Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   155
Bog'liq
Менежмент

Оператор меҳнати 
- асосан техник ижрочиларнинг ишлаб чиқариш ва 
бошқарув жараѐнларини ахборотли таъминлаш учун зарур бўлган 
стереотипли (бир хилдаги), такрорланувчи операцияларни бажариш бўйича 
меҳнатидар. 
Таъкидлаш жоизки, маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатининг 
мазмуни ўзгармай қолмайди. Тадқиқотга кўра, ҳисоб, ахборот ва ҳужжатли 
операциялар уларда ҳозирча иш вақтининг 70 %гачасини эгаллайди. Аммо 
раҳбар ва мутахассислар томонидан техник воситалар қўлланилиши, бир хил, 
кам мазмунли операциялар машиналарга топширилиши, меҳнатнинг янги 
усул ва воситалари яратилиши, бошқарувни ташкил этиш такомиллашуви 
натижасида улар меҳнатининг мазмуни анча ўзгаради, уларнинг ишида 
ижодий операциялар салмоғи ортади. 
Бошқарув меҳнати ва уни оқилона ташкил этиш – ташкилотнинг бизнес 
жараѐнларини самарали муҳим омили, шунинг учун бошқарув меҳнатини 
такомиллаштириш масалалари алоҳида дорзарблик касб этади.
7.2. Бошқарув меҳнатини илмий ташкил этиш 
 
Бошқарув ходимлари меҳнати шундай ташкил этиш керакки, у илмий 
фан ютуқлари ва илғор тажриба, хўжалик юритишнинг илғор шаклларидан 
фойдаланиш, техник воситаларни қўллашга асосланади. У хизматчиларни 


278 
бир-бирлари ва ишчилар билан ҳамда ишлаб чиқариш(тижорат)ни бошқариш 
ва муҳандислик-техник ва иқтисодий таъминлаш вазифаларини амалга 
ошириш жараѐнида фойдаланиладиган техник воситалар билан ўзаро 
ҳамкорлигини яхшироқ ўрнатиш ва мунтазам равишда такомиллаштиришга 
имкон яратади. Меҳнатни илмий ташкил этишнинг мақсади ишловчиларнинг 
соғликларини сақлаб қолган ҳолда меҳнат унумдорлигини оширишдан 
иборатдир. 
 
Мамлакатимизда аввалдан бошқарув жараѐнларини оқилоналаштириш 
ва такомиллаштириш фаолиятини белгилаш учун “меҳнатни илмий ташкил 
этиш” (МИТҚ) атамасидан фойдаланилган бўлиб, у ишлаб чиқариш ва 
бошқарув жараѐнларига нисбатан тубдан фарқсиз бўлган. Тахминан 60 
йилларда “бошқарув меҳнатини илмий ташкил этиш” (БМИТҚ) атамаси 
ажралиб чиққан. Бунга корхоналарга бошқарув меҳнатини олдиндан ташкил 
этишни талаб қилувчи ҳисоблаш техникасининг қудратли воситаларини 
татбиқ этилиши ѐрдам берган. 
Бошқарув меҳнатини илмий ташкил этиш ўз ичига қуйидаги 
йўналишларни олади: 
-
ходимлар меҳнатининг тақсимланиши ва уларни корхона кўламларида 
ва ҳар бир бўлинмалар доирасида кооперациялашуви; 
-
ходимларни танлаш ва жой жойларига қўйиш ва лавозимли 
вазифаларга мувофиқ уларнинг малакалари даражасини таъминлаш; 
-
бошқарув ходимларининг уларни бошқариш бўйича ишлаб чиқариш 
жамоаси таркибида ва уни муҳандиси–техник таъминлаш бўйича фаолиятини 
ташкил этиш; 
-
иш жойларини ташкил этиш ва жиҳозлаш; 
-
ишнинг илғор усулларидан фойдаланиш; 
-
меҳнатнинг қулай шароитларини яратиш; 
-
меҳнатни меъѐрлаштириш; 
-
бошқарувнинг техник воситалари, ахборот технологиялари, шахсий 
компьютерлардан фойдаланиш; 
-
меҳнатни рағбатлантириш. 


279 
Мамлакатимизда кейинчалик (70-йилларнинг бошларида) БМИТҚ 
ривожланиш тенденцияларини акс эттирувчи “ташкилий лойиҳалаштириш” 
тушунчаси пайдо бўлган. Ташкилий лойиҳалаштириш бу бошқарув 
меҳнатини бошқарув аппарати иши самарадорлигини ошириш мақсадида 
МИТҚ талаблари ва замонавий ташкилий ҳамда ҳисоблаш техника базасида 
оқилоналаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш жараѐнидир. 
Ташкилий лойиҳалаштиришни қуйидаги асосий йўналишлари бўйича амалга 
ошириш таклиф этилган: 
-
бошқарув аппаратининг ташкилий ва вазифавий тузилишини 
оқилоналаштириш; 
-
ишларнинг асосий ва энг оммавий турларини бажариш технологияси, 
меҳнат шароитлари ва ходимларнинг иш вақтидан фойдаланишни 
оқилоналаштириш; 
-
бошқарувнинг ушбу аппарати фаолиятини ҳужжатлаштириш ва 
ҳужжатлар билан таъминлашни оқилоналаштириш; 
-
бошқарув аппаратини ташкилий ва ҳисоблаш техникаси билан 
жиҳозланганлигини ошириш ва ходимлар меҳнатини автоматлаштириш. 
Хорижда бошқарув меҳнатини такомиллаштириш (оқилоналаштириш) 
жараѐнини таърифловчи бир қатор атамалар қўлланилади. Масалан, АҚШда 
“Тизимлар ва усуллар”, ”Тизимли лойиҳалаштириш”, “Бизнес жараѐнларнинг 
реинжиниринги”, Буюк Британияда “Ишни тадқиқот қилиш” ва “Ташкил 
этиш ва усуллар” атамаларидан фойдаланилади. 
Мамлакатимизда хорижга нисбатан яқинда, бошқарув жараѐнларини 
такомиллаштириш заруриати яъни ХХ аср 50-йиллар охири ва 60-йилларнинг 
бошида вужудга келган. Хорижий муаллифлар “маъмурий бошқарувдаги 
инқилобни” бошқарув аппарати ва унга харажатларнинг ўсиши, 
маъмурий(идора) ишининг ҳажмлари ўсиши, корхоналарда бошқарув 
вазифаларининг янги турлари (реклама фаолияти, ижтимоий суғурта, 
жамоатчилик билан алоқалар ва ҳ.к.) пайдо бўлиши, ахборот ва ҳужжатлар 
айланиши ҳажмлари кескин ўсиши ва натижада бошқарув меҳнатини аниқ 
ташкил этиш, бошқарув жараѐнларини оқилоналаштириш, яъни бошқарув 


280 
фаолиятини такомиллаштириш бўйича мажмуавий ҳаракатлар зарурлиги 
билан боғлайдилар. 
Раҳбар, мутахассис ишини оқилона ташкил этиш барча бажарилаѐтган 
ишларни ҳисобга олиш, ўз иш вақти устидан мантазам равишда назорат 
қилиш, иш вақти харажатлари тузилишини ўрганишни тақозо қилади. Бу иш 
вақтидан фойдаланишни таҳлил қилиш, шахсий иш ва бошқарув ходимлари 
меҳнатини илмий ташкил этиш бўйича тадбирларнинг асосланган 
режаларини тузишга имкон беради. Раҳбарлар ва мутахассислар меҳнатининг 
мазмуни ва иш вақти харажатларининг тузилишини ўрганиш учун қуйидаги 
усуллардан фойдаланиш мумкин: 
-

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish