Мустамлака ва мустабид тузум шароитида маданият Режа


Мусиқа санъати. Анъанавий қўшиқчилик санъати



Download 60,65 Kb.
bet4/11
Sana29.05.2022
Hajmi60,65 Kb.
#615139
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
mustamlaka va mustabid tuzum sharoit

Мусиқа санъати. Анъанавий қўшиқчилик санъати. Маълумки, ўтмишда маҳаллий ҳукмдорлар мусиқа санъати аҳлига ҳомийлик қилиб келган.
Туркистон Россия империяси томонидан босиб олингандан сўнг, бу анъаналар йўққа чиқарилди. Маҳаллий халқ орасидаги миллий мусиқа санъатига бўлган азалий қизиқиш европача мусиқа жанрлари, ижрочилиги ва таълим тизимини астойдил сингдириш йўли билан поймол қилинди. Тошкент, Қўқон, Фарғона, Бухоро, Самарқанд каби йирик шаҳарларда рус императори мусиқа жамияти бўлимлари, унинг таркибида эса, «Лира» хор жамияти (1898), Мусиқа ва драма (1907), Симфоник ва камер мусиқа (1908), Вокал мусиқа (1914) сингари европача мусиқа шахобчалари кенг фаолият бошлади.
Маҳаллий шароитда атоқли хонанда, бастакор, созандалар атрофида муайян «устоз-шогирд»тизимидаги мактабларгина маҳаллий анъаналарни давом эттириб келди. Хусусан, Бухорода – «Шашмақом” ижрочилик мактаби Ота Жалол (1845–1928), Ота Ғиёс (1859–1927) ва Леви Бобохон (1873–1926)лар, Самарқандда – мақомчилик ва бастакорлик Хожи Абдулазиз (1852–1936), Хоразмда – мақомчилик Паҳлавон Ниёз Мирзабоши (Комил Хоразмий, 1825–1897), Фарғонада-созандалик Рустам Меҳтор (1860-1933), катта ашулачилик Эркақори (1877–1954), Тошкентда – мақомчилик ва ашуллачилик Тўйчи Ҳофиз (1868-1943) сингари устозлар атрофида тараққий топди.
Мустамлака шароити бўлишига қарамасдан, Туркистон ўлкасида анъанавий қўшиқчилик санъати тараққий эта борди. Айниқса, Фарғона водийсида яратилган куй-қўшиқлар ўша даврнинг оғир кунларини,эзилган меҳнаткаш халқ оммасининг орзу-умидларини ифодалаганлиги билан ҳарактерланади.
XIX аср иккинчи ярми - XX аср бошларидаги мураккаб иқтисодий, сиёсий вазиятга қарамасдан, ўзбек санъаткорларининг номи бошқа давлатларга ҳам тарқалган. Масалан, самарқандлик машҳур ҳофиз Хожи Абдулазиз Расулов Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Ироқ ва Юнонистон мамлакатларида ўз санъатини намойиш қилган. Тошкентлик Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедовнинг овозини Ёркент, Ғулжа, Чугучак аҳли севиб тинглаган. Тўйчи ҳофизнинг 25 га яқин қўшиғи Рига «Граммофон» жамияти томонидан 1905 йилда ёзиб олиниб, тарқатилган.
Анъанавий ўзбек қўшиқчилик маданиятининг ривожланишида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг алоҳида ўрни бор. У ўз шеърларини халқ куйларига солиб, таниш ашула ёки қўшиқлар оҳангига мўлжаллаб ёзилишини таъминлади ва бу билан ушбу асарлар тезроқ халқ орасида ёйилди.

Download 60,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish