Фаннинг вазифалари:
Талабаларга жамият тараққиётидаги ижтимоий муаммоларни социологик нуқтаи-назардан тушунтириш хамда фаннинг долзарб масалаларини ечишнинг имкониятларини ўргатиш. Социологик тушунишда илмий назариялар ишлаб чиқиш. Амалий фаолият кузатувларига эмпирик баҳо бериш ва илмий хулосалар чиқаришни шакллантириш.
Талаба билимига қўйилган талаблар:
Талабалар билимига қўйиладиган талаблар: «Социология » фани бўйича талабалар қуйидаги билимлар билан қуролланган бўлиши лозим; Социология фактологик фан эканлиги; фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ижтимоий масалаларнинг роли; инсон ва фуқароларнинг ижтимоий мавқеи, ҳаётий позицияси, эркинликлари ва бурчлари; жамиятда барқарорлик ва тинчликнинг моҳиятини; шунингдек ижтимоий тизимнинг ўрни ва аҳамиятини; ижтимоий тузилмалар, ижтимоий институтлар, ташкилот ва гурухларнинг ривожланишини позитив ўрганиш ва таъминлашда ўзига хос хусусиятларини билишлари зарур.
Фанни ўрганишда меъёий ҳужжатлар:
Бошқа фанлар билан алоқаси. Фалсафа, сиёсатшунослик, хуқуқшунослик, психология ва статистика каби фанлар узвий алоқада ўқитилади.
Талабалар билимини баҳолаш мезони:
4 - семестрда ўқитиладиган “Социология” фанининг ўқув ҳажми 56 соатни ташкил этганлиги сабабли фан коэффиценти 5,6 бўлади. Фан бўйича ўзлаштиришни аниқлашда талаба тўплаган бали 5,6 га кўпайтирилади ва бутунгача яхлитлаб олинади
. ЖНни баҳолаш мезонлари
Социология фани бўйича жорий баҳолаш талабанинг семинар машғулотларидаги ўзлаштиришини аниқлаш учун қўлланилади. ЖН ҳар бир семинар машғулотларида сўров ўтказиш, савол ва жавоб, тақдимот ишлари топшириқларини бажариш ва ҳимоя қилиш каби шаклларда амалга оширилади. Талабага ЖН да бутун баллар қўйилади.
Талабанинг семинар машғулотларни ўзлаштириш даражаси қуйидаги
мезон асосида аниқланади
Аъло, 86-100% Етарли назарий билимга эга. Топшириқларни мустақил бажарган. Берилган саволларга тўлиқ жавоб беради. Саволнинг моҳиятига тўлиқ тушунади. Аудиторияда фаол. Ўқув тартиб интизомига тўлиқ риоя қилади. Топшириқларни намунали расмийлаштирган. рейтинг бали 4 балл.
Яхши, 71-85% Етарли назарий билимга эга. Топшириқларни бажарган. Берилган саволларга етарли жавоб беради. Масаланинг моҳиятини тушунади. Ўқув тартиб интизомига тўлиқ риоя қилади. рейтинг бали 3 балл.
Қониқарли, 55-70% Топшириқларни ечишга ҳаракат қилади. Берилган саволларга жавоб беришга ҳаракат қилади. Саволнинг моҳиятини чала тушунган. Ўқув тартиб интизомига риоя қилади. рейтинг бали 2 балл.
Қониқарсиз 0-54% Талаба амалий машғулот дарси мавзусига назарий тайёрланиб келмаса, мавзу бўйича масала, мисол ва саволларига жавоб бера олмаса, дарсга суст қатнашса билим даражаси қониқарсиз баҳоланади рейтинг бали 1 балл.
Do'stlaringiz bilan baham: |