Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида


-модда. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш



Download 425,54 Kb.
bet10/13
Sana03.04.2023
Hajmi425,54 Kb.
#924298
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДА

25-модда. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Инспекция назорати давомида аниқланган номувофиқликлар бартараф этилмаган тақдирда, аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкин.
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш Миллий аккредитация органи ёки суд томонидан амалга оширилади. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши Миллий аккредитация органи томонидан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса, ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Миллий аккредитация органининг аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарори мувофиқликни баҳолаш органига қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмасдан ёзма шаклда етказилади. Суднинг аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги ҳал қилув қарори мувофиқликни баҳолаш органига ва Миллий аккредитация органига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Мувофиқликни баҳолаш органи аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилган Миллий аккредитация органи ёки суд мазкур ҳолатлар бартараф этилганлиги ҳақидаги тасдиқни олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини қайта тиклаш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 42-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Хўжалик-процессуал кодексининг 203-боби («Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш»).
Миллий аккредитация органининг аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш суд томонидан асоссиз деб топилган тақдирда, Миллий аккредитация органи мувофиқликни баҳолаш органи олдида у кўрган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 38 ва 50-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»).
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ва қайта тикланганлиги ҳақидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.

Download 425,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish