Мустақиллик йилларида Ўзбекистон археология фани салмоқли ишларни амалга оширди. Ўзбекистоннинг қадимий тарихи, дунё сивилизациясида ўзининг муносиб ўрни, кишилик жамияти тамаддунига қўшган ҳиссаси жуда улкан



Download 15,6 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi15,6 Kb.
#254587
Bog'liq
Xulosa


Мустақиллик йилларида Ўзбекистон археология фани салмоқли ишларни амалга оширди. Ўзбекистоннинг қадимий тарихи, дунё сивилизациясида ўзининг муносиб ўрни, кишилик жамияти тамаддунига қўшган ҳиссаси жуда улкан. Фарғона водийси, жумладан Наманган вилояти ҳудуди кўп минг йиллик тарихга эга саразмлардан бири саналиб, олимлар, тадқиқотчилар диққат эътиборини ҳамиша ўзига жалб қилиб келган. Айниқса, Косон, Ахсикат ва Поп сингари қадимий шаҳарлар Фарғона водийсининг ривожланиши ва илм-фанининг гуллаб-яшнашига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келган. Келтирилган ёдгорликлар маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун муҳим зиёратобъектлар бўлиши мумкин. Уларни музейлаштириш эса бир томондан мазкур мингйилликларга таалуқли обидаларни келажак авлодларга асл холида етказишни таъминланса, иккинчи томондан Ўзбекистон туризмини янада ривожлантиришга ёрдам беради. Буларни барчаси маданий мерос ёдгорликларини таъмирлаш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ўта муҳимлигини кўрсатади.
Мазкур битирув малакавий ишини ёзишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан қабул қилинган бир қатор қарорлар ва археологик изланишлар асос қилиб олинди хамда хулосалар чиқарилди.
Битирув малакавий ишининг Археология музейларининг жамоа учун ўрни деб номланган биринчи бобида юртимизда олиб борилаётган археологик тадқиқотлар,уларнинг натижасида топилган археологик объектлар хамда ёдгорликлар яратилган очиқ осмон остидаги музейлар хақида батафсил ўрганилди.Бундан ташқари жахондаги очиқ осмон остидаги музейлар уларнинг яратилиши ва шу орқали мамлакат туризм сохасининг ривожланганлиги ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Археологик обидаларни қўриқлаш,музейлаштириш уларни жонсиз кўргазма сифатида сақлаб қолишдангина иборат эмас,балки тарихимизнинг илғор анъаналари давом эттириб, обидаларнинг инсон учун яратилганлиги унутмаслик ва уларни янги хаётга қайтариш долзарб вазифалардан саналади.
“Муғтепа” археологик объектини музуейлаштириш деб номланган иккинчи бобда Муғтепа археология ёдгорлигини муззейлаштириш ва миллий туризмда фойдаланишучун ўз таклиф таклифларимни бердим ва концепсия ишлаб чиқдим. Муғтепа археологик объектини музейлаштириш учун энг аввало тажрибали археологлар томонидан археологик қазишма ишлари олиб борилиши зарур.Бу эса объектнинг нафақат Ўзбекистон худудидаги балки жахон миқёсида ҳам ахамияти катта эканлигини кўрсатиб беради.Шу билан бирга Муғтепа археологик объектида ҳали очилмаган ва ўрганилиши керак бўлган ҳудудлар мавжудлиги бу археологик объектда янада кўпроқ қазишма ишлари ва изланишлар олиб борилиши янгиликларнинг кашқ этилиши керак эканлигини кўрсатади.
Моддий маданият ёдгорликлари мавжуд жойнинг табиий географик тузилишига ва улардаги тарихий-маиший холатга қараб тадқиқот ишларини белгилаш археологик қазиш ттурлари тоғри ўзлаштирилсагина ёдгорликларни тоғри сақлаб қолишга имконият яратилади.Археологик текширишнинг асосий босқичларини ёдгорликларда қўллаш вва тугалланган тарихий хулосалар чиқариш фақатгина археологларнинг эмас балки музейшуносларнинг ҳам муҳим вазифаси саналиши лозим.
Муғтепа археологик объектини музейлаштиришда ёдгорликларнинг инсоният тарихидаги ўрни,тараққиёт босқичларини ҳаққоний акс эттириш хамда замонавий ривожланиш истиқболларини чуқур ўрганиб экспозитциялар яратиш, объектнинг бир қисмини консерватция қилиш услуби,археологик меросни кенг тарғиб қилиш ва ташриф бюрувчилар учун қулай шароитлар яратиш жихатларига эътибор қаратиш зарур.
Download 15,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish