Курс хақида қисқача маълумот
Ҳозирги ривожланиб бораётган даврда ахборот технологияларидан хабардор бўлиш ва ундан самарали фойдаланиш давр талабига айланиб бормоқда. Ҳозирги компьютер технологиялари ривожланиб бораётган даврда фойдаланувчилар компьютер қурилмалари ишлаш тамойиллари мукаммал билиш ва қўшимча қурилмалардан ҳам тўлақонли фойдалана олиши зарур ҳисобланади.
“Компьютерди шолкемлестириу” фани компьютер қурилмалари билан боғлиқ бўлиб уларнинг назарий асослари ва ишлатиш кўникмаларини ўрганади.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
“Компьютерди шолкемлестириу” фани асосий ихтисослик фанлар мажмуасига тааллуқли бўлиб, талабалар уни 4 семестрда ўрганишади.
Фанни ўқитишдан асосий мақсад – Компьютерди шолкемлестириу ва уни ташкил қилиш, ҳамда лойихалаш асосларини, компьютерларда қўлланилаётган асосий рақамли мантиқий схемалар, турли хил сатҳларда буйруқларнинг қандай бажарилиши ва компьютер унумдорлигини ошириш йўлларини ўрганишдир.
Фаннинг асосий вазифаси – замонавий Компьютерди шолкемлестириунинг қандай тузилганлиги, компьютерда ахборотларни ишлаш жараёнлари қандай амалга оширилиши ҳақидаги билим ва кўникмаларни ҳосил қилишдан иборатдир. Фанни ўрганиш натижасида талаба замонавий компьютер архитектураларининг қурилищи ва ташкил қилинишининг асосий тамоиллари ҳақидаги билимлардан хабардор бўлмоғи шарт.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
«Компьютерди шолкемлестириу» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба:
Компьютерди шолкемлестириу ва уни ташкил қилиш ҳамда лойиҳалаш услуллари;
процессорлар микроархитектураси, шиналар, маълумотларнинг турлари, буйруқларнинг формати, адреслаш, процессор буйруқларининг турлари;
маълумотларга параллел ишлов бериш, аппарат воситаларининг вазифалари, конвейерли ва суперскаляр ишлов бериш ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
SIMD (Single Instruction, Multiple Data), MIMD (Multiple Instruction stream, Multiple Data stream) ҳисоблаш архитектураларини;
ахборотга ишлов бериш қурилмалари ва микродастурли бошқаришни;
параллел дастурлаш, MPI (Message Passing Interface), Open MP (Open Multi-Processing), вектор конвейерли архитектуралар, кластерли тизимлар, тармоқ қурилмалари ва уларнинг назоратини билиши ва улардан фойдалана олиши;
процессор архитектурасини, виртуал ва кэш хотирани лойиҳалаш;
параллел дастурлаш, кутубхоналар ва дастур пакетлари, ҳамда параллел ишлов бериш технологияларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |