Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Қўшимча масъулиятга эга жамият



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   155
Bog'liq
Менежмент

Қўшимча масъулиятга эга жамият
- бир ѐки бир неча шахслар 
томонидан таъсис этилган жамият, унинг низом сармояси таъсис ҳужжатлари 
томонидан маълум миқдорда улушларга тақсимланган. Бундай жамият 
иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича ўз мулклари билан барчага бир 
хил миқдорда жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган уларнинг 
маблағларининг 
каррали 
қийматидаги 
биргаликдаги 
субсидияли 
жавобгарликка эгалар. Битта иштирокчининг банкрот бўлишида унинг 
жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги, агар жамият ҳужжатлари 
томонидан жавобгарликни тақсимлашнинг бошқача тартиби кўзда 
тутилмаган бўлса, қолган иштирокчилар ўртасида уларнинг маблағларига 
мутаносиб равишда тасдиқланади. 
Акциядорлик (ҳиссадорлик) жамияти
- низом сармояси акцияларнинг 
маълум сонига тақсимланган жамият. Акциядорлик жамияти иштирокчилари 
(акциядорлар) унинг мажбурияти бўйича жавоб бермайдилар ва ўзларига 
тегишли акциялар қиймати доирасида жамият фаолияти билан боғлиқ зарар 
кўриш хатарига эгалар. 
Акцияларга 
тўлиқ 
ҳақ 
тўламаган 
акциядорлар 
акциядорлик 
жамиятининг мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли бўлган акцияларнинг 
ҳақ тўланмаган қисми доирасидаги биргаликдаги жавобгарликка эгалар. 
Жамиятнинг фирма номида унинг низоми ва акциядорлик жамият 
эканлиги кўрсатилиши лозим. 
Иштирокчилар 
ўзларига 
тегишли 
бўлган 
акцияларни 
бошқа 
акциядорларнинг розилигисиз тортиб олишлари мумкин бўлган акциядорлик 
жамияти очиқ акциядорлик жамияти деб аталади. Бундай жамият ўзи 
томонидан чиқарилган акцияларга очиқ обунани ўтказиши ва уларни қонун


158 
ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар томонидан белгиланган шартларда эркин 
сотиши мумкин. 
Очиқ акциядорлик жамияти ҳар йили умумий маълумот бериш учун 
йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини босиб 
чиқариши керак.
Акциялар фақат уни таъсисчилари ѐки бошқа шахсларнинг олдиндан 
белгиланган доираси орасида тақсимланадиган акциядорлик жамияти ѐпиқ 
деб тан олинади. У ўзи томонидан чиқарилган акцияларга очиқ обунани 
ўтказиш ѐки уларни шахсларнинг чекланмаган доирасига харид қилиш учун 
бошқа тартибда таклиф қилиш ҳуқуқига эга эмас. Ёпиқ акциядорлик жамияти 
акциядорлари ушбу жамиятнинг бошқа акциядорлари томонидан сотилаѐтган 
акцияларни харид қилишнинг афзаллик ҳуқуқига эгалар. Ёпиқ акциядорлик 
жамияти иштирочиларининг сони акциядорлак жамиятлари ҳақидаги қонун 
томонидан маълум сондан ошиб кетмаслиги керак, акс холда у бир йил 
давомида очиқ акционерлик жамиятига ўзгартирилиши, бу муддат ўтгач, суд 
тартибида тугатилиши керак. 
Акциядорлик жамияти таъсисчилари бир-бирлари билан жамиятни 
ташкил этиш бўйича қўшма фаолиятни амалга ошириш тартиби, низом 
сармояси миқдори, чиқарилаѐтган акциялар категорияси ва уларни 
жойлаштириш тартиби ҳамда акциядорлик жамиятлари ҳақидаги қонун 
томонидан кўзда тутилган бошқа шароитларни белгилаб берувчи 
шартномани тузадилар. 
Акциядорлик жамиятининг таъсис ҳужжати унинг таъсисчилари 
томонидан тасдиқланган низомдан иборатдир. 
Акциядорлик жамиятининг низоми қуйидагиларга эга бўлиши керак: 
жамиятнинг номи, унинг жойлашган жойи, фаолиятини бошқариш тартиби, 
жамият томонидан чиқарилаѐтган акциялар категорияси, уларнинг номинал 
қиймати ва миқдори ҳақида, жамият низом сармояси миқдори ҳақида, 
акциядорлар ҳуқуқлари ҳақида, жамият бошқарув идораларининг таркиби ва 


159 
ҳуқуқ доиралари ва улар томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби. Шу 
жумладан қарор якка овоз ѐки овозларнинг кўпчилиги билан қабул 
қилинадиган масалалар бўйича ҳам қабул қилиниши мумкин. Акциядорлик 
жамиятининг низоми яна акциядорлик жамиятлари ҳақидаги қонун 
томонидан кўзда тутилган бошқа маълумотларга ҳам эга бўлиши керак. 
Акциядорлик жамиятининг низом сармояси акциядорлар томонидан 
харид қилинган акцияларнинг номинал қийматидан ташкил топади. 
Акциядорлик жамияти акцияларига очиқ обунага низом сармоясига 
тўлиқ ҳақ тўлаб бўлингунга қадар йўл қўйилмайди. Акциядорлик жамиятини 
таъсис этишда барча ақциялар таъсисчилар орасида тақсимланиши керак.
Ақциядорлик 
жамияти 
бошқарувнинг 
юқори 
идораси 
унинг
акциядорларининг умумий мажлисидан иборатдир. 
Акциядорлар умумий мажлисининг фавқулотда ҳуқуқ доираларига 
қуйидагилар киради: 
-
жамият низомини ўзгартириш , шу жумладан унинг низом сармоясини 
ўзгартириш; 
-
акциядорларнинг элликдан ортиқроқ сонига эга жамиятда 
директорлар кенгаши (кузатув кенгаши) аъзолари ва жамиятнинг тафтиш 
комиссияси (тафтишчи)ни сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан 
олдин тугатиш; 
-
жамият ижроия идораларини ташкил этиш ва агар жамият низоми 
томонидан бу масалаларни ечиш директорлар кенгаши ( кузатув кенгаши) 
нинг ҳуқуқ доирасига киритилмаган бўлса, уларнинг ваколатларини 
муддатидан олдин тугатиш; 
-
жамиятнинг йиллик ҳисоботлари, бухгалтерия баланслари, фойда ва 
зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш; 
-
жамиятни қайтадан ташкил этиш ѐки тугатиш ҳақида қарор қабул 
қилиш. 


160 
Акциядорлик жамиятлари ҳақидаги қонун томонидан акциядорлар 
умумий мажлиснинг фавқулодда ҳуқуқ доирасига яна бошқа масалаларни 
ҳал қилиш ҳам киради. Қонун томонидан акциядорлар умумий мажлиснинг 
фавқулотда ҳуқуқ доирасига тегишли бўлган масалалар жамият ижроия 
идораларига ҳал қилиш учун топширилиши мумкин эмас . 
Акциядорлик жамиятлари ҳақидаги қонунга мувофиқ жамият низоми 
томонидан директорлар кенгаши (кузатув кенгаши) ташкил этилган ҳолда 
уни мутлақ ҳуқуқ доираси белгиланиши лозим. Низом томонидан 
директорлар кенгаши (кузатув кенгаши)ни мутлақ ҳуқуқ доирасига 
киритилган масалалар у томонидан жамиятнинг ижроия идораларига ҳал 
қилиш учун топширилиш мумкин эмас. 
Жамиятнинг ижроия идораси коллегияли( бошқарув, директорлик) ва 
(ѐки) якка шахсли(директор, бош директор)дан иборат бўлиши мумкин. У 
жамият фаолиятига жорий раҳбарликни амалга оширади ва директорлар 
кенгаши (кузатув кенгаши) ва акциядорларнинг умумий мажлисига ҳисобот 
беради. Жамият бошқаруви ҳуқуқ доирасига бошқа идораларининг қонун 
ѐки жамият низоми томонидан белгиланган мутлақ ҳуқуқ доирасига
кирмайдиган барча масалаларни ҳал қилиши лозим. 
Акциядорлар умумий мажлисининг қарорига кўра, жамият ижроия 
идорасининг ваколатлари шартнома бўйича бошқа тижорат ташкилотига ѐки 
якка тартибдаги тадбиркор (бошқарувчи)га топширлиши мумкин. 
Акциядорлик жамияти бошқаруви идораларининг ҳуқуқ доираси ҳамда 
улар томонидан қарорлар қабул қилиш ва жамият номидан чиқишлар 
тартиби Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, акциядорлик 
жамиятлари ҳақидаги қонун ва жамият низоми томонидан белгилаб 
берилади. 
Акциядорлик жамияти йиллик молиявий ҳисоботнинг тўғрилигини 
текшириш ва тасдиқлаш учун ҳар йили жамият ва унинг иштирокчилари 
билан мулкий манфаатлар билан боғланмаган касбий аудиторни жалб 


161 
қилиши керак. Аудиторлик текшируви низом сармоясидаги йиғма улуши ўн 
ва ундан ортиқ фоизни ташкил этувчи акциядорлар талаби бўйича исталган 
вақтда ўтказилиши мумкин. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish