Мустакил иш Фан: Ландшафтли ер тузиш Мавзу



Download 376,05 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi376,05 Kb.
#171321
  1   2
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Ўрта махсус таълим вазирлиги
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНТСИТУТИ
ЕР РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ФАКУЛЬТЕТИ

«Ердан фойдаланиш» кафедраси
Мустакил иш

Фан: Ландшафтли ер тузиш

Мавзу: Эрозияга қарши тадбирлар тизими, уларнинг умумий мазмуни

Бажарди : Е.Р.Б факултети 4 – курс 11 – гурух талабаси Низамов.Ж

Текширди Бобожанов. А
Тошкент 2021
Режа:

  1. Kириш

  2. Эрозияга қарши тадбирларни ташкил етиш

  3. Эрозияга қарши гидротехник иншоотларни қуриш

  4. Эрозияга қарши тадбирлар ўз моҳиятига кўра хўжаликлараро ва ички хўжалик турларига бўлиниши

  5. Хулоса

  6. Фойдаланилган адабиётлар


Эрозияга қарши тадбирларни ташкил етиш

Шамол ва сув эрозияси жараёнлари интенсивлигини пасайтириш мақсадида Ўзбекистон олимлари ва амалиётчилари томонидан эрозияга қарши тадбирлар тизими ишлаб чиқилган. Бу тизим қумларни маҳкамлаш, нишабликларни поғоналаш, далаларни ҳимоялайдиган ўрмон полосаларини экиш, суғориш каналларини қайтадан режалаштириш, суғориш участкаларининг ўлчамларини оптимал миқдорларгача камайтириш, тупроқларни ҳимояловчи алмашлаб экишларни жорий этиш ҳамда турлича эрозияланганлик даражаларига қараб далаларга табақаланган тарзда минерал ўғитлар солиш асосида қишлоқ хўжалик экинларини тупроқни ҳимояловчи технологиялар ёрдамида етиштириш ва бошқаларни ўз ичига олади.


Ишлаб чиқилган тизимни қўллаш сув ва шамол эрозиялари ўлчамларини анчагина қисқартиришга, тупроқлар унумдорлигини сақлашга ва қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорликларини ошириш учун шарт-шароит яратишга ҳамда табиий ем-хашак майдонларининг маҳсулдорлигини оширишга имкон беради.
Эрозияга қарши тадбирларни ташкилий хўжалик, агротехник, ўрмон мелиоратив ва гидротехник тадбирларга ажратиш қабул қилинган. Агротехник ва техник имкони ятларни асослаш, шунингдек таклиф этиладиган тадбирлар ва мажмуали тадбирларнинг ҳар бир вариантини баҳолаш ишлари лойиҳалаш жараёнида ишлаб чиқилади. Тавсия қилинадиган тадбирлар аниқ табиий - иқлимий шароитлар билан узвий боғлиқ бўлиши зарур. Шунингдек, ҳар бир туманда бу йўналишда тўпланган тажрибалар ҳам ҳисобга олиниши зарур. Битта туманда қабул қилинган техник ва агротехник тадбирлар ва усулларни ўзгартирмаган ҳолда бошқа туманга ҳам автоматик равишда кўчириш кўзда тутилмаган, асоссиз харажатларни сарфланишига олиб келиши мумкин.
Ҳар бир қўлланиладиган тадбир у ёки бу турда намоён бўладиган эрозия жараёнларига маълум даражада ўз таъсирини ўтказади.
Ташкилий-хўжалик тадбирлари ерлан фойдаланишлар ва улар ишлаб чиқариш бўлимларининг чегараларини ўзгартиришни, қишлоқ хўжалик ер турларининг тегишли таркибини ўрнатишни, экин майдонлари ва бошқаларни белгилашни кўзда тутади.
Агротехник тадбирлар кўп жиҳатдан далаларни ишлаш технологияларини кўзда тутувчи эрозияга қарши курашнинг тегишли усулларини кўзда тутади. Жумладан, нишабликка кўндаланг тарзда ҳайдаш, контурли ер ҳайдаш, тупроқ грунтларини ёриб чиқиш, далаларни ҳайдашни чуқурлаштириш, ҳайдалган ерни бороналаш ана шундай тадбирлар мажмуасига киради.
Ўрмон мелиоратив тадбирлар балкалар олди ва жарланишга қарши ўрмон полосаларини экиш, жарликларни маҳкамлаш, сув айиргич нишабликларда ва дарё қирғоқлари бўйлаб ўрмон полосаларини яратиш каби ишлар мажмуасини ўз ичига олади.
Гидротехник иншоотлар ер усти сув оқимига тўғриданғтўғри таъсир кўрсатади ҳамда у сув эрозияси билан курашишда энг самарали воситалардан бири ҳисобланади. Шу билан бир қаторда эрозияга қарши гидротехник иншоотлар қишлоқ хўжалиги ерларини кўпайишини таъминламайди, негаки улар фақат ерларни қишлоқ хўжалигида сақланишга ва қишлоқ хўжалик экинларини барқарор бўлишигагина имкон беради. Ўзларининг моҳиятига қараб барча эрозияга қарши гидротехник иншоотлар сувни йўналтирувчи, сувни чиқариб ташловчи,тубни мустағкамловчи турларга бўлинади. У ёки бу турдаги эрозияга қарши гидротехник иншоотларни маълум ҳудудларга қўллаш жойнинг рельефига, тупроқ-гидрологик ва бошқа шароитларга боғлиқ бўлади.
Аммо қайд этиш зарурки, Ўзбекистонда бундай иншоотларни бунёд қилиш энг миқёсда фақатгина кейинги йилларда анча ривожланди. Фикримизча бу гидротехник иншоотларни бошқа эрозияга қарши тадбирлардан анчагина юқори қийматга эгалиги сабаб бўлган, негаки улар қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорликларини оширишда тўғридан-тўғри иштирок этишмайди. Маълум бир миқдорда бундай ҳолат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ерларни сақлаш самарадорлигини аниқлаш методикасини мавжуд бўлганлиги билан ҳам тушунтирилади.



Download 376,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish