Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

гуруҳлараро низо
, яъни гуруҳлар (расмий ва норасмий) 
ўртасидаги ҳамда касаба уюшмалари ва маъмурият ўртасидаги. Хизмат 
гуруҳлари кўпинча мақсадлардаги фарқлари туфайли бир-бирлари билан 
низолашадилар. Масалан, харидорга сотиш бўлимида ҳамма вақт ҳам 
бюртмаларни бажариш учун кўпроқ товар захиралари бўлиши керак, бу ўз 
навбатида, харажатларнинг кўпайишига олиб келади ва бунинг оқибатида, у 
молиявий ва бошқа бўлимларнинг манфаатларига зид бўлади. Бевосита 
менежерлар муҳитидаги низоларнинг бир неча турларини ажратиш мумкин, 
яъни: 
-
бошқарувнинг ҳар хил даражасидаги менежерлар ўртасидаги; 
-
менежерлар ва корхонага босим ўтказувчи гуруҳлар ўртасидаги; 
-
ҳам алоҳида шахслар ва ҳам менежментнинг турли ғоялар манбалари 
катта ва кичик ѐшдаги бошқарувчилар вакиллари бўлган менежерлар 
ўртасидаги; 
-
менежерлар ва жамиятдиги турли ташкилотлар (касаба уюшмалари, 
бирлашмалар, матбуот гуруҳлари, лоббистлар ва ҳ к.) ўртасидаги. 
Шуни таъкидлаш керакки, низоларни турларга бўлиш етарлича 
шартлидир. Низоларнинг ҳар хил турлари ўртасидаги қатъий чегаралар 
мавжуд эмас ва амалиѐтда қуйидагича низолар вужудга келадилар: ташкилий 
вертикалли шахслараро, горизонталли очиқ гуруҳлараро ва бошқалар. 


338 
Қуйидагилар низоларнинг асосий 
сабаблари 
бўлади: 
1.
Ҳамма вақт чекланган ресурсларни ходимлар ѐки бўлинмалар 
ўртасида тақсимланиши. Раҳбарият материаллар, киши ресурслари ва 
молиявий маблағларни турли гуруҳлар ўртасида шундай тақсимлашга 
ҳаракат қиладики, у ташкилот мақсадларига самаралироқ эришишга ѐрдам 
берсин. Бунда ҳар бир гуруҳ оз эмас, балки кўпроқ олишни истайди натижада 
низо вужудга келади. 
2.
Вазифаларнинг ўзаро боғлиқлиги. У бир одам ѐки гуруҳ вазифани 
бажаришда бошқа одам ѐки гуруҳга боғлиқ бўлган барча ерда мавжуд 
бўлади. 
3. Мақсадлардаги фарқлар. Корхона борган сари ихтисослашаѐтган 
бўлинмаларга бўлинган вақтда низоли вазиятлар вужудга келади. Улар ўз 
мақсадларини ўзлари шакллантирадилар ва уларга эришишга, бутун 
ташкилот мақсадларига эришишга қараганда кўпроқ эътибор қаратишлари 
мумкин. 
4. Вазият ва фикрларни баҳолашдаги фарқлар. Қандайдир вазият 
ҳақидаги тасаввур маълум максадга эришиш истагига боғлиқдир. Вазиятни 
объектив баҳолашнинг ўрнига, одамлар, уларнинг фикрларига кўра, фақат 
ўзларининг гуруҳлари ва шахсий эҳтиѐжлари учун қулайроқ вазиятнинг 
муқобиллиги ва жиҳатларини кўриб чиқишлари мумкин. Масалан, қўл 
остидаги киши ўзини ҳамма вақт ҳам ўз фикрини ифодалаш ҳуқуқига эга деб 
ҳисоблайди, шу билан бир вақтда раҳбар, қўл остидаги киши фақат ундан 
сўралган пайтдагина ўз фикрини ифодалаш ҳуқуқига эга ва унга айтилган 
нарсани сўзсиз бажариши керак деб ҳисоблайди. 
5. Хулқнинг одатлар ва ҳаѐт тажрибасидаги фарқи. Тадқиқотларга кўра 
турли ҳаѐт тажрибаси (маълумот, иш стажи, ѐши ва ижтимоий таърифлар)га 
эга кишилар ҳамма вақт ҳам тўлиқ ўзаро бир бирларини тушунишга эриша 
олмайдилар. Уларнинг ҳамкорлик қилишларида низолар вужудга келади. 


339 
6. Қониқарсиз коммуникацион алоқа. Ахборотларга эга бўлмаган 
ходимлар вазият ѐки бошқаларнинг нуқтаи назарини тушуна олмайдилар, бу 
низонинг сабаби бўлади. 
7. Ходимларнинг лавозимли йўриқномалари ҳамда бўлинмалар ҳақидаги 
қоидаларнинг йўқлиги, ноаниқлиги ѐки такрорланиши. 
8. Ходимнинг ҳуқуқлари, унинг фаолият натижалари учун 
жавобгарлигининг мутаносиб етарли эмаслиги. 
9. Жамоа аъзолари меҳнатини баҳолашнинг ўйлаб кўрилмаган 
мезонлари. 
10. Меҳнатни ѐмон ташкил этилиши ва шароитлари. 
11. Раҳбарлик лавозимига янги келган кишида раҳбарлик фаолияти, 
ходимлар билан ишлаш қобилияти ва кўникмалари йўқлиги. Бундай раҳбар 
одамларни уюштира олмайди. Ҳатто унинг қўл остидагиларга кўпгина 
қонуний талабларни ҳам эътироз, салбий реакцияни, баъзида эса низони 
келтириб чиқади. 
12. Шахснинг атрофдагилар билан тўқнашувга берилувчи барқарор 
сифатлари, характери аломатларининг мавжудлиги, масалан ўз сўзида қаттиқ 
туриб олишга мойиллик, бошқаларнинг камчилигига чидамаслик, ўзини ўзи 
танқид қилишнинг пасайиши, манманлик ва тарбиясизлик. 
13. Бошқа одамнинг ҳусусиятлари ѐки хулқига нисбатан янглиш 
муносабатга асосланган психологик чидамаслик. Масалан, қандайдир 
камчиликларни у ѐки бу ѐш, миллат, касб, партияликнинг барча вакилларига 
асоссиз
тўнкашдан
иборат бўлган хурофий одатлар.
Аммо объектив сабаблар фақат шахс ѐки гуруҳ ўз эҳтиѐжини амалга 
ошириши мумкин бўлмаган, шахсий ва ѐки гуруҳли манфаатларига қаттиқ 
тегилган вақтдагина низога сабаб бўладилар. Якка шахснинг жавоби кўпроқ 
шахснинг ижтимоий етуклиги, хулқининг унинг учун йўл қўйиладиган 
шакллари, жамиятда қабул қилинган ижтимоий меъѐрлар ва қоидалар билан 
белгиланади. Бундан ташқари, якка шахсни низода иштирок этиши қўйилган 


340 
мақсадларнинг унинг учун аҳамиятлилиги ва вужудга келган тўсиқлар 
уларни амалга оширишга қанчалик халақит бериш билан белгиланади. 
Субъектнинг олдига қанчалик муҳимроқ вазифа қўйилган, унга эришиш учун 
у қанчалик кўпроқ ҳаракат қилаѐтган бўлса, қаршилик шунчалик кучлироқ ва 
бунга халақит берувчилар билан ўзаро низоли муносабат шунчалик кескин 
бўлади. 
Низо сабабларини аниқлашнинг бир неча усуллари мавжуд.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish