Эй, ел, бориб аҳбобқа номимни дегил,
Хар ким мени билса, бу каломимни дегил.
Мендин демагил, гар унутилган бўлсам,
Хар кимки мени сўрса, саломимни дегил.
Бобур шеърларида ҳақиқий, баркамол инсон тимсоли мадҳ этилади, улуғланади. Энг аввало, инсоннинг қадр-қимматини юқори тутиш, амал ва давлатга эришиб ғурурланмаслик, камтарин-лик каби хислатлар тарғиб этилади. Бобур таълим-тарбия ҳақида ғояларини ўзининг “Бобурнома”, “Мубаййан”, “Рисолаи волидия” каби асарларида баён этган.
Бобур инсон камолотининг биринчи остонаси оила эканлиги-ни уқтириб, у жараён ниҳоятда қийин ва мураккаблигини ҳис этган эди. Болаларнинг ахлоқ-одоб қоидаларини ўрганиши кўп жиҳатдан атрофдаги шахсларга боғлиқлигини яхши билган Бобур ўз фарзанд-ларини тарбиялашда тадбиркор, билимдон одамлар билан маслаҳат-лашиб, тажрибали фозил ва тарбия кўрган кишилар билан кенгашиб иш тутган. У ўзининг “Эътиқодиййа” асарида болаларни ёшликдан бошлаб эътиқодли, имонли қилиб тарбиялаш масалала-рига эътибор берган. Ôарзанддаги бахт-саодат келтирувчи бош фазилат иймонидир, деб бундай ёзган эди:
Бобур, аввалиға фарз қил таъриф
Ким, бор инсонга аввал ул таклиф.
Шудир – иймон мен айтайин, эшитинг,
Харна дер – мен, ани кўнгулга битинг...
У фарзанд тарбиясида қўлланиши лозим бўлган усуллар деб:
1. Ота-онани фармони фарзанд учун вожиблиги.
Барча инсонларга яқинлигини ўргатиш.
Хар бир пайтда ўзингизни ибрат айлаб кўрсатиш.
4.Мустақиллик, қатъийлик ва уддабуронлик учун болага доимий талабларни қўйиш ва унинг ижросини кузатиш. Унинг бу иш услубини ўғли Хумоюнга қилган насиҳатидан кўрса бўлади. У ўғли Хумоюнга доимо ақл-заковат ва билимга таяниб ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлаган: “... Яна улуғ иш устига борасен, иш кўрган, рай ва тадбирлиқ беклар била кенгашиб, аларнинг сўзи била амал қилгайсен. Агар мени ризомни тиларсен, хилватниши-лиқни ва эл била кам ихтилотлиқни бартараф қилғил. Кунда икки навбат инингни ва бекларни ихтиёриға қўймай қошинга чорлаб, маслаҳат бўлса кенгашиб, бу давлат халқларининг иттифоқи билан ҳар сўз унга қарор бергайсен”.
Бобур фарзанди Хумоюннинг камчиликларини кўрган заҳоти уларни тузатиш учун огоҳлантирган. Унга ёзган мактубида: “Хатингни худ ташвиш бирла ўқуса бўладур, вале асру муғлақтур. Насри муаммо ҳеч киши кўрган эмас... Шундин нари бетакаллуф ва равшан ва пок алфоз била бити, ҳам сенга ташвиш озроқ бўлур ва ҳам ўқуғонга”, - деб таъкидлаган.
Бобур шеърларида инсон камолоти учун илмнинг нақадар зарурлиги қайта-қайта уқтирилган:
Ким ёр анга илм толиби илм керак,
Ўргангали илм толиби илм керак.
Мен толибу илму толиби илм йўқ,
Мен бор мен илм толиб илм керак.
Бобур илм толиблари “ҳамиша юксак фазилатларга эга бўлиши лозим” деб ҳисоблаган, уларнинг камтар, софдил, халқни ҳурматлайдиган фазилатларга эга бўлишини истаган:
Шори элга яхшилик қилгилки, мундин яхши йўқ,
Ким дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиқ.
Шобурнинг таълим-тарбиявий қарашларидаги бош масала ватанга чексиз муҳаббатдир. Унинг шу мавзудига шеърлари китоб-хонни она-Ватанни севишга, унга фидойи, содиқ бўлишга, ўз халқига хизмат қилишга чорлайди, ўқувчининг қалбида юксак инсонпарварлик туйғуларини уйғотади:
Толе йўқ жонимға балолиғ бўлди,
Хр ишники қилдим хатолиғ бўлди.
Ўз ерни қўюб ҳинд сори юзландим.
¡раб, нетайин, не юзи қаролиғ бўлди.
Кўпдин бериким ёру диёрим йўқтур,
Бир лаҳзау бир нафас қарорим йўқтур.
Келдим бу сари ўз ихтиёрим бирла
Лек боруримда ихтиёрим йўқдур.
Бобур таълим-тарбияга доир ғояларини ўз бошидан кечирган, кўрган ва билган воқеалардан хулосалайди. У ўз замонасидаги бадхулқ, бемеҳр уқубатсиз инсонларга қарата шундай ёзган эди:
Do'stlaringiz bilan baham: |