Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Менежментнинг америкача моделини



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   155
Bog'liq
Менежмент

Менежментнинг америкача моделини
ўрганиш маълум қизиқиш 
уйғотади. Америкача менежмент АҚШга ғарбий мамлакатлар орасида етакчи 
ўринни эгаллашга имкон берган. 
Америкача менежмент аввало бошланишида Ф. Тейлор турган илмий 
бошқарув мактаби таълимларига асосланади. 
Америкача менежмент яна ўзига асосчиси Анри Файоль бўлган классик 
мактаб асосларини ҳам сингдириб олган. У бошқарувнинг америкача 
назариясидаги барча йўналишлари шаклланишига ҳам катта таъсир 
кўрсатган. 
20-30 йилларда хўжалик юритишнинг экстенсив усулларидан интенсив 
усулларига ўтиш бошқарувнинг янги шаклларини қидириб топишни тақозо 
қилган. 
Аста-секинлик билан капиталистик ишлаб чиқаришни яшаб қолиши 
учун корхонадаги ишчилар ҳолатига муносабатни ўзгартириш, мотивация ва 
ходимлар ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги усулларини 
ишлаб чиқиш зарурлигини тушуниш вужудга келган. “Инсоний 
муносабатлар мактаблари” номини олган янги концепцияни шаклланиши 
америкалик социолог ва психолог Э. Мэйо номи билан боғлиқдир. 
“Инсоний ресурслар менежменти” атамаси 60–йилларда вужудга келган. 
Америкалик социолог Р.Е. Майлз ўзининг асарларидан бирида “Инсоний 
муносабатлар” моделига “Инсоний ресурслар” модлелини қарама-қарши 
қўйган. “Инсоний ресурслар” модели стратегик, ташкилотнинг асосий 
мақсадларини ҳал қилишга кўмаклашувчи сифатида кўриб чиқилган. 
“Инсоний ресурслар” модели шахснинг ташкилотдаги фаол ўрнига 
қаратилган. Ҳар бир киши ўз меҳнатининг натижаларига жавоб бериши, 
ташкилотнинг умумий мақсадларини билиши ва ўз меҳнати билан уларга 
эришишга кўмаклашиши керак. Ўз навбатида ташкилот ўз ходимларининг 
шахсий ташаббусини моддий рағбатлантириши ва хизматда кўтарилиш 
ѐрдамида қизиқтириши керак. 


21 
60-70 йилларда кўпгина америка фирмалари инсоний ресурсларга 
ўзларининг катта эътиборларини акс эттиришга ҳаракат қилган ҳолда, 
ходимлар номларини кейинги икки ўн йилликларда роли анча ўсган инсоний 
ресурслар хизматлари номларига ўзгартирганлар. 
Замонавий америкача менежмент қуйидаги учта тарихий шарт-
шароитларга асосланади: 
-
бозорнинг мавжудлиги; 
-
ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг саноат усули
-
тадбиркорликнинг асосий шакли сифатидаги корпорация.
Корпорациялар юридик шахс мавқеига, уларнинг акциядорлари эса 
фойданинг ўзларига тегишли бўлган акциялар миқдорига мутаносиб бўлган 
қисмига эгалик қилиш ҳуқуқига эгалар. Корпорациялар барча мулк сармоя 
эгасига тегишли бўлган ва эгалари ишчилар фаолиятини тўлиқ назорат 
қилувчи кичик корхоналар ўрнига келганлар. 
Менежмент назариячиларининг фикрига кўра, корпорацияларни ташкил 
этишни ўз орқасидан мулкни унга эгалик қилишни назорат қилишдан, яъни 
ҳукмронликдан ажратилишига олиб келган. Корпорацияларни бошқариш 
бўйича ҳақиқий ҳукмронлик уни бошқарувчи ва менежерлар (ишлаб 
чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш соҳасидаги мутахассислар)га ўтган. 
Ҳозирги вақтда америкача менежмент моделларида корпорациялар асосий 
таркибий бирлик бўладилар. 
Америка корпорациялари ўзларининг фаолиятларида стратегик 
бошқарувдан кенг фойдаланадилар.
Стратегик бошқарувнинг мазмуни, биринчидан, рақобат курашида 
ғалаба қозониш учун зарур бўлган узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш, 
иккинчидан вақтнинг ҳақиқий кўламида бошқарувни амалга оширишдан 
иборатдир. Корпорациянинг ишлаб чиқилган стратегияси кейинчалик 
амалиѐтда амалга оширилиши керак бўлган жорий ишлаб чиқаришнинг 
хўжалик режаларига айланадилар. 


