Mustaqil ishlash uchun savol va topshiriqlar
1.Usul nima? Uning shakllari haqida so’zlab bering.
2.Shaklan noaniq tafakkurlash usulining mohiyatini ochib bering.
3.Dialektika usulining mazmun-mohiyati haqida Forobiyning fikrlarini so’zlab bering.
4.Dialektika usulining muqobillari sofistika, metafizika, eklektika haqidagi fikr-mulohazalaringizni bayon eting.
5. Bilish nima? Bilimning asosiy bosqichlari nimalardan iborat?
6. Hissiy va aqliy bilishning xususiyatlari, shakllari haqida so’zlab bering.
7. Haqiqat nima? Nisbiy hamda mutlaq haqiqatlarning o’zaro munosabatlari qanday?
8. Haqiqatning mezonlari haqida nimalar deya olasiz?
9. Amaliyotning bilish jarayonidagi ahamiyati nimalardan iborat?
10.Ilmiy bilishning o’ziga xos xususiyatlari nimalardan iborat?
11.Ilmiy bilishning empirik darajasini tavsiflab bering.
12.Bilishning empirik darajasida qaysi usullardan foydalaniladi?
13.Ilmiy bilish nazariy darajasining xususiyatlari haqida so’zlang.
14.Nazariy bilishning shakllariga nimalar kiradi?
15.Olam haqida ilmiy manzara yaratishda falsafiy g’oyalarning ahamiyati nimalardan iborat?
Билишнинг мазмун ва моҳияти
1. Ташқи дунё, нарсалар инсон онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда объектив реал мавжуд. Улар фақат инсон онгига боғлиқ ва инсон фаолияти маҳсули сифатида намоён бўлади. Ташқи дунё ҳам бизнинг онгимиз ҳам мустақил мавжуд реаллик бўла олмайди:, зеро униси ҳам буниси ҳам қандайдир ҳеч қандай борлиққа боғлиқ бўлмаган учинчи реаллик олий бошланғич асос таъсирида мавжуд бўлади деган материалистик, субъектив идеалистик ва спиритуалистик ёки объектив идеалистик ғоя қуйидаги қайси чизмада ўз ифодасини топган чизмани асосланг.
2. Материя онгдан ташқарида ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд деган материалистик қарашни, ҳар қандай материал объект инсон ақли ва онгига ҳеч қандай боғлиқ эмас маъносида тушунмаслик керак. Айтайлик инсон тайёрлаган тухумли қуймоқ материал объект. Бироқ у инсон истаги асосида пайдо бўлди ва шу маънода унинг мавжудлиги инсон онгига боғлиқ. Инсон онгига унинг келажакдаги мавжудлиги ҳам боғлиқ: хохласа-еб қўяди. Мадомики шундай экан тухумли қуймоқнинг инсон онгига боғлиқ эмаслиги ва моддийлиги ҳақида гапириш мумкинми? Бу фикрда зиддият йўқми? Бу саволга жавоб бериш учун нима инсон онгига боғлиқ ва нима боғлиқ эмаслигини аниқланг.
3. Субъектив идеализм бутун олам ва ундаги нарсалар якка индивиднинг сезгилари ва таасуротлари, йиғиндисидир, (инсон писихикаси маҳсули)деб таъкидлайди, Ҳаттоки одамлар ота-онаси ҳам инсон ақли маҳсули деб қаралади. Субъектив идеализмнинг бундай шакли солипсизм деб аталади. Солипсизмни инкор қилувчи мисоллар келтиринг.
4. Билиш муаммосининг турли давлардаги ифодасини қуйидаги чизмани изоҳланг
Муаммонинг дастлабки ифодаси
|
Антик давр
|
Билиш
сезги ва ақл
|
Муаммонинг иккинчи ифодаси
|
ХVII-XVIIIаср
|
Эмпиризм:
билим –тажриба манбаи
|
Рационализм-1:
билим-ақл манбаи
|
Муаммонинг учинчи ифодаси
|
XIX-XXаср
|
Рационализм-2:
билиш-рационал жараён:
тажриба-ақл
|
Иррационализм:
ғайриҳиссий ва ғайриақлий билим
|
5. Ўйин шаклидаги билим олишни қандай тушунасиз?.
6. Ўзингиз ўйин шаклида билим олганмисиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |