Мустакил иш Мавзу



Download 122,5 Kb.
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi122,5 Kb.
#134926
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
реферат

И Й М О Н - арабча сўз бўлиб, лугавий маъноси ишончдир. Шариатда эса жаноб пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссалом Оллох Таоло таърифидан келтирган барча хабарларига тил билан икрор этиб, дил билан тасдиклашга иймон дейилади.
Ишониб иймон келтириш хар бир мўмин мусулмонга зарур бўлган энг асосий нарсаларнинг етти одатга кискартирилган шакли бор. У иймони муфассал дейилади. Иймони муфассалнинг ўзбекчаси шундай: Иймон келтирдим
Оллохга унинг фаришталарига, китобларига, пайгамбарига, киёмат кунига, яхши - ёмон такцирга ва ўлгандан кейин тирилишига - дейилган.
Иймонли кишилар Оллохдан кўркиш бандадан уялиш нима эканлигини чукур идрок этганлар. Шунинг учун хеч кимга ёмонлик раво кўрмаганлар. Оллохни ягона, кудратли, пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссаломни унинг элчиси деб билиш - иймонликнинг бош белгисидир.
Иймоннинг диний ва дунёвий талкини мавжуд. Иймоннинг диний талкини инсон фаолиятини окилона бошкариш учун тўгри йўлга бошлаш, жамият хаётида тинчлик, адолат, инсонпарварлик, халоллик каби фазилатларни шакллантиришга каратилган. Калбида иймон бўлмаган одам хар канча савобли иш килса хам унга савоб ёзшшайди. Ибодат ва солик амалларининг кабул бўлиши учун иймоннинг бўлиш шартдир. Киска килиб айтсак уч нарсанинг бутунлигидан иймон хосил бўлади: эътикод, икрор ва амал.
Эътикод - динга ичдан чукур ишониш: Икрор - сўзда буни тан олиш: Амал - яхши ишлар билан исботлаш:
Тилимизда иймон сўзи кенг кўлланилади, жуда кучли, ўткир тушунчаларни билдиради. Халкимизда «Иймонсиз!» дейишдан ортик хакорат бўлмаса керак. Бу хакорат замирида Худога ишонч - эътикоди йўк, худодан, динидан кайтган, дахрий маъноларидан ташкари виждонсиз, виждонфуруш, ярамас, разил, диёнатсиз тушунчалари хам ифодаланади.
Бизнингча, замондошимиз бўлмиш иймонли одамни кискача шундай таърифлаш мумкин: эътикодли, ўзининг аник маслагига эга, такводор, жамиятли, ориятли, ор - номусли, шарм - хаёли, виждонли, андишали, инсофли ва шу каби фазилатлар сохибидир.
Юкоридаги таърифларни иймоннинг мохияти ва мазмуни мужассамлаштирган. А. Авлоний ижодига назар ташлайдиган бўлсак, унинг асарларида, фарзандларини аклли, фикри теран, иймонли инсон этиб тарбиялаш тўгрисида кимматли фикрлар баён килинган.
Дунёвий иймоннинг мезони - одамийликдир. Одамийлик такво, шарм -хаё, орият, номус, мехр - шафкат, поклик, халоллик каби бир канча инсоний фазилатларни ўзида мужассамлаштиради.
Такво - хар нотўгри ишга кўл уришда - Оллох унга кўркиш, ёмон ишлардан сакланишни ўзида акс эттириб, хар кандай инсонни оилада, жамиятда халол яшаши харомдан сакланишга ундайди.
Шарм - хар бир одамнинг ножўя хатти - харакатлардан ўзини тия олиш, уялиш хиссидир. Уни инсоннинг ўз виждони, диёнати олдидаги хисси деган бўлади.
Хаё - уят демак. Хаё хар инсонни уятли иш килиш, сўз айтишдан сакланишга ундайди. Хаёли инсон хайвоний хирслардан йирок бўлади. Бунга уялиш хисси йўл кўймайди. Шунинг учун хам хаё факат инсонга хос фазилатдир.
Ор - номус - ўзига номуносиб, ножўя ишлардан хижолат чекиш, тортиниш, уят тушунчаларини англаш туйгусидир. Ор бу орият, иззат навс кадр туйгусидир. Ор, орият ўз навбатида номусни уйготади.
Номус - бу иффат, бокиралик маъноларидан ташкари кишининг ўз мавкеини саклаш, оила, аждодлар, жамият, халк шаънига дог тушурмаслик маъносини англатувчи одамийлик туйгусидир.
Мехр - шафкат - бу фазилат мехрга мухтож одамлар - етим - есирлар, кариялар, ногиронлар, каровсиз колган болалар, гарибларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш туйгусидир. Буни чукур хис этган республика маъмурияти 2004 йилни мехр - мурувват йили деб эълон килди.
Одамийлик фазилатининг яна бир белгиси - покликдир. Инсоннинг инсонийлиги унинг поклиги билан белгиланиши хаётда кўп исботланган. Поклик иймонлилик белгиси бўлиб, у инсонни эзгуликка адолатга диёнатга ундайди. У мехр - шафкатли, ориятли, шарм - хаёли, диёнатли бўлади.
Халоллик бу инсонларнинг ижобий ишлар, хатти - харакатлар, яхши хулклари мажмуасидир. Халоллик ўзаро муомала муносабатда дўстлик биродарликда, мехнатсеварликда намоён бўлади. Халол инсоннинг юраги тоза, калби пок бўлади, кўнгли хотиржам, хавф - хатарлардан, таъмагирликдан йирок бўлади. х
Хулоса шуки, инсоннинг диний иймони каби, дунёвий иймони хам бутун бўлиши лозим. Инсон дунёвий иймонига шайтон рахна солиб, уни поклик йўлидан адаштирмокчи бўлганда, инсон калбига кулок тутиб, одамийлик юкорида кайд этилган хусусиятларини эсласа, калбини улар амрига бўйсундирса, у хеч качон тўгри йўлдан адашмайди. Унинг иймони бакувват, рухи тетик бўлади. Иймон хамиша барчанинг хаёт йўлдоши бўлиб, йўлини ойдек ёритсин.

Download 122,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish