Қолмади ҳурмат аҳли оламда,
Оламу олам аҳлидин бу илик.
Бобур икки подшоҳлигидин,
Яхшироқ бу заминда бир беклик.
Бобур ҳамма вақт ижобий инсоний фазилатларни юксак қўяди. Лекин шу инсонларга халақит берувчи салбий сифатларни у ўзининг маснавий ва рубоийларида танқид қилади:
Давлатқа етиб меҳнат элин унутма,
Шу беш кун учун ўзингни асру тутма...
Беқайд мену хароби сим эрмасен...
Хам мол йиғиштирур лаим эрмасмен.
Бобур рубоийларида нафс хоҳишларига берилмасликка ундай-ди. Чунки нафс инсонни ёмон йўлларга олиб киради. Ўз нафсини тия олиши, ақлга асосланиб режали иш олиб бориш зарурлигини таъкидлайди:
Нафсинг касбидур ҳавою ҳавас,
Руҳ олдидадир булар ярамас.
Нафс душман дурур, яқин билгил,
Дўстим бу сўзни чин билгил.
Бобур ёш авлодни тўғрилик, меҳрибонлик, вафодорлик, эзгу-лик ҳамда яхши киши яхшилик кўради, ёмон киши ёмонлик кўради қоидасига асосланиб шундай ёзган эди:
Хар кимки вафо қилса, вафо топқусидир,
Хар кимки жафо қилса, жафо топқусидир.
Яхши киши кўрмагай ёмонлиғ ҳаргиз,
Хар кимки ёмон бўлса, жазо топқусидир.
Бобур табиатдаги мўъжиза ва гўзалликнинг шайдоси эди. Бобур ўз ватанини чуқур билганлиги сабабли ҳандаса илмига жуда катта янгиликлар киритди. У ёнлаб ҳайвонларни ўрганиб фойда-зиённи, инсон парваришига муҳтожлигини алоҳида уқтирди ҳамда уларни тавсифлаб берди. Қуруқликдаги ҳайвонлар, сув ва сув ёқаларида яшайдиган қушлар, сув ҳайвонлари, ҳатто дарахтлар, мевалар ва гулларни табиатшуносларга хос илмий асослаб берган.
Бобур ўзининг буюк асар “Бобурнома”да Ватаннинг табиати ва иқлимини чуқур билганлигини намойиш этган.
“БОБУРНОМА”
(Парча)
Валодат ва насаби саккиз юз олтмишда Самарқандда эди. Султон Абусаид мирзонинг тўртинчи ўғли эди. Султон Аҳмад Мирзо. Султон Муҳаммад мирзо Султон Маҳмуд мирзодин кичик эди. Султон Абусаид мирзо Султон Муҳаммад мирзонинг ўғли эди.
Мироншоҳ мирзо Темурбекнинг учунчи ўғли эди. Умар Шайх мирзо била Жаҳонгир мирзодин кичик Шоҳруҳ мирзодин улуғ эди.
Султон Абусаид мирзо аввал Қобулни Умар Шайх мирзоға бериб, Шобон Қобулийни бек атка қилиб, рухсат бериб эди.
Умар Шайх мирзо (менинг падари бузруворим) паст бўйлуқ, тегирма соқоллик, қўба юзли танбал киши эди. Тўнни бисёр тор куяр эди, андоғким, боғлатурда қорнини ичига тортиб боғлатур эди, боғ боғлағондин сўнг ўзини қўя берса, бисёр бўлур эдиким, боғлари узулур эди. Киймоқат ва емакта бетакаллуф эди. Дасторни дасторпеч чирмар эди. ¡злар ғайри девонда аксар мўғулий бўрк кияр эди.
Ахлоқ ва атвори: ҳанавий, мазҳаблик, покиза эътиқодлик киши эди, беш вақт намозни тарк қилмас эди, умрий қазоларини тамом қилиб эди, аксар тиловат қилур эди. Хазрат Хожа Убайдуллоға иродати бор эди, суҳбатлариға бисёр мушарраф бўлиб эди. Хазарт Хожи ҳам фарзанд деб эрдилар.
Равон саводи бор эди. “Хамсатайн” ва маснавий китобларни ва тирхларни ўқуб эди. Аксар “Шоҳнома” ўқур эди. Табъи намзи бор эди, вале шеърға парво қилмас эди.
Адолати бу мартабда эди...
Бисёр саҳовати бор эди. Хулқи дағи саҳоватича бор эрди, хушхулқ ва ҳарроф ва фасиқ ва ширин забон киши эрди, шужоъ ва мардона киши эрди.
Авлоди: уч ўғил, беш қиз мирзодин қолиб эди. Шори ўғлонла-ридан улуқ мен – Заҳиридддин Муҳаммад Бобур эдим, менинг онам Қутлуқ Нигорхоним эди. Аксар қазоқликларда ва Ôатаротлар-да менинг билан бир эдилар. Қобулни олғондин беш-олти ой сўнгра тарих тўққуз юз ўн бирида тангри раҳматиға бордилар.
... Ушбу йилнинг охирида сешанба кечаси ойининг тўртида офтоб хут буржида эди. Қобулнинг аркида Хумоюн (913 йилда) мутаваллид бўлди. Тарихи валодатини Мавлоно Сайидий шоир “Султон Хумоюнхон” топиб эди. Қобул шоирчаларидин биров, “Шоҳи Ôеруз қадр” топиб эди, уч-тўрт кундин сўнг Хумоюн исми била мавсум бўлди.
... Одина куни ойнинг ўн тўртида хат ва китоблар тайёр бўлуб (Баёншайхқа топшуруб, рухсат берилди. Шанба куни ойнинг ўн бешида Оградин узади.
Хумоюнга битилган хатнинг саводи: “Хумоюнга муштоқлик-лар била соғиниб салом дегач, сўз улким, душанба куни рабиул аввал ойининг ўн Шеккина била Баёншайх келдилар. Хатлардин ва арзадоштлардин ул юздаги, бу юздаги кайфият ва ҳолат мушаххас ва маълум бўлди
Шукр, бермиш сенга ҳақ фарзанде,
Санга фарзанду, менга дилбанде.
Тенгри таоло мундоқ севинчларни манга ва санга ҳамиша рўзи қилғай, омин ё раббал-оламин. Отини Алъамон қўймишсен. Тенгри муборак қилғай. Вале бовужудким, ўзунг битибсен, мундин ғофил бўлубсенким, касрати истиъмол билан авом Алъамо дерлар, е Эл Амон дерлар, ўзга мундоқ алиф-лом отта кам бўлур. Тенгри отини ва зотини фархунда ва муборак қилғай, манга ва санга кўп йиллар ва бисёр қарнлар Алъамонни давлат ва саодат била тута бергай.
Тенгри таоло ўз фазлу карама била бизнинг ишимизни ясайдур. Мундоқ қопу қарнларда топилмас. Яна сешанба куни ойнинг ўн бирида арожиф хабар келдиким, Балх эли Қурбонни тилаб Балҳқа киюрмишлар.
Яна Комронға, Қобулдағи бекларга фармон бўлдиким, бориб, санга қўшиулуб, Хисор ё Самарқанд ё ҳар сориғаким салоҳи давлат бўлса, юругайсиз. Тенгрининг инояти била ёғийларни босиб, вилоятларни олиб, дўстларни шод, душманларни нигунсор қилғай-сиз, иншоолоҳу таоло. Сизларнинг жон тортиб, қилич чопмоқ маҳалларингиздур. Қопуда келган ишни тақсир қилмангиз. Гаронжонлиқ била коҳиллик подшоҳлиқ била рост келмас.
Жаҳонгире таваққуф бар наёбад,
Жаҳон онро бувад кў беҳ шитобад,
Хама чизи зи рўи кадхудой,
Сукун меёбад илло подшоҳй1.
1 “Жаҳонгирлик тўхтаб турмайди, ким яхши тиришса, жаҳон ўшаники бўлади, ҳаётда ҳар бир нарсанинг тўхташи мумкин, аммо подшоҳлик (иши) тўхтамайди”.
Агар тенгри инояти била Балх ва Хисор вилояти муяссар ва мусаххар бўлса, Хисорда сенинг кишинг бўлсун, Балхта Комрон-нинг кишиси бўлсун. Агар тенгри инояти била Самарқанд ҳам мусаххар бўлса, Самарқандта сен ўлтурғил. Хисор вилоятини, иншоллоҳ, холиса қилғумдур. Агар Комрон Балхни озирғанса, арзадошт қилинг, иншооллоҳ анинг қусурини ўшал вилоятлардин ўқ рост қилғумиздур.
Яна сен ўзинг билур эдингким, доим бу қоида маърий эди: олти ҳисса санга бўлса, беш ҳисса Комронға бўлур эди. Хамиша бу қоидани маръий тутуб, мундин тажовуз қилманг. Яна ининг била яхши маош қилғайсан. Улуқлар кўтаримлик керак, умидим борки, сен ҳам яхши ихтилот қилғайсан. Анинг ҳам муташарриъ ва яхши йигит қўюбтур, ул ҳам мулозамат ва якжиҳатлиқта тақсир қилмағай.
Яна сендин озроқ гинам бор, бу икки-уч йилдин бери бир кишинг келмади. Мен йиборган киши ҳам рост бир йилдин сўнг келди. Мундоқ бўлурми?
Яна хатларингда ёлғузлуқ, ёлғузлиқким, деб сен, подшоҳликта айбдур, нечукким дебтурлар:
Агар пой банди ризо пеш гир,
Ва гар яксувори сари хеш гир1.
Хеч қайде подшоҳлик қайдича йўқтур. Подшоҳлик била ёлғузлуқ рост келмас. Яна мен дегандек, бу хатларингни битибсен ва ўқумайсен, не учунким, агар ўқур хаёл қилсанг эди, ўқуйолмас эдинг. Ўқийолмагандин сўнг албатта тағйир берур эдинг. Хатингни худ ташвиш билан ўқуса бўладур, вале асру муғлақтур. Насри муаммо ҳеч киши кўрган эмас. Имлонг ёмон эмас. Агарчи хейли рост эмас, илтифотни “То” била битибсен. Қулунжни “ё” била битибсен. Хатингни ҳуд ҳар тавр қилиб ўқуса бўладур, вале бу муғлақ алфозингдин маҳсуд тамом бўлмайдур. ¢олибо хат битирда қоҳиллиғинг ҳам ушуü жиҳаттиндур. Такаллуф қилай дейсен, ул жиҳаттин муғлақ бўладур. Шундин нари бетакаллуф ва равшан ва пок алфоз била бити: ҳам санга ташвиш озроқ бўлур ва ҳам ўқуғучиға.
1 Агар оёғинг банд бўлса, ризони олдинга қўй, танҳо сувори бўлсанг, ўз бошингча бор, яъни жаҳонга боғланган бўлсанг, бошингга келган ҳар нарсага рози бўл, агар ҳеч нарсага боғланмаган киши бўлсанг йўлингдан қолма, кета бер.
Яна улуқ иш устига борасен, иш кўрган, рай ва тадбирлиқ беклар била кенгашиб, аларнинг сўзи била амал қилғайсен.
Агар менинг ризомни тиларсен, хилватнишинлиқни ва эл била кам ихтилотлиқни бартараф қилғил. Кунда икки навбат инингни ва бекларни ихтиёрлариға қўймай, қошингға чарлаб, қар маслақат бўлса кенгашиб, бу далатхоқларнинг иттифоқи била ҳар сўз-унга қарор бергайсен.
Яна Хожа Калон менинг била густихона ихтилот қила ўрганиб эди, сен доғи, нечукким Хожа Калон била ихтилот қилур эдим, ўшундоқ ихтилот қилғайсен. Тенгри инояти била ул сорилар иш озроқ бўлса, Комронға эҳтиёж бўлмаса, Комрон Балхта мазбут кишиларни қўюб, ўзи менинг қошимға келсун...
Мусаввиди авроқ (варақларни қораловчи) айтадурким, тўққиз юз ўттуз еттида жумодил аввал ойининг олтисида чаҳорбоғидкаим, ўшул подшоҳ ўз қўли билан обод қилиб эрди, ҳоли мутағайир бўлур, бу олами бевафони падруя қилди.
... Ва Муҳаммад Хумоюн Санбалғаким, анинг жойгири эрди, рухсат берилди. Олти ойгача анда эди: зоҳиран, ани ер ва суйи ҳушёқмади. Иситма тутар экандур, бора-бора узоққа тортар. Тоноки биз эшиттук, фармон берилдиким, Деҳлиға келтуруб. Деҳлидан кемаға солиб келтурсунларким, ҳакими ҳозиқлар кўруб, дардиға даво қилсунлар. Бир неча кунда дарё йўли билан келтурди-лар ва табиблар ҳар неча дору-дармон бердилар, яхши бўлмади. Мир Абулқосимким, улуғ киши эрди, арзға еткурдиким, ушмундоқ дардларға дармон будирким, яхши нимарсалардин тасаддуқ қилмоқ керак. Тоинки тенгри таоло сиҳҳат бергай. Менинг кўнглимга келдиким, Муҳаммад Хумоюн (нинг) мендин ўзга яхшироқ нимар-саси йўқ. Мен ўзум тасаддуқ бўлайин, худой қабул қилсун. Хожа Халифа, ўзга муқарраблардин арзға тегурдиларким, Муҳаммад Хумоюн сиҳат топар, сиз бу сўзи нечун тилингизга келтурасиз. ¢араз будурким, дунё молидин яхшисини тасаддуқ қилмоқ керак. Бас ўшал олмоским, Иброҳимни урушида тушуб эрди. Муҳаммад Хумоюнға иноят қилиб эрдингиз, тасаддуқ қилмоқ керак. Тилга келдиким, дунё моли анинг ивазиға нечук бўлғай, мен анинг фидоси қилурменким, ҳол анга мушкил бўлибтур... Ва андин ўтубтурким, мен анинг бетоқатлиғини тоқат келтурғаймен. Ўшал ҳолтаг кириб, уч қатла бошидан ўргулуб, дедимким, мен кўтардим харне дардинг бор. Ўшал замон мен оғир бўлдум, ул енгил бўлди. Ул сиҳат бўлуб қўпти. Мен нохуш бўлуб йиқилдим. Аъёни давлат ва аркони мамлакатни чарлаб, байъат қўлларини Хумоюнни қўлиға бериб, жойнишинлиғиға ва валиаҳдлиғиға насб қилдим. Ва тахтни топшурдум. Ва Хожа Халифа ва Қанбар Алибек ва Турдибек ва Хиндубек ва ўзга халойиқ ҳам бу насойиҳда бор эрдилар, боиси қабул қилиб, банд бўлдилар.
РУБОИЙЛАР
Мен неча жафоу жаврингга сабр этай,
Бир зарра вафоу меҳр йўқ
Сенда нетай,
Чун бошим аёғинга қўярга ярамас,
Бошимни олиб оёқ етганча кетай,
* * *
¡д этмас эмиш кишини ғурбатда киши.
Шод этмас эмиш кўнглини меҳнатда киши.
Кўнглум бу ғарибликда шод ўлмади, оҳ,
¢урбатда севинмас элиù албатта киши.
* * *
Кунгли тилаган муродиға етса киши,
¡, барча муродларни тарк этса киши.
Шу икки иш муяссар ўлмаса оламда,
Бошини олиб бир сориға кетса киши.
* * *
Аҳбобга ҳар хатни савод этгайсен,
Бизни дағи ул битикда ёд этгайсен,
Мақсудки қосиди агар келса бу ён.
Бир нома била кўнгилни шод этгайсен.
* * *
Жисмимда иситма кунда маҳкам бўладур,
Кўздин учадур уйқу, чу оқшом бўладур.
Хар иккаласа ғамим била сабримдек,
Борғон сайн бу ортадур, ул кам бўладур.
“МУБАЙЙИН” РИСОЛАСИ
Закот фаройизнинг баёни
Бил, адосида бўлди ният фарз,
Ният авқотини қилай сенга арз,
Бири молини ойирур чоғдур,
Масрифиға яна берур чоғдур.
Масрифиға берур маҳалда бу мол,
Қилмасанг ният анда будур ҳол.
Қилмоғон бўлса харж олғонлар,
Бор раво, ният ўлғоч, этсанг агар.
Яна иккинчи фарз будур бил,
Масрифиға бу мол еткургил.
Do'stlaringiz bilan baham: |