Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   155
Bog'liq
Менежмент

7.3.1-жадвал 
Мартабали (касбий) режа 
Мақсад 
Аҳамияти 
Муддат 
(йил) 
Амалий тадбирлар 
Муддати 
(қайси 
Назорат 


286 
вақтга) 
Йирик 
корхонанинг 
иқтисодиѐт 
бўйича 
директор 
ўринбосари 
бўлиш 
Юқори 
2022 
Университетнинг 
иқтисодиѐт 
факультетини тугатиш 
2012 
Амалий иш 
тажрибасини олиш 
2015 
Иқтисодий бўлим 
раҳбари бўлиш 
2017 
мақсадни топиш: “Мен нимани хоҳлайман?”, вазиятли таҳлил: “ Мен нима 
қила оламан?”, мақсадларни шакллантириш: “Мен аниқ нимага 
киришаяпман?”. 
Ўзини ўзи бошқаришнинг кейинги босқичи – 
менежернинг
шахсий
вақтини режалаштиришдир (7.3.1 –жадвал) Бунда энг қиммат бойлик - 
вақтдан оқилона фойдаланиш таъминланади: ѐ мавжуд вақтни унумли 
фаолият учун қўллаш (энг катта мезон) ѐки қўйилган мақсадларга вақтни 
камроқ сарфлаш билан эришиш (энг кичик мезон). 
Режалаштириш мақсадларини амалга оширишга тайѐргарлик ва вақтни 
туркумлаштириш (тартибга солиш)ни билдиради. 
Режалаштиришга вақтни сарфланиши кўпайишида уларни ижро этиш 
учун зарур вақт қисқаради, бу провардида умуман вақтни қисқаришига олиб 
келади. Режавий давр (йил, ой, кун )нинг 1 %га яқинини режалаштиришга 
сарфлаш тавсия этилади. 
Шахсий вақтни режалаштириш қоидалари мавжуд: 
- вақтни сарфланишини унинг ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун 
синчиклаб режалаштириш; 
- иш кунинг фақат 60% ни режа билан қамраб олиш, 20% ни кўзда 
тутилмаган муаммоларни ҳал қилиш ва 20% эса ижодий фаолиятга, шу 
жумладан малакани оширишга қолдириш; 
- бошланган ишни ҳамма вақт охиригача етказиш; 
- вазифаларнинг фақат бажарса бўладиган ҳажмини режалаштириш; 
- режаларнинг эгилувчанлигини таъминлаш; 


287 
- режада нафақат ҳаракатларни, балки кутилган натижаларни ҳам қайд 
этиш; 
- ишларни бажариш учун аниқ муддат ва вақтли меъѐрларни белгилаш; 
- муҳими шошилинчдан ажрата билиш ва шошилинч ишларнинг 
ҳукмронлигидан қочиш; 
- режага ишларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши нуқтаи 
назаридан доимий равишда назорат қилиш ва тузатишлар киритиш; 
- шахсий вақтдан фойданалишни режалаштириш; 
- йирик вазифаларни ҳал қилиш учун вақтнинг катта узлуксиз даврлари 
ва кичикларни эса – кичик масалалар учун захира қилиб қолдириш; 
- унумсиз фаолиятга иложи борича камроқ вақт кетиши устидан назорат 
қилиш; 
- муқобил режалаштириш ва яхши вариантни қидириб топишга ҳаракат 
қилиш; 
- ўз режаларини ҳамкасблари билан мувофиқлаштириш. 
Умумий режалаштириш доирасида вақтни режалаштириш тегишли узоқ 
муддатли (стратегик) мақсадларга қаратилади, у ўз навбатида оперативларга 
бўлинади. Шахсий ва касбий мақсадларга эришиш учун вақтни белгилашда 
уни афзалроқ тақсимлаш ва ишларнинг мақсадга мувофиқ нисбатийлигини 
олиш мумкин. 
Ишбилармонлик 
ҳаѐтида қуйидаги режавий даврлар ўзларини 
оқлаганлар: 

узоқ муддатли (3 - 5 ѐки кўпроқ йиллар); 

ўртача муддатли ( 1- 3 йиллар) 

жорий (1 кун - 3 ой - чораклик, ойлик, ўн кунлик, ҳафталик, кунлик 
режалар). 
Вақтни режалаштириш ѐпиқ тизимдан иборат бўлади, унда режаларнинг 
алоҳида турлари ўртасидаги яқин алоқа кузатилади. Масалан, узоқ муддатли 


288 
режалар ўрта ва аниқ муддатли режалар, жорий давр режалари ва кунлик 
режаларда аниқланиб олинади. 
Ҳаѐтнинг режаси режалаштириш жараѐнининг бошланғич нуқтаси 
бўлади. Унинг асосида яқин йилларга режа тузилади, кейингиси – йиллик. 
Шундан кейин чоракларда бўлиш амалга оширилади, йиллик режанинг 
бажарилиши устидан назорат қилиш учун тегишли режа тузилади. 
Йил давомида вақтнинг тенг оралиқлардан кейин ўтган даврдаги 
ҳодисаларнинг ўйлаб кўриш ва зарур бўлганда ўзгартиришлар киритиш ѐки 
муддатларни кўчириш (оралиқ назорат) тавсия этилади. Ҳар чоракнинг 
охирида кейинги даврга мўлжаллаганларни белгилаш ва ундан қайси 
вазифаларни чиқариб ташлаш, қайсини кўчириш ва қўшишни белгилаш 
зарур. 
Режалар, агар яна эркин режалаштирувчи вақт деб белгиланса ҳамда 
қўшимча ва кўзда тутилмаган вазифаларни ҳал қилиш учун вақтнинг 
захиралари кўзда тутилсагина, ҳақиқийдир. 
Ҳафталик режа келгуси даврни янада батафсилроқ башоратлашни кўзда 
тутади. Ойлик режадан келиб чиққан ҳолда ҳафтадаги барча ишларнинг кун 
тартиби уларни ижро этиш учун зарур вақтни кўрсатиш билан тузилади. 
Вақтни режалаштириш тизимидаги сўнгги ва ғоятда муҳим босқич – кунлик 
режадан иборат бўлиб ва у ҳафталик режа асосида қурилади. Унда кун 
давомида қандай ишлар қилиниши кераклиги белгиланади, бунинг устига 
олдиндан кўзда тутилмаган режалар қўшилади. 
Шундай қилиб режалаштириш умумий вазифаларни ҳар хил 
ҳаракатларни 
вақтида 
тақсимлаш 
учун 
хусусийларга 
аста-секин 
жойлаштиришни кўзда тутади. 
Барча режалар ѐзма кўринишда тузилишлари керак, чунки мияда 
сақланадиган режалар осонлик билан рад этилади, ѐзма режалар эса хотирани 
бўшатилишини таъминлайди ва ишга ўзини ўзи ундашнинг руҳий самарасига 


289 
эга бўлади. Ишга доир фаоллик мақсадга қаратилган ва мўлжалланган 
дастурга қатъий риоя қилинган бўлади. 
Кейин менежер томонидан ишлаб чиқилган режаларни амалга 
оширилиши лозим. Раҳбар меҳнатини оқилона ташкил этиш ишларини 
бажаришда 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish