Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Корхона қудратини баҳолаш усуллари



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   155
Bog'liq
Менежмент

9.3. Корхона қудратини баҳолаш усуллари 
 
Корхона салоҳиятининг рақобатбардошлиги
– унинг муҳим 
параметрлари ҳолати қандайдир танлаб олинган стандартлар (жаҳон, халқ 
хўжалиги, соҳа, бошқа корхонаники)га нисбатан комплекс баҳолашдан 
иборат бўлган салоҳиятининг солиштирма таърифидир. Хорижий бизнесда 
корхона салоҳияти рақобатбардошлигини баҳолаш учун турли усуллардан 
фойдаланилади. 
Индикаторли усул. 
Унинг асосига индикаторлар тизими қўйилган бўлиб, 
унинг ѐрдамида фирма, компания, корпорация, бошқа корхона ва умуман 
миллий иқтисодиѐт салоҳияти рақобатбардошлигининг баҳоси берилади. 
Хорижий бизнесда индикатор остида у ѐки бу тадқиқот қилинаѐтган 
объектни шакллантирилган кўринишда баѐн қилишга имкон берувчи 
таърифларнинг мажмуаси ва улар асосида уни фаолият юритишининг 


363 
performance (натижавийлиги)ни ошириш бўйича тавсияларни танлаб олиш 
тушунилади. Ҳар бир индикатор, ўз навбатида, энди тадқиқот қилинаѐтган 
объектнинг алоҳида элементлари ҳолатини акс эттирувчи бир қатор 
кўрсаткичларга бўлинади. Бошқача қилиб айтганда, индикаторлар тизими – у 
ѐки 
бу 
корхоналар, 
минтақалар, 
мамлакатларнинг 
аҳволи 
ва 
“саломатлиги”нинг ҳолатини белгилашга имкон берувчи ўзига хос 
“градусник”, “барометр”дир. Кейин соғломлашиш ва уларнинг ҳолатини 
яхшилаш (яъни рақобатбардошлигини ошириш) учун рецептлар таклиф 
қилинади. Ва ниҳоят, мувофиқ ривожланиш ва мавжуд салоҳиятдан 
фойдаланиш йўллари башоратланади, уларни бошқаришнинг янги 
стратегияси ва тактикаси ишлаб чиқилади. 
Ҳозирги 
вақтда 
индикаторли 
усул 
хорижий 
бизнесда 
рақобатбардошликни баҳолаш учун кенг қўлланилади. Масалан, ғарбий 
бизнесменлар ишлаб чиқаришнинг мувофиқ жойлашган ерини ва унга 
сармоялар киритишни белгилаш учун аввало у ѐки бу мамлакат 
салоҳиятининг рақобатбардошлигини ўрганадилар. Ушбу мақсадлар учун 
“Бошқарув муаммолари бўйича Европа форуми” (Женевадаги маркази билан) 
халқаро ташкилоти ҳар йили ривожланган мамлакат салоҳиятлари 
рақобатбардошлиги даражасии белгилайди. Бунда 340 дан ортиқ 
кўрсаткичлар ва 100 дан ортиқ иқтисодчи-экспертлар баҳоларидан иборат 
бўлган индикаторлар тизимидан фойдаланилади. Ушбу таҳлил 10 асосий 
омиллар каби гуруҳлаштирилади: 
-
иқтисодиѐт(иқтисодий салоҳият)нинг динамикаси; 
-
саноат ишлаб чиқариш қуввати; 
-
бозор динамикаси; 
-
кишилик капитали; 
-
давлат обрўси; 
-
хом ашѐ билан таъминланганлик; 
-
ташқи бозорга қаратилганлик; 


364 
-
инновацион салоҳият; 
-
ижтимоий барқарорлик.
Бу 10 та омиллардан ҳар бири 20-40 якка индикаторлардан вужудга 
келади. Бу турли-туманлик менежернинг истеъдодидан ишлаб чиқаришга 
бевосита сармоя киритишларгача, илмий тадқиқотларга харажатлардан 
ўғитларга харажатларгача, солиққа тортишдан давлат қарзларигача, 
маҳсулотларнинг сифатидан ишчи кучининг қийматигача, цемент ишлаб 
чиқаришдан бўш вақтни режалаштиришгача ѐзилади. Бунда келтирилган 10 
та омиллардан ҳар бирини баҳолаш учун энг аҳамиятли индикаторларни 
танлаб олиш бўйича мураккаб вазифа вужудга келади. Швейцариялик 
мутахассислар, масалан, “кишилик капитали”ни таърифлаш учун қуйидаги 
индикаторлардан фойдаланишни таклиф қиладилар ( 9.3.1 - жадвал). 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish