Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   155
Bog'liq
Менежмент

ишбилармонлик 
этикетининг 
миллий 
хусусиятлари 
мавжуд. Шу муносабат билан хорижий ҳамкорлар билан 
барқарор ишга доир алоқаларни йўлга қўйиш учун нафақат юқорида 
келтирилган ишбилармонлик этикетининг оддий қоидаларига риоя қилиш, 
балки ўзини алоқа ўрнатилаѐтган мамлакатнинг одобларига мувофиқ тутиш 
зарур. 
АҚШда эътиборни ҳамкорнинг мақсадларига ва сизнинг бу мақсадларга 
эришишдаги ѐрдамингизга қаратиш тавсия этилади. Америкача бизнеснинг 
умумий тамойили фойда олишдир. Сизнинг биргаликдаги ҳаракатларингизни 
мақсади яқин ва узоқ бўлиши мумкин. Агар сизнинг таклифларингиз муҳим 
мақсадга эришишга ѐрдам берса, унда улар амарикали ҳамкорни албатта 
қизиқтирадилар. Аммо бу таклифлар фақат ҳақиқий бўлиши керак. 
Америкалик ҳамкорни қидиришда, сизнинг фикрингизча, улар билан 
ишлаш фойдали бўлган 10 – 15 фирмани танлаб олинг. Катта ва машҳур 
фирмаларни танлашга ҳаракат қилманг, чунки улар одатда кўпгина худди 
шундай таклифларга эга бўладилар ва сизникини назарга олмасликлари 
мумкин. Ўзингизнинг фараз қилаѐтган шеригингиз ҳақида иложи борича 
кўпроқ иккинчи даражали ахборотларни хабар қилинг. 
Ишга доир музокалардан олдин исталган натижани белгилаб олинг. 
Суҳбатни шундай режалаштирингки, у сизнинг асосий вазифаларингиз ва 
афзалликларингизга тегишли бўлсин, учрашувни ташкил этишга ҳаракат 
қилинг.
Буюк Британияда маҳаллий фирмалар билан ишга доир алоқага кира 
туриб, инглиз бизнесининг ўзга хослигини ҳисобга олиш зарур. Аввало шуни 


262 
таъкидлаш жоизки, Буюк Британиянинг ишбилармонлик дунѐси нафақат 
ижтимоий жиҳатдан, ўзининг “цехли” ихтисослашиши бўйича ҳам бир турли 
эмас, бу уни бошқа мамлакатларнинг ишбилармонлик даврасидан умуман 
фарқлайди.
Инглиз бизнеси учун табақалашиш хосдир, у бир томондан, унинг 
юқори касбий даражасини белгилаб беради, бошқа томондан эса - “янги 
қонни” оқиб келишга тўсқинлик қилади. 
Музокараларни муҳокама мавзусида эмас, балки соф инсоний 
муаммолар об-ҳаво, спорт, пуллардан бошланг. Инглиз ҳамкорни ўзингизга 
мойил қилинг, унга инсоний қадриятлар сиз учун агар тижорат 
манфаатларидан юқори бўлмаса ҳам, жуда бўлмаганда уларга тенг 
эканлигини кўрсатинг. Ўзингизни британия халқи ва бу халқ қўллаб-
қувватлайдиган ғояларга яхши мойил эканлигизни кўрсатиш зарур. Барча 
саволлар пухта ва аниқ бўлишлари керак. Суҳбат вақтида ҳамкорингизнинг 
мойилликлари ва одатларини билиб олишга ҳаракат қилинг. Шуни англаб 
олиш муҳимки, ҳамкорни ўзингизга мойил қилиб, у билан алоқа ўрнатиб, сиз 
ҳозирги пайтда нафақат ўзингизга ишга доир ҳамкорни топасиз, балки 
шунинг билан келгусида сизга ва сизнинг корхонангизга катта фойда 
келтирувчи узоқ муддатли ишга доир ўзаро муносабатларни ўрнатиш учун 
асос яратасиз.
Ҳар қандай инглиз фирмасининг музокаралардаги ўрни, қоидага кўра 
қаттиқдир. Музокаралар кўп сонли далилли, маълумотномали ва статистик 
материалларни жалб қилиш билан олиб борилади. Ҳар бир позиция ҳисоблаб 
чиқилади, шартноманинг ҳар бир детали, ҳар бир параметри қатъий қайд 
этилади. Нафақат шартнома билан боғлиқ барча нарсалар, балки ишга доир 
ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган фаолият, хусусан эҳтимол 
бўлган битимларни тузиш истиқболлари, ишлаб чиқариш ва сотиш 
соҳасидаги ҳамкорлик қилиш имкониятлари ҳам келишиб олинади ва 
белгиланади. 


263 
Францияда, қизиқтираѐтган фирмалар ҳақида иложи борича кўпроқ 
билиб олиб, унинг манзилига реклама адабиѐти ва ўз корхонасининг 
маҳсулотлари бўйича каталоглари мажмуасини ҳамда маҳсулотларни етказиб 
беришнинг исталган шартларини юбориш тавсия этилади. Буларнинг барчаси 
француз тилида баѐн қилиниши керак - французлар ўзлари билан ишга доир 
мулоқотда инглиз ѐки немис тилидан фойдаланишга оғринадилар, улар бу 
уларнинг миллий қадр-қимматларини камситади деб ҳисоблайдилар. Агар 
сиз импорт қилувчи бўлсангиз, бу ҳолда француз фирмасидан олишни 
истаганларингизнинг каттароқ рўйхатига эга сўровни жўнатинг. Қилинган 
таклифга ҳамкорнинг жавобини, унга қўнғироқ қилиб ѐки телефакс бўйича 
алоқа қилиб аниқлашга ҳаракат қилинг, тезроқ жавоб олишга умид билдириб, 
олинган таклифни тасдиқлашини сўранг. 
Айниқса миллийлаштирилган йирик корхоналардаги бюрократик 
расмиятчиликларга тайѐр туриши керак. Агар сизда масъул раҳбарларга 
тўғридан-тўғри чиқиш бўлмаса ва сиз пастроқ даражада музокаралар олиб 
бораѐтган бўлсангиз, унда сизнинг таклифингиз тегишли бошқарув 
бўғинигача етиши ва қарорни ишлаб чиқилишини кутиш керак - бу ерда 
қарор юқори рангдаги шахсларнинг чекланган сони томонидан қабул 
қилинади. 
Французларнинг миллий характерига хос ҳиссиѐтлилигига қарамасй, 
улар учун далиллар ва яхши техник-иқтисодий таҳлил билан 
мустаҳкамланган далил-исботлар ҳамда асосланган маълумотлар муҳимдир. 
Французлар билан тузилган шартномалар жудаям аниқ ва лўндадир: 
тўрт бетдан кўп бўлмаган французча матн, 10-15 сўздан иборат таклифлар. 
Французлар уларнинг ҳамкорлари музокараларни боришига қандайдир 
ўзгартиришлар киритишини ѐқтирмайдилар. Францияда кўпгина муҳим 
қарорлар нафақат хизмат хоналарида, балки дастурхон устида ҳам қабул 
қилинади. Ишга доир қабуллар коктейль, нонушта, тушлик ѐки кечки овқат 
шаклида ҳам бўлиши мумкин. Иш ҳақида фақат қаҳва берилгандан сўнг 


264 
гапириш қабул қилинган. Французлар ўзларини қизиқтираѐтган масала 
ҳақида кета туриб муҳокама қилишни ѐқтирмайдилар. Унга аста-секин, ҳар 
хил нейтрал мавзулардаги узоқ суҳбатдан сўнг, гап орасида қистириб 
кетадилар. 
Италияда кўпинча ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун 
воситачилар хизматига мурожаат қиладилар, охирги вақтларда мамлакатда 
уларнинг тармоғи жудаям ривожланиб кетган. 
Италиялик ишбилармонлик дунѐси вакиллари билан танишиш ташриф 
карточкаларини алмашиш билан бошланади, шунинг учун уларни етарли 
даражада ўзи билан олиб юриш зарур. Агар узатилган карточкага жавобан 
сиз ўзингизникини бера олмасангиз, сабабини айтиб, узр сўраш, уни биринчи 
имконият бўлганидаѐқ жўнатишга ваъда бериш керак. 
Италиялик тадбиркорларнинг ташриф карточкаларидаги матнлар, 
қоидага кўра, итальян ва инглиз, камдан-кам ҳолларда француз тилларида 
босиб чиқарилади. 
Италияли тадбиркорлар музокаралар ишбилармонлар дунѐси ѐки 
жамиятда тахминан тенгроқ мавқега эга одамлар ўртасида олиб борилишига 
катта аҳамият берадилар. Шунинг учун ишга доир учрашувлардан олдин 
улар бўлажак иштирокчиларнинг ишга доир таржимаи ҳоли, уларнинг ѐши, 
лавозимини билиб олишга ҳаракат қиладилар. 
Музокарали масалалар бўлган ҳолда италияликлар оқилона муросага 
интиладилар, фавқулодда ҳолларда эса ҳакамлик суди ѐрдамига мурожаат 
қиладилар. 
Маълумки, Германияда, маҳаллий аҳоли ғоятда тартибли ва инжиқдир. 
Агар сиз немис ҳамкорларингиз билан келишувнинг барча шартлари ва 
муддатларига риоя қила олишингизга кўзингиз етмаса, яхшиси ўз 
таклифларингиздан воз кечинг.
Немисларни унвонларга ихлосмандлигини ҳисобга олиш мақсадга 
мувофиқдир. Бунинг учун музокаралар бошлангунча қадар шартли 


265 
ҳамкорингизнинг 
барча 
унвонларини 
аниқлаб 
олишингиз 
керак. 
Тадбиркорларимиз одатда совғалар билан келадилар. Аммо жавоб 
совғаларини кутиш керак эмас - бу ерда улар ишга доир мулоқотда қабул 
қилинмаганлар. 
Хитойда маҳаллий ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориш усули 
узундан - узоқлиги билан ажралиб туради - бир неча кундан бир неча ойгача. 
Бу шу билан изоҳланадики, хитойликлар ҳеч қачон кўзда тутилган 
битимларнинг барча жиҳатлари ва оқибатларини синчликлаб ўрганмасдан 
қарорлар қабул қилмайдилар. Бундан ташқари, муҳим масалалар бўйича 
қарор коллегия бўлиб, барча даражалардаги кўп сонли келишишлар билан 
қабул қилинади. Бу эса кўп вақтни талаб қилади. 
Хитойли ҳамкорлар билан музокаралар техник ва тижорат босқичларига 
эгалар. Музокараларнинг муваффақияти биринчи босқичидаѐқ шерикни сиз 
билан ҳамкорлик қилишининг ҳақиқий афзалликларига қанчалик ишонтира 
олишликка боғлиқдир. Кейин музокараларнинг тижорат босқичи бошланади. 
Хитой компаниялари, қоидага кўра, тижорат жиҳатидан яхши тайѐрланган, 
тажрибали ходимларга эга, бозор ҳолати ҳақидаги кенг ахборотларга эгалик 
қилади ва музокаралар жараѐнида кўпинча аввалроқ ўзи учун катта наф 
билан тузилган шартомалар далил қилиб кўрсатилади. Сизнинг тижоратдаги 
ўрнингиз жаҳон бозори ҳолатини яхши билишга асосланиши, саводли техник 
иқтисодий 
таҳлил 
ва 
аниқ 
материал 
ҳамда 
таклифлар 
билан 
мустаҳкамланиши керак. 
Японияда тадбиркорларнинг ишбилармонлик этикаси Ғарбнинг 
ишбилармонлик дунѐси қоидалари ва меъѐрларидан катта фарқ қилади. 
Япон 
бизнеси 
вакиллари 
билан 
танишув 
албатта 
ташриф 
карточкаларини алмаштириш билан бошланади. Агар узатилган ташриф 
карточкасига жавобан сиз ўзингизникини бермасангиз, бу нарса япон 
тадбиркорини ўйлантириб қўйиши ва ҳатто хафа қилиши мумкин. 


266 
Фирма раҳбари билан учрашув ва музокараларда жуда аниқ бўлиш 
керак. Японлар кечикишларга, улар қандай сабабларга кўра келиб чиққан 
бўлишларига қарамай, ѐмон муносабатда бўладилар. Агар сиз ўз вақтида кела 
олмасангиз, бу ҳақида япон томонини огоҳлантиришингиз, учрашув вақтини 
эса кечроқ вақтга қисқартиришингиз керак, чунки учрашув бўйича 
ҳамкорингизда бошқа ишлар бўлиши мумкин. 
Японлар билан учрашувда қўл беришдан қочинг - улар таъзим қилишни 
афзал кўрадилар. 
Япония ишбилармон кишиларининг анъаналарига кўра, суҳбатдошнинг 
нуқтаи назарини охиригача, сўзини бўлмасдан ва ҳеч қандай фикр 
билдирмасдан эътибор билан тинглаш керак. Музокаралардаги япон томони 
вакили суҳбат вақтида бош ирғитиши мумкин. Аммо бу сизнинг фикрингизга 
қўшиламан дегани эмас, балки сизни тушундим деганидир ва бу ҳам иш шу 
онда бажарилади дегани эмас. 
Японларда қарорлар қабул қилишнинг анъанавий тизими (“ринги”) 
мавжуд, унинг моҳияти шундаки, муаммони муҳокама қилиш, кўриб чиқиш 
ва мувофиқлаштиришга шахсларнинг катта давраси - фирма раҳбариятидан 
тортиб то оддий ходимгача жалб қилинади, бунга кўп вақт кетади. Ушбу 
босқичда қарорларни бажаришнинг аниқ йўллари белгиланади. Шунинг учун 
япон томонининг қарори ҳамма вақт ҳам амалга ошади ва самаралидир. 
Сиз 
хайрихоҳ, 
ишбилармон, 
самимий, 
меҳрибон, 
улфатли 
эканлигингизни кўрсатинг - бу аломатлар айниқса японларга ѐқади, чунки 
кўпинча 
худди 
уларга 
шу 
етишмайди. 
Маслаҳатимиз 
оддий: 
суҳбатдошингизнинг кўнглини қолдирманг. 
Кореяда ишбилармонлик мулоқоти кодекси ғарбий стандартлардан 
шунчалик фарқланадики, бу бошқа мамлакатлар тадбиркорларини 
корейсларни дунѐдаги энг қийин ишга доир ҳамкорлардан бири деб 
ҳисоблашга мажбур қилади.


267 
Япониядаги каби корейс тадбиркорлари билан алоқани уларга ѐзма 
кўринишда мурожаат қилиш билан йўлга қўйиш мумкин эмас. Улар билан 
учрашув ҳақида келишиш ҳам осон эмас. Бу ерда воситачиларсиз иш 
битмайди. Кимдир, бунинг устига ҳам корейс фирмаси ходимлари ва ҳам 
таклифнинг моҳиятини яхши биладиган киши, бу фирмага таништириши ѐки 
тавсия этиши керак. Агар корейс тадбиркорлари шерикка қизиқишини 
намоѐн қилсалар, улар шахсий учрашувга эришадилар - музокараларнинг ҳеч 
қандай бошқа усулини улар тан олмайдилар. 
Жанубий Кореяда лавозим ѐки фамилия бўйича мурожаат қилиш қабул 
қилинган. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, корейсларда биринчи бўғин бу 
фамилия, иккита кейингиси эса шахсий исмдир. Аммо Американинг таъсири 
натижасида ғарбча усулда аввал исми, кейин фамилиясини ѐза бошлаганлар. 
Шунинг учун англашилмовчиликлар бўлмаслиги учун суҳбатдошдан унинг 
фамилиясини аниқлаб олиш зарур. 
Туркияда совғалар бериш ва олишни ғоятда яхши кўрадилар. Туркиялик 
тадбиркорлар томонидан ўтказиладиган ҳар қандай қабул таклиф 
қилинганларга кичик совғани топшириш билан якунланади. Туркиялик 
ишбилармон кишиларда “плакетлар” деб аталувчи духоба қутичага 
жойлаштирилган фирманинг эмблемаси ва хотира ѐзувига эга бронза ѐки 
жездан қилинган таглик алоҳида ҳурматга эга. Қоидага кўра, улар 
қабулхоналар ва фирма директорининг хонасига осиб қўйилган. Сиз ҳам ўз 
фирмангизнинг хотира белгисини совға қилинг. Кўпинча қабулхоналарда 
аквариумлар, қушли катакчалар ѐки хона гуллари туради. Уларга қизиқишни 
намоѐн қилинг, бу хона эгасини сизга мойил қилади. 
Араб мамлакатларида маҳаллий анъаналарга риоя ва ҳурмат қилиш 
муваффақиятнинг муҳим шарти ҳисобланади. Форс кўрфази мамлакати 
араблари учун шахсий қадр-қимматини ҳис этиш, ўзининг ҳамкасбларига 
нисбатан энг юксак ҳурмат ва хушмуомалалик хосдир. У ѐки бу масала 
бўйича фикрни билдиришдан олдин қарорлар қабул қилиш ва музокаралар 


268 
олиб боришдаги ўзининг ролини бўрттириб кўрсатишни эмас, балки 
намойишкорона маслаҳатлашиш ва жамоавий нуқтаи назарни билдиришни 
афзал биладилар. 
Арабча суҳбатнинг анъаналарида “соғлиғингиз қалай”, “ишлар қалай” 
жумлаларини вақти-вақти билан қўшиб туриш хосдир. Аммо бу ўзингизнинг 
аҳволингиз ѐки ишларингиз ҳақида батафсил гапиришингиз кераклигини 
билдирмайди. Агар сиз ўзингизнинг шеригингиз билан оилавий дўст 
бўлмасангиз, фақат унинг соғлиғи ҳақида сўраш ўринлидир. 
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, тадбиркорларимиз қаерда 
бўлишмасин, улар ҳамма вақт ҳам ўз мамлакатининг муносиб вакили 
бўлишлари керак. У ҳамкорларининг анъаналари ва одатларига ғоятда 
эътиборли бўлиши керак. Заруриат бўлмаганда сиѐсий ѐки диний фалсафий 
мунозараларга киришиш, ўз ватани ҳақида ѐмон гапларни айтмаслик ва 
турган мамлакатидаги тартибларни танқид қилмаслик тавсия этилади. 
Ҳамкорларга нисбатан чидамлилик, ҳурматни намоѐн қилиш, эътибор ва 
одоб сақлаш ўзаро фойдали натижаларга эришишнинг чин истагини амалга 
оширишга ѐрдам беради. 
Шуни тушуниш керакки, давлат чегарасини кесиб ўтган пайтингиздан 
бошлаб сиз бошқа давлатнинг фуқаролик ва жиноий қонунлари таъсири 
остига тушасиз. Агар қандайдир мамлакатда сиз фуқаролик кодексини 
бузганда айблансангиз (қарз, шартномани узиб қўйиш ва ҳ к), сизни қамоққа 
жойлаштиришлари мумкин ѐки сизга мамлакатдан масала тартибга 
солингунга қадар чиқиб кетиш ҳуқуқини бериш рад қилинади. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish