11A-18OKI guruhi talabasi Abdirazoqov Faxriddinning “Metrologiya va standartlashtirish”fanidan MUSTAQIL ISHI Tekshirdi; Mahmudov G` Стандартлаштириш турлари,тоифалари ва усуллари - Режа:
- 1. Стандартлаштириш тугрисидаги конун
- 2. Стандартлаштириш тизими
- 3. Ўзбекистон Республикасида стандартлаштиришга доир қуйидаги тоифадаги норматив ҳужжатлар қўлланилади
Стандартлаштириш тугрисидаги конун - маҳсулотлар, жараёнлар, ишлар ва хизматларнинг (бундан буён матнда «маҳсулот» деб юритилади) аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига, атроф муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчилар ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишдан;
- маҳсулотларнинг ўзаро алмашинувчанлигини ва бир-бирига мос келишини таъминлашдан;
- фан ва техника тараққиёти даражасига, шунингдек, аҳолининг ҳамда халқ хўжалигининг эҳтиёжларига мувофиқ ҳолда маҳсулот сифатини ҳамда рақобат қила олиш имконини оширишдан;
- барча турдаги ресурслар тежалишига кўмаклашишдан, ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашдан;
Стандартлаштириш тугрисидаги конун - ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишдан;
- табиий ва техноген фалокатлар ҳамда бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавф-хатарини ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлашдан;
- истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси ҳамда сифати тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлашдан;
- мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёрлигини таъминлашдан;
- ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашдан иборатдир.
Стандартлаштириш тугрисидаги конун - 2-модда. Давлат стандартлаштириш тизими
- Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солиб турувчи давлат стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатади.
- Стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни:
- халқ хўжалиги тармоқларида — Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агент¬лиги);
- қурилиш, қурилиш индус¬трияси соҳасида, шу жумладан лойиҳалаш ва конструкциялашда — Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси;
- табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда атроф муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасида — Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
Do'stlaringiz bilan baham: |