22 
Стратегик бошқарув ташкилий стратегик тузилмани ташкил этишни 
тақозо қилади, унинг тартибига бошқарувнинг юқори даражасидаги 
стратегик ривожланиш бўлими ва стратегик хўжалик марказлари (СХМ) 
кирадилар. Ҳар бир СХМ бир турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи, бир 
хил ресурслар ва технологияларни талаб қилувчи ва умумий рақибларга эга 
бўлган бир неча ишлаб чиқариш бўлинмаларини бирлаштиради. СХМ 
рақобатбардош маҳсулотни ўз вақтида ишлаб чиқариш ва уни сотиш, навлар 
бўйича маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг, ишлаб чиқариш дастурини 
шакллантиришга жавоб беради. 
Стратегик режалаштириш корпорациялар режавий ишининг муҳим 
таркибий қисми бўлади. У раҳбарларнинг, узоқ муддатлик вазифалар 
ечимига зарар келтирган ҳолда, кўпроқ жорий фойда олишга интилишларини 
тўхтатиб туради, уларни ташқи муҳит ўзгаришларига кўра билишга 
йўналтиради, ресурсларни тақсимлашга асосланган устуворликларни 
белгилашга имкон беради. 
ХХ асрнинг 60-йилларида корпорациялар ходимларининг ўзларининг 
ижтимоий-иқтисодий ҳолатларини яхшилаш бўйича талаблари борган сари 
қатъийроқ бўла бошлади. Бу билан параллел равишда менежментнинг 
кўпгина назариячилари шундай фикрга келишдики, бир қатор ташкилотлар 
тез ўзгариб бораѐтган ижтимоий муҳит зиддиятларини эътиборга олмай 
қўйганликлари сабабли ўз мақсадларига эриша олмайдилар. “Ишлаб 
чиқариш демократияси” (иш жойларидаги демократия) 
доктринасини
пайдо 
бўлиши вужудга келган ҳолатнинг оқибати бўлган, у бошқарувга ҳам 
корхонанинг ўзини, ҳам товар ва хизматлар истеъмолчилари, воситачилар, 
яъни касб эгаси бўлмаганларни жалб қилиниши билан боғлиқдир. Баъзи бир 
америкалик муаллифлар буни бошқарувдаги “учинчи инқилоб” деб 
атайдилар. 
Ҳозирги вақтда АҚШда бошқарувга ишчиларни жалб қилишнинг тўртта 
асосий шакллари кенг тарқалган: 


23 
1.
Ишчиларни цех даражасига меҳнат ва маҳсулот сифатини 
бошқаришда иштирок этиши. 
2.
Ишчи ва бошқарувчиларнинг ишчи кенгашлари (қўшма қўмиталари) 
ташкил этилиши. 
3.
Фойдада иштирок этиш тизимларининг ишлаб чиқилиши. 
4.
Ишчи вакилларини корпорациялар директорлар кенгашига жалб 
этилиши. 
60-йиллар АҚШда меҳнатни ташкил этишнинг бригада усуллари, 70-
йилларда эса ташкил этиш ғояси америкаликларга тегишли бўлган сифатни 
назорат қилиш тўгараклари кенг тарқалган эди. Аммо сифатни назорат 
қилиш тўгараклари биринчи марта Японияда қўлланила бошланган. 
Корпорацияларда содир бўлаѐтган ташкилий ўзгаришларга ишчиларнинг 
қаршиликларини пасайтириш учун “меҳнат ҳаѐти сифати”ни ошириш 
дастурлари ишлаб чиқилади, унинг ѐрдамида корпорация ходимлари уни 
ривожлантириш 
стратегиясини 
ишлаб 
чиқиш, 
ишлаб 
чиқаришни 
масалаларини оқилона муҳокама қилиш, турли ташқи ва ички муаммоларни 
ҳал қилишга жалб қилинадилар. 
Менежер “универсал доҳий” бўлиши мумкин эмас. Америка амалиѐти 
асосий эътиборни раҳбар ходимларни танлаб олишда мутахассиснинг 
билимига эмас, балки яхши ташкилотчилик қобилиятига қаратади. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish