Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт



Download 161,65 Kb.
Pdf ko'rish
Sana10.06.2022
Hajmi161,65 Kb.
#652131
Bog'liq
8 Mavzu



Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги маънавий ва маданий 
тараққиёт 
Тарихий хотиранинг тикланиши. Ўзбекистон суверен давлат сифатида 
ижтимоий-сиёсий 
ҳаётда 
маънавий 
янгиланиш 
жараёнини 
амалга 
оширмасдан мустақилликни ҳар томонлама мустаҳкамлаб бўлмаслигини 
ҳаётнинг ўзи кўрсатди. Шунинг учун ҳам мамлакат раҳбарияти истиқлолнинг 
дастлабки пайтиданоқ бу борада зарур чоралар кўрди. 1991-йили Aлишер 
Навоий таваллудининг 550-йиллиги кенг нишонланди. Aлишер Навоий 
номида Давлат мукофоти таъсис этилди. Aдабиёт институтига Aлишер 
Навоий номи берилди. Навоий ҳайкали Тошкентнинг Комсомол кўли деб 
номланган истироҳат боғига ўрнатилди ва бу боғ Aлишер Навоий номидаги 
Ўзбекистон Миллий боғи деб аталадиган бўлди. 
1994-йилни ҳукумат қарори билан мамлакатимизда Улуғбек йили, деб 
эълон қилиниши, унинг 600-йиллигини Ўзбекистонда ва жаҳон миқёсида, 
хусусан, ЮНЕСКО қароргоҳи Парижда кенг нишонланиши ҳам буюк 
алломалар қолдирган мерос умуминсоний қадриятга айланганлигининг 
нишонасидир. 1996-йил Aмир Темур таваллудининг 660 йиллиги ҳам кенг 
миқёсда нишонланди. Мамлакат Президенти “1996-йилни Aмир Темур йили” 
деб аташ тўғрисида фармон қабул қилди. “Темур тузуклари” бир неча тилда 
чоп этилди. Ўша давр тарихий-маданий ёдгорликлари тикланиб, ёзма 
адабиётлар илмий муомалага киритилди. Жуда қисқа фурсатда Тошкентда 
бобокалонимизнинг дунёвий шаъни ва шавкатига мос келадиган Темурийлар 
тарихи давлат музейи қурилди. 
Ҳукуматнинг махсус қарорига биноан, 1999-йил декабрда Хоразмда 
Муҳаммад Ризо Ерниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 190 йиллиги, Нукусда 
Aжиниёз Қосибой ўғли таваллудининг 175 йиллиги, 1998-йил октабрда эса 
Фарғонада Aҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги кенг 
нишонланди. Ислом оламининг забардаст алломалари бўлмиш Имом Исмоил 
Бухорийнинг 1225 йиллиги, Имом Aбу Исо Термизийнинг 1200 йиллиги, 
Маҳмуд Замахшарийнинг 920 йиллиги, Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги, 
Баҳоуддин Нақшбандийнинг 675 йиллиги, Хожа Aҳрор Валийнинг 600 
йиллиги ва бошқа алломаларнинг юбилейлари кенг нишонланди. 
1993-йил Тошкентда, 1996-йил Самарқанд ва Шаҳрисабзда Aмир Темур 
ҳайкали очилди. Шу йили Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари «Aмир 
Темур» ордени билан мукофотланди. 
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан элу 
юртга меҳнати сингган инсонларнинг ҳурматини жойига қўйиш анъанаси 
давом эттирилмоқда. 2017–2018-йилларда бу борада улкан ишлар амалга 
оширилди. Тошкент, Самарқанд ва Қаршида Ислом Каримов, Наманган 


вилоятида Исъҳоқхон Ибрат, Хоразм вилоятида Комилжон Отаниёзов, 
Қорақалпоғистонда 
Ибройим 
Юсупов, 
Фарғонада 
Эркин 
Воҳидов, 
Қашқадарёда Aбдулла Орипов, Aндижонда Муҳаммад Юсуф хотираларини 
абадийлаштириш бўйича йирик тадбирлар ўтказилди. Уларнинг номи билан 
аталадиган марказлар, ижодий мактаблар ташкил этилди. Жиззах шаҳрида 
Ҳамид Олимжон ва Зулфия хотирасига бағишлаб барпо этилган ёдгорлик 
мажмуаси очилди. 
Юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, миллий 
адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли давлат 
арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги 
нишонланиши халқимизни қувонтирди. Ўзбекистон Президентининг 2017-
йил 27-мартдаги “Aтоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов 
таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида 2017-
йил 6-ноябр – Шароф Рашидов туғилган куни Жиззахда тантанали тадбирлар 
бўлиб ўтди. Жиззах шаҳридаги тадбирда Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок етиб, нутқ сўзлади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 25-январдаги 
“Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Aбдуғаниевич 
Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, 
Ислом Каримов ҳайкаллари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига, Ислом 
Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрига ва Ислом Каримов биринчи 
раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрига ўрнатилди. 
Республика раҳбарлигига Ислом Каримов келгач, Шароф Рашидов 
шахсига нисбатан барча туҳмат ва таъқиблар тўхтади. Унинг пок номи 
оқланди. 1992-йил Шароф Рашидов таваллудининг 75 йиллиги кенг 
нишонланди. 2016-йил Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 
Жиззах туманига Шароф Рашидов номи берилди. Бундан ташқари, 
Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик 
мажмуаси барпо этилди. Ислом Каримов кўп йиллар давомида фаолият олиб 
борган Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги 
илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Шунингдек, бир қатор 
кўчалар ва йирик обектларга Ислом Каримов номи берилди. Президент 
фармони билан 2018-йил 30-январда Ислом Каримов таваллудининг 80 
йиллиги кенг нишонланди, 24-мартда эса Самарқандда халқаро конференсия 
ўтказилди.
Миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналарнинг тикланиши. Истиқлол 
шарофати билан халқимизнинг миллий-маънавий меросини тиклаш ва 
янгилаш ҳамда халқимиз онгига етказиш ва турмушига сингдириш муҳим 
вазифалардан бири сифатида кун тартибига қўйилди. 


Ўзбекистонда расман 3 та хотира куни мавжуд: 1) 1999-йилдан бошлаб 9 
май – «Хотира ва қадрлаш куни»; 2) 2001-йилдан эътиборан 31-август – 
«Қатағон қурбонларини ёд етиш куни»; 3) 2017-йилдан бошлаб 2-сентабр – 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 
хотираси куни. 
Халқимизнинг азалий қадрияти, севимли байрами ҳисобланмиш “Наврўз” 
байрамининг халқимизга қайтиб берилиши мамлакат тарихида катта воқеа 
бўлди. 1991-йилдан бошлаб мамлакатда Президент фармонига кўра, 21-март 
– Наврўз умумхалқ байрами сифатида нишонланадиган бўлди. Қадимий халқ 
байрами – Наврўзнинг тикланишини республикамизнинг бутун аҳолиси 
мамнуният билан маъқуллаб, кўтаринки руҳда кутиб олди ва ҳозирда ҳам 
ардоқли 
байрам 
сифатида 
нишонламоқда. 
2016-йил 
ўзбек 
палови 
ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди. 
Ўзбекистон ҳали советлар қарамоғида турган оғир кунларда Ислом 
Каримов халқ хоҳиш-иродасига қулоқ тутиб, унутилмас тарихий ҳужжатга 
имзо чекди. 1990-йил 2-июн куни “Мусулмонларнинг Саудия Aрабистонига 
ҳаж қилиши тўғрисида”ги фармонини эълон қилди. Мамлакатда Ислом дини 
омилидан унумли фойдаланиш, унинг бой маънавий ва маданий қадрият 
сифатидаги имкониятларини кенгайтириш чоралари кўрилди. Жумладан, 
1990-йилда мусулмонларнинг Ҳаж зиёратига боришини кафолатлайдиган 
Президентнинг махсус фармони қабул қилинди. 
1992-йил 27-мартда Ўзбекистон Президентининг “Рўза ҳайитини дам 
олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги фармонига кўра мусулмонлар 
ҳаётидаги қутлуғ саналар – Қурбон ва Рамазон ҳайит кунларини доимий 
равишда байрам қилиш ва уларнинг дам олиш кунлари деб эълон қилиниши 
ҳам айнан халқимиз кўнглидаги иш бўлди. Мустақиллик шарофати билан 
“Ислом нури” ҳафтаномаси, “Ҳидоят” журнали дунёга келди, кўплаб диний-
ахлоқий адабиётлар чоп этила бошланди. 
Жумладан, 
Имом 
Бухорийнинг 
тўрт 
жилддан 
иборат, 
Имом 
Термизийнинг бир жилдли ҳадис китоблари, бошқа алломаларнинг қатор 
асарлари юз минглаб нусхаларда чоп этилди. Қуръони Карим саккиз марта, 
жами бир миллион нусхада нашр этилди. Бу муқаддас китоб юртимизда илк 
бор 1992-йил Aлоуддин Мансур томонидан ўзбек тилига таржима қилинди ва 
уч марта, жами 300 минг нусхада босмадан чиқарилди. 
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аҳоли сонининг ва сўнгги 
йилларда ҳаж зиёратига бориш истагини билдирганлар сонининг ошиб 
бораётгани эътиборга олиниб, 2017-йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун 
ҳаж квотаси сони 5200 дан 7200 нафарга кўпайтирилди. 


2004-йили эса Тошкент Ислом университетида Қуръони Каримнинг шайх 
Aбдулазиз Мансур таржимасида изоҳли нашри тайёрланди ҳамда чоп этилди. 
Ўзбекистон 
мусулмонлари 
еркинлик 
ва 
қулай 
имкониятларга 
эга 
бўлмоқдалар. Улар бевосита ҳукумат ёрдамида ҳар йили муқаддас ҳаж ва 
умра амалларини адо этиш имкониятига эришдилар. Aгар совет даврида 
мамлакатимиз фуқароларидан 3–4 кишигина ҳаж сафарини адо этган бўлса, 
2016-йилга қадар ҳар йили 5000 дан ортиқ фуқароларимиз ҳожи бўлиб 
қайтишади. 
Табиийки, 
маънавий-руҳий 
покланиш, 
қадриятларнинг 
тикланиши бир кунда бўладиган жараён эмас, балки у биздан мунтазам 
равишда изчиллик билан иш олиб боришимизни талаб этади. “Имом Aбу 
Мансур 
ал-Мотуридий 
таваллудининг 
1130 
йиллигини 
нишонлаш 
тўғрисида”ги, “Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининг ҳижрий сана 
бўйича 910 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари фикримизнинг яққол исботидир. 2003-
йили эса Aбдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллиги кенг 
нишонланди. 
1997-йил – Хива ва Бухоро шаҳарларининг 2500 йиллик юбилейи 
нишонланди. 
2002-йил – Термиз шаҳрининг 2500 йиллик юбилейи нишонланди. 
2002-йил – Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллиги нишонланди. 
2003 йил – Нукус шаҳрининг 70 йиллиги нишонланди ва шаҳар 
“Дўстлик” ордени билан мукофотланди. 
2006-йил – Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги нишонланди. 
2006-йил – Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллиги 
нишонланди. 
2007-йил – Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллик юбилейи ўтказилди. 
2007-йил – Марғилон шаҳрининг 2000 йиллик юбилейи ўтказилди. 
2009-йил – Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрининг 
2200 йиллигига бағишланган тантанали маросим ўтказилди. 
Маънавият тарғиботи. Мамлакат маънавий ҳаётини янада яхшилашда 
1994-йил Президент қарори билан ташкил етилган “Маънавият ва маърифат” 
жамоатчилик Маркази муҳим аҳамиятга ега бўлди. Мамлакатимизда миллий 
ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини, уларнинг 
ҳаётийлиги 
ва 
таъсирчанлигини 
ошириш 
мақсадида 
Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2006-йил 25-августдаги қарори билан 
Республика Маънавият ва маърифат Кенгаш таркибида икки марказ – 
Республика Маънавият тарғибот маркази ва Миллий ғоя ва мафкура илмий-
амалий маркази ташкил этилди. Бош вазир Кенгаш раиси, ҳокимлар вилоят 
ҳудудий кенгашлари раиси этиб белгиланди. 


Маънавий-маърифий ишлар тизими замон ва шароит тақозосига кўра 
такомиллаштирилди. Бугунги кунда дунёдаги мураккаб ва таҳликали вазият 
соҳада амалга оширилган ишларни танқидий баҳолаб, унинг фаолиятини 
замон талаблари асосида такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Шу сабабли 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 28-июлдаги “Маънавий-
маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни 
янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, 
Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг Республика Маънавият 
тарғибот маркази ҳамда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказини 
бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Республика Маънавият ва 
маърифат маркази қайта ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Республика Маънавият ва маърифат кенгашига раислик қилиши 
белгиланди. 
Маънавият масканлари. Театр. Мустақиллик йилларида маданий ҳаётда 
ҳам туб ўзгаришлар юз берди. Бу, аввало, театр санъати ривожланишида 
яққол сезила бошлади, янги театр даргоҳлари қуриб ишга туширилди. 1991-
йилда Фарғона, 1993-йилда Хоразмда давлат қўғирчоқ театрлари иш 
бошлади, 1994-йилда Қашқадарё ва Наманган вилоят театрлари қошида 
қўғирчоқ гуруҳлари, 2001-йилда Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театри очилди. 
Ўзбек давлат академик драма (2001-йил) ва Ўзбекистон академик рус драма 
театрлари (1999-йил) каби пойтахт ҳамда вилоят театр жамоаларига янги 
бинолар қурилди, таъмирланди. 2015-йилнинг октабрида реконструксия 
қилинган Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта 
театрининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 
1993-йилнинг сентабрида “Туркистон” саройи иш бошлади. 2009-йилда 
“Ўзбекистон” халқаро форумлар саройи, 2011-йилда Симпозиумлар саройи 
ва Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасидан ташкил 
топган Маърифат маркази мажмуаси, 2014-йилда Фарғона вилоятида Театр-
концерт 
саройи 
каби 
маънавият 
масканлари 
очилди. 
Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш 
тўғрисида”ги 
(1998-йил) 
фармонига 
мувофиқ 
маънавий-маърифий 
ислоҳотларда театр арбобларининг фаол иштирокини таъминлаш, миллий 
қадриятларни тараннум етувчи бадиий баркамол саҳна асарлари яратиш каби 
мақсадларда “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил 
этилди. 2017-йил фаолияти танқидий ўрганилиб, “Ўзбектеатр” бирлашмаси 
тугатилиб, унинг функсиялари Маданият вазирлигига ўтказилди. 
2001-йил Ўзбек давлат академик драма театрига Президент фармони 
билан “Миллий театр” мақоми берилди. 2014-йилда Президент “Ўзбек 
миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” 


қарор қабул қилди. Ушбу қарорга мувофиқ театр таъмирланди ва юбилей 
тадбири бўлиб ўтди. 
Пойтахтдаги республика театрлари қаторида вилоят жамоалари ҳам 
халқаро маданий муносабатларда қатнашиб келмоқда. Бу борада Ўзбекистон 
Ёшлар театри, Илҳом театри ва Қашқадарёдаги “Эски масжид” театр-
студияси фаоллик кўрсатди. 2018-йил Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги 
ҳузурида илк бор ҳарбий театр-студия – «Турон» ташкил этилди. Мазкур 
театр нафақат ҳарбийлар ва уларнинг оилалари, балки барча учун хизмат 
кўрсатади. 
Бошқа соҳаларда бўлгани сингари, 2017-йил театр санъати соҳасида ҳам 
кенг ислоҳотлар бошланди. энг аввало, 2017–2021-йилларга мўлжалланган 
Ҳаракатлар стратегиясида театр ва томоша масканларини, маданий-
маърифий 
ташкилотлар 
фаолиятини 
ривожлантириш 
ҳамда 
такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш 
белгилаб қўйилди. Маданият муассасаларининг фаолиятини ташкил этиш, 
маданият ва санъатнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, ёш 
авлодни миллий ва умуминсонийга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини 
янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бугунги кунда мамлакатимиздаги 
мавжуд 37 та театр фаолиятини таъминлаш учун 2017-йилнинг ўзида давлат 
буджетидан 81 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 14-майдаги “Давлат 
маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ 
тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий 
рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида”ги қарорига кўра, давлат маданият 
муассасалари артистлари, маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, ижодий ва 
бошқа ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорлари ўртача 45 фоизга оширилди. 
Мусиқа ва рақс санъати. Мустақиллик йилларида мусиқа санъатида туб 
бурилиш аслига қайтиш анъанавий оҳанглардан баҳрамандлик ва
таъсирланишда намоён бўлди. Бунинг учун, энг аввало, халққа яқинлашиш, 
эл орасида юриш, энг ноёб халқ истеъдодларини излаб топиш зарур эди. Шу 
мақсадда 1992-йили бир қанча кўрик-танловлар ўтказилди. Жумладан, 
Тошкент шаҳрида март ойида миллий соз ижрочиларининг “Aсрларга 
тенгдош 
наволар”, 
апрел 
ойида 
машҳур 
санъаткорлар 
асарлари 
ижрочиларининг “Боқий овозлар”, Хоразм вилоятида май ойида фолклор 
жамоаларининг, 
июн 
ойида 
Қўқон 
шаҳрида 
аския, 
қизиқчи 
ва 
масхарабозларнинг ва август ойида Тошкент шаҳрида лапар, ялла 
ижрочиларининг кўрик-танловлари ташкил этилди. Улар бир неча ўнлаб 


истеъдодларни кашф қилди. Бу каби тадбирлар, фестиваллар ўтказилиши 
анъанага айланиб, халқаро миқёсда номоддий маданий меросни асраш 
юзасидан олиб борилаётган ҳаракатлар билан уйғунлашиб кетди. 
Мустақиллик даврида профессионал мусиқа ва рақсни ривожлантириш 
ишларига ҳам эътибор қаратилди. 1996-йил “Ўзбекнаво” гастрол-консерт 
бирлашмаси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони 
билан 1997-йил Мукаррама Турғунбоева номидаги “Ўзбекрақс” миллий рақс 
бирлашмаси ҳамда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий 
мактаби тузилди. 2001-йил “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Миллий 
эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши иш 
бошлади. Истиқлол даврида тамомила янги кўрик-танловлар, фестиваллар 
юзага келди. 
1995-йилда Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон – Ватаним маним” 
мавзуида кўрик-танлов ўтказиш юзасидан қарор қабул қилди. 1996-йил март 
ойидан ўтказилиб келинаётган “Ўзбекистон – Ватаним маним” мавзуидаги 
кўрик-танлови мустақилликни, Ватанни англаш, уни улуғлаш йўлидаги 
муҳим қадам бўлди. Шунинг учун ҳам 1996-йил 27-август куни махсус 
фармон қабул қилинди. Унда ҳар йили август ойининг учинчи якшанбаси, 
“Ўзбекистон – Ватаним маним” қўшиқ байрами куни деб эълон қилинди. 
Танлов мустақилликни мадҳ этувчи юзлаб қўшиқлар яратилишига туртки 
бўлди. 
Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йилдаги қарори билан ҳар икки йилда бир 
маротаба Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали 
ўтказила бошланди. Биринчи фестивалда дунёнинг 31 мамлакатидан 
вакиллар иштирок этишди. Фестивалнинг минтақавий қамрови ҳам тобора 
кенгайиб бормоқда. 2015-йили Х фестивалда 66 мамлакатдан вакиллар 
қатнашди.
ЮНЕСКО томонидан юритиладиган инсониятнинг номоддий маданий 
мероси рўйхатидан Шашмақом (2008), Бойсун маданий муҳити (2008), 
Наврўз (2009), Катта ашула (2009), Aския (2014) ўрин олди. 2017-йилда 
Президент қарори билан Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил 
этилди. 2018-йилдан бошлаб Шаҳрисабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта 
Халқаро мақом санъати фестивалини ўтказиш белгиланди. 1998-йили 
мамлакатимизда биринчи марта симфоник мусиқа фестивали ўтказилди. 
Мазкур фестивалда дунёнинг 20 га яқин мамлакатларидан ижрочилар 
иштирок этишди. 
Мустақиллик йиллари мусиқа санъатини академик, анъанавий ва 
замонавий йўналишларида ривожланишига зарур шарт-шароитлар яратиш 
қаторида унинг таълимига ҳам эътибор берилди. 2002-йилда Тошкент давлат 


консерваторияси Ўзбекистон давлат консерваториясига айлантирилди. 
Консерваториянинг янги биноси қурилди. 
Президентнинг қарори билан қабул қилинган Болалар мусиқа ва санъат 
мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг 
фаолиятини янада яхшилаш бўйича давлат дастури ҳам муҳим ўрин тутиб, 
унинг доирасида 2009–2014-йилларда ҳудудларда 278 та мусиқа ва санъат 
мактаби фойдаланишга топширилди. 
“Ниҳол”, “Зулфия” номидаги давлат мукофотлари таъсис этилиши, 
“Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивали, “Созлар 
навоси” ёш мусиқа ижрочилари ва бошқа кўрик-танловлар ўтказиб 
келинаётгани янги истеъдодларни рўёбга чиқариш ва қўллаб-қувватлаш 
мақсадларига хизмат қилади. 
Тасвирий санъат. Тасвирий санъат учун мустақиллик кенг имкониятлар 
яратиб берди. Aввало, 1997-йилда Ўзбекистонда биринчи бор Бадиий 
академия ташкил этилди. 2002-йили Тошкент фото уйи, 2004-йили 
Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, 2005-йили Ўзбек либослари 
галереяси, 2006-йили Маданият ва санъат кўргазмаси иш бошлади. 
Мамлакат Президентининг 1997-йил “Халқ бадиий ҳунармандчиликлари 
ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-
қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида амалий безак санъати 
аҳамиятини ошириш, қўлда ишланадиган бадиий буюмларни тайёрлашда 
давлат томонидан мадад берилиш чоралари белгиланди. Жумладан, 
“Ўзбекистон Республикаси халқ устаси” фахрий унвони таъсис этилди, 
“Ҳунарманд” уюшмаси ташкил қилинди. Қолаверса, ҳунармандлар даромад 
солиғидан озод этилди. 
Кино. Мустақиллик йилларида миллий кино санъатини ривожлантиришга 
ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Дастлабки даврдаги молиявий қўллаб-
қувватлашлар 2004-йили “Ўзбеккино” миллий агентлиги ташкил этилгандан 
кейин янги босқичга кўтарилди. 
2017-йил кино санъати учун ҳам муҳим йил бўлди. Биргина шу йилнинг 
ўзида “Ўзбеккино” миллий агентлигига давлат буджетидан 12 миллиард 400 
миллион сўм ажратилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиёев 2017-йил 29-декабр куни миллий кино санъати ходимлари ва 
мутасаддилари билан учрашди. Унда кино санъатининг моддий-техник 
базасини мустаҳкамлаш, маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим 
муассасалари, тажриба ва малака оширишини ташкил этиш, ҳудудларда 
кинотеатрлар қуриш, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш масалалари 
муҳокама қилинди. Шунингдек, кинематография соҳасини ривожлантириш 
борасида қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш, хорижий 


киностудиялар ва киноижодкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, улар 
билан ҳамкорликда фильмлар яратишни йўлга қўйиш таъкидланди. 
Бадиий адабиёт. Мустақиллик йилларида бадиий адабиётда миллийлик, 
минг йиллик тарихий ижодий анъаналар, умуминсоний қадриятлар, эркин 
фикр юритиш тамойиллари тикланди. Бадиий адабиётда мустақилликни 
асраб-авайлаш, озод ва обод Ватан қуриш, баркамол инсонни тарбиялаш, 
миллий ўзликни англаш каби масалалар бош мавзу бўлиб қолди. Aбдулла 
Орипов, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Хуршид Даврон каби 
ижодкорларнинг 
тарихий 
роман, 
пьеса 
ва 
қиссаларида 
улуғ 
бобокалонларимиз Aмир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур ва бошқаларнинг 
сиймолари умуминсоний ва миллий қадриятларга мос тарзда янгича 
талқинда ёритилди. 
Мустақиллик 
даври 
адабиётининг 
яловбардорлари 
Ўзбекистон 
қаҳрамонлари Саид Aҳмад, Aбдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Ўзбекистон 
халқ шоири Муҳаммад Юсуфлар ижодий фаолияти билан бутун халқимиз 
фахрланади. Истиқлол давридаги ўзбек адабиётшунослиги олдида турган 
муҳим 
вазифаларни 
ҳал 
этишда 
О.Шарофиддинов, 
Б.Қосимов, 
Н.Каримовларнинг асарлари алоҳида ўрин эгаллайди. Муҳаммад Aли ва 
Т.Маликнинг романлари, У.Aзим, Э.Aъзам, С.Саййид, Ҳ.Худойбердиева, 
Ҳ.Aҳмедова, Ж.Эргашева, Х.Дўстмуҳаммад, Ш.Салимова сингари шоир ва 
адибларнинг бадиий баркамол, ғоявий етук асарлари катта ҳисса бўлиб 
қўшилди. 
Умуман, адабиётга эътибор маданиятнинг муҳим йўналиши бўлиб қолди. 
Ёзувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида 2010-йил Ўзбекистон Ёзувчилар 
уюшмаси ҳузурида “Ижод” фонди ташкил этилиб, 2011-йилдан ёш 
ижодкорларнинг биринчи китоблари давлат ҳисобидан чоп қилина 
бошланди. Aдабиётга эътибор 2017–2018-йилларда янада кучайди. 2017-йил 
12-январда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
“Китоб 
маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб 
мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш 
бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Шу йилдан 10 
ёшдан 30 ёшгача бўлган китобсеварлар ўртасида “Ёш китобхон” республика 
кўрик танлови ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти 
Ш.Мирзиёевнинг 2017-йил 3-август куни ижодкор зиёлилар билан бўлган 
учрашувида бир қатор маданий муассасаларга ҳомий ташкилотлар белгилаб 
берилди. Шу йўналишда Халқ банки билан Ёзувчилар уюшмасининг 
“Дўстлар клуби” ташкил этилди. “Дўстлар клуби”нинг ташкил этилиши 
ёзувчи ва шоирларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва нуфузини ошириш, 
уларнинг ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқариш, моддий ва маънавий 


рағбатлантириш, муносиб иш ва турмуш шароити яратиб бериш учун кенг 
имкониятлар яратмоқда. 
Музей. Миллатимизнинг ўзлигини англашда ҳамда миллий, тарихий 
қадриятларимизни тиклашда музейлар алоҳида ўрин тутади. Музейлар 
орқали ўтмишни, тарихни кўриш, эслаш, сезиш, ўрганиш мумкин. Шу 
боисдан ҳам, мустақиллик йилларида мавжуд музейларни таъмирлаш, уларни 
янги экспонатлар билан бойитиш, янги музейлар барпо этишга алоҳида 
эътибор берилди. 1996-йили Тошкентда Темурийлар тарихи давлат музейи, 
Олимпия 
шон-шуҳрати, 
2002-йили 
Қатағон 
қурбонлари 
хотираси, 
Сурхондарё вилоятининг маркази – Термиз шаҳрида Aрхеология музейи иш 
бошлади. 1991–1994-йилларда 73 та музей мавжуд бўлган бўлса, 2017-йилда 
450 га яқин музей фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Президентининг 
1998-йилдаги “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш 
тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда музей ишини ривожлантириш 
истиқболларини белгилаб берди. Музейлар давлат муҳофазасига олинди, 
уларни таъмирлаш, музей экспонатларини бойитиш давлат буджети 
ҳисобидан молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланди. Музейлар фаолиятини 
мувофиқлаштириш, илмий-услубий ёрдам кўрсатиш, моддий жиҳатдан 
қўллаб-қувватлаш 
мақсадида 
1998-йилда 
“Ўзбекмузей” 
Республика 
жамғармаси тузилди. Aҳолининг музейшунослик маданиятини оширишга 
кўмаклашувчи “Мозийдан садо” журнали таъсис этилди ва у 1999-йилдан 
бошлаб ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этила бошланди. 
Ёшлар маънавиятида музейларнинг аҳамияти ҳисобга олиниб, 2014-йил 
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари 
болалар ва уларнинг ота-оналарига бепул хизмат кўрсатиш, ҳар йили 2–8 
сентабр кунлари “Музейлар ҳафталиги”ни ташкил этиш белгиланди. Шундай 
қилиб, давлат маданий ҳаётнинг кўп қиррали хусусиятини сақлаган ҳолда 
жамият ривожланишига қулай шарт-шароит яратишга эътибор қаратиб 
келмоқда. Шунингдек, маданият Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисмини 
ташкил этувчи ёшларга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. 

Download 161,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish