Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт



Download 1,99 Mb.
Sana25.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#286454
Bog'liq
Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт

Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт


Режа:
  • Тарихий хотира ёш авлодни тарбиялашнинг муҳим омили сифатида
  • Тарихий мерос, мутафаккир авлодларнинг маънавий мерос келажак ютуқларимиз гарови
  • Миллий ва диний қадриятларимизнинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни
  • Мустақил юрт санъати, адабиёти ва меъморчилигида миллий қадриятларнинг акс этиш.

Ҳали СССР таркибидаги Ўзбекистон ССРда халқимизнинг диний уламолари хотирасини шарафлаб, илмий анжуманлар ўтказиш анъанаси бошлаб юборилди. Абу Исо Муҳаммад 1990– ЙИЛ 14-СЕНТАБРДА ибн Исо ат-Термизийнинг 1200 йиллигига бағишлаб ИЛМИЙ АНЖУМАН ЎТҚАЗИЛДИ.

1998 йили Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги, жаҳон миқёсида кенг нишонланди.

, Калом илмининг асосчиси Имом Абу Мансур ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги бутун мамлакатимизда кенг нишонланди.

1991 йили буюк аллома, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий юбилейини ўтказиш катта воқеа бўлди. Бу тантанага бағишланиб республикамизда шоирнинг асарлари нашрдан чикарилди. Алишер Навоийнинг 550 йиллиги муносабати билан хайкалнинг очилиш маросимида (1991 йил 1 октябрь) Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов шундай ният билдирган эди: “Ўз тарихи ва аждодларини сийлаган халқнинг келажаги албатта порлоқ бўлади. Ишонамизки, Ўзбекистонимиз тез орада дунё хамдўстлиги ўртасида ўзига муносиб ўринни эгаллайди, иншоолло. Ана ўшанда ҳам Алишер Навоийнинг қутлуғ номи бизга мададкор бўлади”.

Ўзбекистоннинг мустақиллиги натижасида бадиий ижод, тасвирий санъатга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шарқнинг буюк мусаввири Камолиддин Беҳзод таваллудининг 540 ва 550 йиллиги кенг нишонланди. Рассом таваллудининг 545 йиллиги ЮНЕСКО қарорига биноан халқаро миқёсда Тошкентда ўтказилди. Беҳзод номидаги музейга асос солинди.

1994 йил Мирзо Улуғбек таваллуд топган кунининг 600 йиллиги кенг кўламда, жаҳон миқёсида нишонланди. ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида юбилейга бағишланган ҳафталик ўтказилди.

Мустақиллик йилларида буюк соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллиги бўлиб ўтди. ЮНЕСКО томонидан 1996 йил «Амир Темур йили» деб эълон қилинди. Шу йили ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргохида «Темурийлар даври, фан, маданият ва маорифнинг гуллаб-яшнаши» мавзуида анжуман ва унга бағишланган кўргазма очилди. Мамлакатимизда «Темур ва темурийлар» музейи, Амир Темур номи берилган боғлар, кўчалар барпо этилди.


2017 йил 3 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғига ташриф чоғида Адиблар хиёбони мажмуасини барпо этиш бегиланган эди. Шу йили 18 апрелда давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори қабул қилиниб, хиёбоннинг меъморий-ғоявий лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Тошкент шаҳридаги Миллий боғ ҳудудида 8 гектардан зиёд майдонда Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Қодирий, Тўлепберген Қайипбергенов, Ибройим Юсупов, Александр Файнберг сингари атоқли намояндалар хотирасига бағишланган янги ёдгорлик мажмуалари иборат Адиблар хиёбони барпо этилди. Ҳазрат Навоий бобомизнинг муҳташам ҳайкали атрофида 20 дан зиёд атоқли шоир ва адибларнинг ҳайкаллари яхлит меъморий ва бадиий композиция асосида яхлит меъморий ансамбли яратилди. Шунингдек, бу ерда Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси барпо этилгани ҳам ҳамоҳанглик касб этди.

. Тошкентда қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган меъморий музей боғ ташкил қилинди, у «Шаҳидлар хотираси» муқаддас зиёратгоҳига айланди.

ЭЪТИБОР УЧУН РАХМАТ


Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish