Мустамлака ва мустабид тузум шароитида маданият Режа



Download 60,65 Kb.
bet9/11
Sana29.05.2022
Hajmi60,65 Kb.
#615139
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
mustamlaka va mustabid tuzum sharoit

Меъморлик. 1917 йилги Октябрь тўнтариши ва фуқаролар уруши оқибатида ўлка меъморчилиги тамоман таназзулга учради. Шўро тузуми даврида ер, сув қаторида, меъморлик ҳам давлат тасарруфига ўтди. Йирик бинолар мусодара қилинди, масжид ва мадрасалар беркитилди. 1930-йиллардан бошлаб эса, янги типдаги бинолар қурила бошлади: коммуна уйи, ишчилар шаҳарчаси, мактаб, болалар боғчаси, ишчи-ёшлар клуби, кинотеатр, музейлар, истироҳат боғлари пайдо бўлди, сув омборлари қурилди. Янги тартибдаги лойиҳали шаҳарларга асос солинди. Айниқса, 1940-йиллардан бошлаб Янгийўл, Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен, Бекобод каби шаҳарлар тез тараққий этди, янги типдаги завод-фабрикалар қад кўтара бошлади. Тошкентда урушнинг энг оғир йилларида (1943) Муқимий театри қурилди. Алишер Навоий театри (1947) биноси умуман ўзбек меъморчилиги ижобий имкониятларининг ёрқин намойиши бўлди.
XX–асрнинг иккинчи ярмида бинокорлик тез суръатлар билан ривожланди. Давлатнинг меъморчиликда ортиқча безакдорлик аломатларига чек қўйиш, бинокорлик индустриясини ривожлантириш ҳақидаги қарори 1950–60 йилларда темир - бетон заводлари тайёрлаган конструкциялар билан, бир қолипдаги (типовой) лойиҳалар асосида ката - кичик микрорайонлар қуриш одатга айланди. Қурилишда темир - бетон билан бир қаторда яхлит йирик ойналардан фойдаланилди: Санъатшунослик институти, маъмурий бинолар, санъат музейи ва бошқалар. 1960 - йилларнинг иккинчи ярми -70 йилларда синчли, йирик панелли ва йирик блокли, зилзилабардош бинолар қуриш авж олди. Қурилишлар кўча бўйлаб қурилмасдан янги услуб - микрорайон қурилиши жорий этилди. Тошкентдаги Чилонзор, Шимолий-Шарқий, Юнусобод, Қорақамиш, Қорасув массивлар қад кўтарди.
Қишлоқ билан шаҳар орасидаги тафовутни йўқотиш шиори остида янги ўзлаштирилаётган ҳудудларда, айниқса, Мирзачўлда ўнлаб совхоз шаҳарчалари қурилди, намуна тарзида икки қаватли коттежлар дехқонларга тавсия этилди, лекин қишлоқ шароитида бундай бинолар ғайри табиий, бегона тарзида аҳолига маъқул бўлмади. Қишлоқларда 3-4 қаватли уйлар қурилиши бутунлай салбий натижа берди.
Лекин шундай бўлса-да, якка тартибдаги йирик иморатлар меъморчилиги баъзан ижобий ютуқларга эришилди. Тошкентдаги Санъат саройи кинотеатри (1964), Марказий универсал магазини (1964), Ўзбекистон тарихи музейи (1970), Бош унверсал магазин (1972), «Ўзбекистон» меҳмонхонаси (1974), Тошкент телеминораси (1981), Халқлар дўстлиги саройи (1981) каби иморатлар янги давр руҳида яратилган. Тошкентда метрополитен очилиши (1977) миллий меъморчиликнинг янги имкониятларини намойиш этди. Метро бекатларининг меъморий тузилиши, ҳусну жамоли эсда қоладиган шоҳона кўриниш касб этди.
Амалий безак санъати.XX–асрнинг 20-йилларидан кейин ўзбек безак санъати қўшни халқлар санъати билан бир оқимда ривожланди. Ғоявий-бадиий жиҳатдан бу давр тушкунлик анъаналарини енгиб ўтиш, ўтмишнинг яхши анъаналарига таянган ҳолда янги тараққиёт йўлларини излаш даври бўлди.
1920–30 йилларда Ўзбекистонда маҳаллий бадиий санъат вужудга келди. Бадиий ҳунармандчиликнинг кўплаб соҳалари (ипакчилик, каштачилик, зардўзлик ва бошқалар) тикланди. 30 - йилларнинг ўрталарида амалий безак санъатининг саноат тараққиёти бошланди. Бадиий санъатнинг дастлабки корхонаси – Тошкент тўқимачилик комбинати ишга тушди (1934), читга гул босишнинг янги тармоғи юзага келди.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида тўқимачилик ва кулоллик тараққий этди. Марғилон шойи тўқиш комбинати ишга тушди (1943–47). Халқ усталари Уста Ширин Муродов, Маҳмуд Усмонов, Абдулла Болтаев ва б. биноларни безашда фаол қатнашиб, миллий ганчкорлик, наққошлик ва ёғоч ўймакорлигининг ноёб намуналарини яратди.
Буюмларида анъанавий ва замонавийлик уйғунлашган заргарлик саноати вужудга келди (Тошкент заргарлик заводи, 1963). Чинни саноати яратилди. Республикада биринчи чинни заводи 1953 йилда очилди.
1960–70 йиллардан бошлаб Ўзбекистонда амалий безак санъатининг ноанъанавий шакллари юзага келди. Бадиий мато, анъанавий бўлмаган чинни, шиша, кулоллик, заргарлик буюмлари кўргазмаларда намойиш этилди.
1970-йилларда бадиий шишасозлик ноанъанавий амалий безак санъатининг гобелен, батик каби турлари ҳам 70 - 80 йилларда пайдо бўлди. Каштачилик, гиламчилик, кигизчилик, наққошлик бўйича усталар касабачилик гуруҳига бирлашган. 1978 йилда Рассомлар уюшмаси қошида тузилган «Усто» бирлашмаси моҳир халқ усталарини бирлаштирган. Бу уюшма тизимида устахона очилиб, Ч.Аҳмаров бошчилигида қадимги санъат турларидан бўяма нақшли буюмлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Бу даврда маъмурий - буйруқбозлик тизимининг қаттиқ тазйиқларига қарамасдан қўшиқчилик - мусиқий санъат ҳам ривож топди. 1928 йили Самарқандда Ўзбекистон халқлари мусиқий маданиятини ўрганиш бўйича махсус илмий - тадқиқот институти барпо этилди. Бу йилларда ижодкорларимиз томонидан «Ўзбеклар мусиқаси» ва «Фарғона, Бухоро ва Хива қўшиқлари» номли туркум тадқиқотлар яратилди.
20-30-йилларда мусиқа таълими, ижрочилиги ва илмида маълум ўзгаришлар содир бўлди. Тошкентда Туркистон халқ консерваторияси (1918), мусиқа техникуми (1924,1936 йилдан мусиқа билим юрти), давлат консерваторияси (1936), илк ўрта махсус (1927, кейинчалик Р.Глиэр номидаги) ва бошланғич мусиқа мактаблари каби Европа тизимидаги муассасалар очилган. Самарқанддаги Ўзбекистон мусиқа ва хореография институти (1928) ҳам ўқув, ҳам илмий даргоҳ бўлган.
Бу даврда ўзбек ижрочилари чет эл гастролларида бўлишган: Тамарахоним ва М.Қориёқубовлар Париж ва Берлин(1925), Тамарахоним, Уста Олим Комилов, Тўхтасин Жалилов ва Абдуқодир Исмоиловлар Лондон (1935)да катта муваффақият қозонишган. Ўзбек давлат филармониясининг ташкил этилиши (1936) ижрочилик санъатининг маълум даражада тизимланишига асос бўлди.
1958 й. Ўздавэстрада таркибида, 1963 йилда эса, Ўзтелерадио қошида эстрада оркестрлари ташкил этилганидан сўнг эстрада қўшиқчилиги жадаллашди.
1960-80-йилларда анъанавий мумтоз мусиқа ижодининг бадиий маданиятдаги мавзу қайта тикланиб, кўтарилди. И. Ражабовнинг миллий мусиқа меросига бағишланган «Мақомлар масаласига доир» (1963) илк йирик тадқиқоти чоп этилди. Бухоро Шашмақоми (Ю.Ражабий, 1966-75), Хоразм мақомлари (М.Юсупов, 1980-87)нинг янги турли нашрлари эълон қилинди. Мақом ижрочилиги бўйича хонанда ва созандаларнинг республика танловлари (1983 йилда) ўтказилди.
1970 - йилларда шаҳар, район ва қишлоқ маданият уйларида фольклор – этнографик ансамбллар фаолият кўрсата бошлади. 1980 йиллардан фольклор – этнографик ансамбллари, бахши- шоирлар ва кўрик-танловларининг ўтказилиши ўзбек халқ мусиқа ижодининг тарғиботи, тикланиши, янги шароитда ривожи учун катта аҳамият касб этди.
Ўзбек миллий санъати ривожида кино санъатининг ўрни ва аҳамияти ҳам жуда катта. Совет мустабид тузуми кинонинг мафкуравий курашдаги ўрнини яхши тасаввур этарди. Шунинг учун ҳам совет ҳукумати кино ривожи учун маблағни аямади.
Коммунистик партия ва давлат томонидан кино санъати омма орасида ғоявий - сиёсий тарбия ва мафкура тарғиботи учун зарур муҳим восита деб қаралди.
Бу даврда оммавий ахборот воситаларининг кучли тармоғи сифатида радио,радиоэшиттиришга ҳам муҳим эътибор қаратилди. Совет хукумати коммунистик дунёқарашни шакллантириш, коммунизм ғояларини тарғиб этиш, илмий, сиёсий-мафкуравий билимларни тарқатишда радиодан унумли фойдаланди. Ўзбекистонда биринчи кенг тармоқли радиостанция 1927 йил 11 февралда Тошкентда фаолият кўрсата бошлаган эди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки мустабид тузум даврда миллий маданиятимиз заифлашиб, қадриятлар, анъаналар ва миллий байрамларимиз унутила борди.
Ҳар бир халқнинг асрлар давомида вужудга келган ўзига хос маданияти, нодир қадриятлари, анъанаси, урф-одатлари мавжуд.
Лекин бу даврда тарихан илдиз отган миллий қадриятларимиз оёқ ости қилиниб, ёт фирқа мафкураси ва унинг “доҳий”лари эса, улуғланди. Мустабид шўро ҳукуматининг миллий маданиятимизга, қадриятларимизга қарши кураши «Қизил империя»нинг парчаланиши давригача давом этди.
Мустабид шўро тузуми даврида (20-30-йиллар) “дин-афюн” деган шиор байроқ қилиб олиниб барча динлар, жумладан Ислом дини, у яратган бебаҳо маданий обидалар, диний қадриятлар инкор этилди. Ислом маданиятининг замонавий илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаси тан олинмади. Одамларни гўё диний сарқитлардан ҳалос қилиш ва даҳрийлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил қилинган “худосизлар жамияти”нинг минглаб фаоллари миллий урф-одатларимиз, удум ва маросимларимизга қарши ташвиқотни авж олдирдилар.
Янги «маданий ҳаёт»га «совет турмуш тарзи»га тезроқ кўниктириш учун кўп асрлик тарих - маънавий меросимиз битилган алифбо ҳам шоша-пиша ўзгартирилди ва ўзгартирилиб турилди. Араб алифбосида асарлар “диний” деб турли йўллар билан йўқ қилишга ҳаракат қилинди. Ҳатто “ҳужумкор атеизм” шиори остида муқаддас маданий меросимиз-бетакрор тарихий ёдгорликлар, обидалар қаровсиз қолди, кўплаб масжид ва мадрасалар вайрон қилинди.
Совет мустабид тузуми шароитида маданиятда сиёсий бадиийлик ўрнига устуворлик ўрнатилди. Бадиий жамоалар, маданият масканлари, ижодий уюшмаларнинг меҳнат фаолияти фақат бир нарсага, совет воқелигини мадҳ этиш, унинг дунёда энг нуфузли ва адолатли тузум эканлигини исботлашга қаратилди.
Бу даврда ҳам турли мафкуравий тазйиқларга қарамасдан ўзбек миллий маданиятида умумий ривожланиш бўлди. Аммо жуда катта интеллектуал салоҳиятга, буюк маданий меросга эга бўлган ўзбек халқи бундан ҳам кўра кўпроқ ютуқларга эришиши мумкин эди. Узоқ йиллар давомида маданиятга синфийлик, ғоявийлик, партиявийлик асосида муносабатда бўлиш миллий маданиятимизга жуда катта салбий таьсир кўрсатди.
Демак, мустамлакачилик ва мустабид тузум ҳукмронлиги даврида ўзбек халқи маданияти ривожланишида умумбашарий тараққиёт анъаналарига мос узвийликни кўришимиз мумкин. Бу даврда халқимиз маданий ҳаётида ўзига хос бетакрор мумтоз мерос яратилди. Халқимиз оғир шароитларда ҳам маданий бойликларни бунёд этиш, ижод ва кашф этишни давом эттирди. Зеро, Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек: “Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, эзгу фазилат ва интилишлар халқимизнинг қон-қони ва суяк-суягига сингиб кетган. Унинг табиатига хос бўлган юксак маънавият неча асрларки бизни не-не бало-қазолардан, тўфон ва бўронлардан соғ-омон асраб келмоқда. Ҳар қандай босқин ва истилоларга қарамасдан, маънавий ҳаёт мезонлари, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиб, комиллик сари интилиб яшагани бугун ҳам барчамизга ибрат бўлиб, куч-қувват бағишлаб келмоқда.”1



Download 60,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish