Мустакил иш Фан: Ер тузишни лойхалаш Мавзу



Download 431,5 Kb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi431,5 Kb.
#126113
1   2   3
Bog'liq
Xafizova

Лойиҳани амалга ошириш

Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасини амалга ошириш у тасдиқланганидан, жойларга кўчирилганидан ва ер тузиш ҳужжатлари берилганидан кейин ўтказилади. Лойиҳани амалга ощиришни тезлатиш учун қишлоқ хўжалик корхонасига ёзма ҳужжатлар ва лойиҳанинг вақтинчалик чизмаси у тасдиқланганидан ва тасдиқловчилар томонидан кўрсатилган камчиликларга мос ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилганидан кейин дарҳол берилиши мумкин. Лойиҳани амалга ошириш асосида лойиҳа плани ётади, уни ишлаш лойиҳанинг якунловчи қисми ҳисобланади. Уни лойиҳа муаллифлари хўжалик раҳбарияти ва мутахассислари билан биргаликда ишлайди. План хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг таркибий қисми ҳисобланади ва уни тасдиқлашда кўриб чиқилади. Планда жорий этилаётган алмашлаб экишларни ўз-лаштириш, кам унумли ерларни ўзлаштириш, пичанзорлар ва яйловларни тубдан ва юзаки яхшилаш, маданий-техник ишлар, ерларни суғориш ва захини қочириш, тупроқларни эрозиядан ҳимоя қилиш, дарахтларини экиш, ишлаб чиқариш мажмуаларини, фермаларни, дала шийпонларини, ёзги лагерларни, йўлларни, пода йўлларини, сув манбаала-рини ва ш.ў. қуриш бўйича тадбирларни ўтказиш муддатлари ва навбати аниқланади. Планни тузишда ҳисобланган муддатга бажариладиган биринчи навбатдаги тадбирлар ва узоқроқ келажакка режалаштирилган ишлар ажратилади. Биринчи навбатдаги тадбирлар қаторига кўп харажатларсиз энг катта хўжалик самарасини бериши мумкин бўлган тадбирлар (алмашлаб экишларни, кам унумли ерларни ўзлаштириш, эрозияга қарши агротехникани жорий этиш, пичанзорлар ва яйловларни яхшилаш ва бошқ.) киритилади. Биринчи навбатдаги тадбирларнинг ҳажми ва қиймати йиллар бўйича ҳисобланади, улар умумлаштирилган кўрсаткичлар ёки ўхшашлар бўйича, бутун хўжалик ва иш турлари бўйича аниқланади. Хўжалик бўлимларининг тўла ишлаб чиқариш мустақиллигида лойиҳани амалга ошириш режаси улар бўйича тузилади. Тадбирларни амалга ошириш муддатлари ва навбати-ни белгилаш ишларнинг умумий ҳажмидан, уларнинг хўжаликдаги аҳамиятидан ва амалга оширилиш давридан, хўжаликнинг иқтисодий имкониятларидан, лойиҳа, қурилиш, ўрмон хўжалиги ва бошқа ташкилотларнинг ишлаб чиқариш қувватидан келиб чиқиб бажарилади. Лойиҳавий тадбирларни амалга ошириш муддатлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг режалаштирилаёт-ган ҳажми ўсиши билан боғланади.


Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасини қишлоқ хўжалик корхонаси амалга оширади. Лойиҳани амалга ошириш аниқ иқтисодий, ижтимоий, экологик, табиий ва бошқа шароитларни ҳисобга олиб бажарилади. Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасини амалга оширувчи қишлоқ хўжалик корхонасининг раҳбарлари ва мутахассислари мажбуриятлари: жойларга кўчирилган ҳудудни ташкил этишнинг элементларини ва чегара белгиларини сақлаш, алмашлаб экиш далаларининг ва бошқа хўжалик участкаларининг белгиланган чегаралари бузулишига йўл қўймаслик; қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг келажакдаги, йиллик ва тезкор ривожланишини режалаштиришда хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасида белгиланган муддатларда янги ерларни ўзлаштириш ва ер турлари таркибини яхшилаш, тупроқларни эрозиядан ҳимоялаш ва бошқ. амалга оширишни кўзда тутиш; жорий этилган алмашлаб экишларни, ҳамда пичанзоралмашиш ва яйловалмашишларни ўзлаштириш режасини тузиш ва амалга ошириш; ер тузиш лойиҳаларига тузатишлар киритиш ва уларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш зарур бўлган ҳолларда, белгиланган тартибда, лойиҳа ташкилотларига мурожаат этиш; ишлаб чиқариш, мелиорация ва йўл қурилиши объ-ектларини лойиҳалаш учун топшириқларни бериш ва кели-шишда хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаларига риоя қилиш. Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаси қишлоқ хўжалик корхонасининг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш режалари, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришнинг йиллик режалари, ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ ишчи лойиҳалар, мажбурий ташкилий-хўжалик, агротехник, эрозияга қарши ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш бўйича хўжаликнинг ички бўлимларининг йиллик топшириқлари орқали жорий этилади.
Ер тузиш лойиҳасини амалга ошириш жараёнида қуйидаги ишлар олиб борилади: далалар тарихи китоби, ишчи (суғориш) участкалари паспортлари, бошқа технологик ҳужжатлар; хўжаликда ички бўлимлар томонидан улар учун мажбурий талабларнинг, меъёрларнинг ва ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларнинг бажарилиши устидан назорат; гумус динамикасини, эрозия сабабли тупроқнинг унумдор қатламининг йўқотилишини, иккиламчи шўрланиш жараёнининг ривожланишини, батқоқлашишни, саҳролашишни ва бошқа салбий ҳодисаларни ўз ичига оладиган тупроқлар унумдорлиги ўзгариши устидан назорат (назорат ҳаракатдаги услубиятлар бўйича ҳисоблашлар асосида ҳамда назорат изланишлари ва лаборатория тахлиллари натижалари бўйича олиб борилади). Хўжаликда ички ер тузишни амалга ошириш билан боғлиқ барча ишлар қишлоқ хўжалик корхонасининг мутахассислари кучи билан, фермер хўжаликлари бошлиқлари ёки уларнинг буюртмалари бўйича ихтисослашган лойиҳа ташкилотлари томонидан ер тузиш хизматини кўрсатиш тартибида бажарилади.



Download 431,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish