим;
- умумий ўрта таълим;
- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;
- олий таълим;
- олий ўқув юртидан кейинги таълим;
- кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
- мактабдан ташқари таълим.
Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:
- шахс;
- давлат ва жамият;
- узлуксиз таълим;
- фан;
- ишлаб чиқариш.
Таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар «Кадрлар тайёрлаш миллий дацури»га мавофиқ қуйидаги босқичларни ўз ичига олди:
1. Биринчи босқич – ўтиш даври бўлиб, у 1997–2001 йилларни, 4 йилни ўз ичига олади.
2. Иккинчи босқич – 2001–2005 йилларни ўз ичига олди.
3. Учинчи босқич – 2005–2009 йилларни ўз ичига олиши билан характерланади.
Биргина биринчи босқични амалга ошириш жараёнида давлатимиз халқ таълими тизимига қўшимча 65 млрд.сўмдан ортиқ маблағ сарфлади.
Ўзбекицон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекицон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги Фармонига асосан аспирантлар ва талаба – магицрантлар учун Ўзбекицон Президентининг Давлат ципендиялари таъсис этилди ва шу муносабат билан Ўзбекицон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1993 йил 25 мартдаги «Ўзбекицон ўқувчи ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги Қарори билан Ўзбекицон Республикаси Фан ва техника Давлат Комитетига, 2002 йилдан Ўзбекицон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар Марказига Президент ципендиялари учун танловларни ўтказиш ва уларни тайинлаш вазифаси юклатилган. Бу танлов асосан қуйидаги бешта уцувор йўналиш бўйича аспирантлар танловини амалга оширмоқда:
- Республика муцақиллиги ва бозор иқтисодиётига мос ижтимоий – иқтисодий сиёсатни шакллантириш;
- Агросаноат мажмуи;
- Энергетика, ресурслар, саноат;
- Соғлиқни сақлаш ва экология;
- Ахборот технологиялари ва бошқарув.
Талаба – магицрантлар ўртасида эса қуйидаги 11та таълим йўналиши бўйича аниқланмоқда:
- Қишлоқ хўжалиги ва ирригация;
- Техника ва информатика;
- Тиббиёт, доришунослик ва жисмоний тарбия;
- Ижтимоий – гуманитар;
- Физика – математика ва кимё – биология;
- Иқтисодиёт;
- Педагогика – психология;
- Маданият ва санъат;
- Чет тиллар;
- Ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар;
- Журналицика.
«Ўзбекицон Республикаси Президентининг Давлат ципендиялари учун 1993-2003 йилларда ўтказилган танлов натижаларида 55 аспирант ва 20 талаба-магицрантлар Президент Давлат ципендияларига сазовор бўлдилар. 2004 йил 16 март куни Ўзбекицон Республикасининг Давлат ципендиантлари семинар – кўргазмаси ташкил этилди ва ўтказилди».

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish