Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Раҳбарни ўзини ўзи бошқариши



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

 
7.3. Раҳбарни ўзини ўзи бошқариши 
 
Ўзини ўзи бошқариш бу раҳбарнинг кундалик амалиѐтда ишнинг 
замонавий усулларидан мақсадга мувофиқ ва изчил фойдаланишини ўз ичига 
олувчи шахсий ишини ташкил этиш ҳамда унинг ўзини ўзи 
ривожлантиришидир.
Ўзини ўзи бошқаришнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат: 
-
менежмент томонидан вақтдан ва ўз имкониятларидан кўпроқ 
фойдаланиш; 
-
у ўз соғлиғини сақлаши ва мустаҳкамлаш; 
-
ҳаѐтни боришини онгли равишда бошқариш; 
-
ҳам ишдаги, ҳам шахсий ҳаѐтидаги ташқи ҳолатларни енгиб ўтиш. 
Турли масалаларни кундалик ҳал қилишда менежер турли вазифаларни 
бажаради. Ўзини ўзи бошқаришнинг бу жараѐнини алоҳида вазифалар 
ўртасидаги алоқани кўргазмали равишда намоѐн қилувчи доира каби 
берилиши мумкин (7.3.1-расм). 
Ташки доирада қуйидаги бешта вазифалар маълум: 
1) вазифаларни қўйиш; 
2) режалаштириш; 


283 
3) бўлғуси ишдаги устуворликларни белгилаш; 
4) кун тартибини тузиш ва меҳнат жараѐнини ташкил этиш; 
5) ўзини ўзи назорат қилиш ва мақсадларга тузатишлар киритиш. 
Ўзини ўзи бошқаришнинг ички доирасида бирлаштирувчи вазифа-
ахборотлар билан ишлаш жойлашган. Қолган вазифалар маълум даражада 
уни атрофида айланадилар, чунки ахборот алмашиш ўзини ўзи бошқариш 
жараѐнининг барча босқичларида зарурдир. 
Ўзини ўзи Мақсадларни
назорат қилиш 
қўйиш 
Ахборот билан 
ишлаш Режалаш- 
Меҳнат тириш 
жараѐнини
ташкил этиш
Устуворлик-
ларни белгилаш 
 
7.3.1-расм. Ўзини ўзи бошқариши доираси 
Биринчи вазифа - 
мақсадларни қўйиш
. Ҳар бир бошқарувчи ходим ўз 
олдига мақсадларни қўяди, бу келажакка қараш, куч ва фаолликни эришиш 
керак бўлган нарсага қаратиш ва жамлашни билдиради. Шундай қилиб, 
мақсад якуний натижани шакллантиради. У ҳаракатлар “қутуртирувчиси”, 
фаолликни белгилаб берувчи ундов бўлади. Агар мақсад қўйилган бўлса, 


284 
унда ҳаракатлантирувчи куч сифатида ҳаракат қилувчи ва фақат мақсадга 
эришилгандагина йўқолувчи кескинлик ҳолати вужудга келади. 
Мақсадларни қўйиш жараѐни бир неча босқичлардан ташкил топади. 
1. Мақсадларни белгилаш ва уларни қуйидагича вақтли мезонлар бўйича 
табақалаштириш: 
-
узоқ муддатли ҳаѐтий мақсадлар (шахсий ва касбий); 
-
ўрта муддатли мақсадлар (яқин 5 йилга) 
-
қисқа муддатли мақсадлар (яқин 12 ойга) 
Бунда меҳнатга мотивация ни кучайтирувчи ва касбий интилишларни 
йўналтирувчи касбий мўлжалларни ажратиш керак. 
2. Мақсадларга эришиш учун шахсий ресурсларни белгилаш, бунинг 
учун қуйидагилар зарур: 
- шахсий салоҳият ва имкониятларни белгилаш; 
- ўзининг кучсиз томонларини санаб бериш, муваффақиятсизликларнинг 
рўйхатини тузиш ва қандай сабаблар натижасида улар содир 
бўлганликларини таъкидлаш. Бу камчиликлардан қандай қилиб халос бўлиш 
ҳақида ўйлаб кўриш; 
- 2-3 муҳим афзалликлар ва камчиликларни ажратиш. 
Яна яқин йилларда нима билан ҳисоблашиш кераклигини ҳам аниқлаб 
олиш, масалан, яқин атрофдагилар (ҳамкорлар, қариндошлар, бошлиқ, 
ўртоқлар ва ҳ.к ) ѐки ѐшни ва ўз мақсадларини уларга мувофиқ қўйиш керак. 
3.”Мақсад – восита” таҳлилини ўтказиш, унинг боришида мақсадларга 
эришиш учун зарур ресурсларни (шахсий, молиявий вақтли) ҳақиқий вазият 
билан солиштириладилар. Бунинг учун мақсадларни тузилган “инвертарь 
рўйхати”га мурожаат қилиш ва 3-4та муҳим мақсадларни танлаб олиш, 
уларга эришиш учун зарур воситаларини белгилаш ва яна нимага эришиш 
кераклиги ѐки мақсадларга эришиш учун нимага киришиш кераклигини 
текшириш зарур. 


285 
Касбий (мартабали) мақсадлар бўйича уларга эришиш учун зарур 
малакани кўрсатиш ва ҳақиқий амалий вазифаларни қўйиш зарур, масалан, 
етишмаѐтган тажрибани олиш. 
4. Аниқ мақсадларни шакллантириш. Бунда шуни ҳисобга олиш 
керакки, ҳар бир мақсад фақат уни амалга оширилиш муддати ва исталган 
натижалар маълум бўлгандагина маънога эга бўлади. Сўнг ўзининг исталган 
ва амалий мақсадларида қўллаш билан шакллантириш ва ўз режаларини 
уларнинг қанчалик ҳақиқийлиги нуқтаи назаридан қайта текшириш мақсадга 
мувофиқдир. 
Малака ва маданий даражани оширишни ҳам эсдан чиқармаслик керак. 
Ўзига жудаям кўп нарсани олиш керак, чунки бу ҳақиқий бўлмаган 
вазифаларни бажарилишига имкон камдир. Ўз олдимизга қанчалик кўп 
мақсадларни қўйсак, олдинги ҳаѐтни шунчалик кўпроқ ўзгартириш ва ўз 
фаолиятини кўпроқ фаоллаштиришга тўғри келади. 
Узоқ муддатли глобал мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, яна аниқ қисқа 
муддатли мақсадларни ҳам белгилаш зарур. 
Кўриб чиқилган мақсадлар ҳаѐт ва мартабанинг режасида қайд этилади, 
у мунтазам равишда қайта текширилиши, фаоллаштирилиши ва 
тўлдирилиши керак. Қуйида шундай режадан мисол келтирилади (7.3.1–
жадвал). 
Мақсадларни қўйиш узлуксиз жараѐндир, чунки улар қоидага кўра, бир 
марта ва бутунлай берилмайди. Улар вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин, 
масалан, агар уларни амалга оширилиши устидан назорат қилиш жараѐнида 
олдинги 
тасаввурлар 
нотўғрилиги 
ѐки 
сўровлар 
оширилган 
ѐ 
пасайтирилганлиги аниқланганда. 
Шундай қилиб мақсадларни қўйиш жараѐни учта босқичга бўлинади: 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish