АННОТАЦИЯ
Мустақиллик йилларида педагог кадрларни тайѐрлашнинг янги тизими ишлаб чиқилиб,
узлуксиз таълимда ўқитиш сифати ва самарадорлигини бўлажак ўқитувчиларнинг касбий,
маънавий-ахлоқий тайѐргарлиги белгилаб бериши ҳақидаги қатъий хулосага келинди.
Талабаларда маънавий маданиятни ривожлантириш механизмларини жисмонан соғлом,
руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаѐтий нуқтаи
назарга эга ѐшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик
жамиятини ривожлантириш жараѐнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш асосида
такомиллаштириш Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида муҳим ўрин эгаллайди.
―Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент‖ фани Ўзбекистон
Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ Қонуни ҳамда ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖
асосида психологик-педагогик тайѐрлаш тизимининг муҳим таркибий қисмидир. Унинг
асосий мақсади - педагогика ихтисослиги бўйича талабгорнинг назарий ва касбий
тайѐргарлик даражасини унинг ушбу фанни шаклланиш ва ривожланиш тарихини, умумий
концепциялари ва методология масалаларини, манбаларини, мазкур билимлар тармоғининг
асосий назарий ва амалий муаммоларини, мавжуд материални нечоғлик билишини аниқлаб
бериши, унинг илмий адабиѐтни, шу жумладан, чет эл даврий нашрларини ҳамда илмий
тадқиқотларнинг замонавий усулларини қанчалик эгаллаганлигини кўрсатиб бериши лозим.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримовнинг 2011 йил 20 майдаги
―Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали
мутахассислар тайѐрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-1533-
сон, 2014 йил 6 февралдаги ―Ўзбекистон Республикасида ѐшларга оид давлат сиѐсатини
амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги ПҚ-2124-сон,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиѐевнинг 2017 йил 20 апрелдаги ―Олий
таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ 2909-сон
Қарорлари, 2017 йил 12 январдаги ―Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини
такомиллаштириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот
қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида‖ги Фармойиши, 2017 йил 7 февралдаги
―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида‖ги ПФ 4947-сон Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъѐрий-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу дастур муайян
даражада хизмат қилади.
Тузувчилар : п.ф.д., проф. Ш.Шарипов,
п.ф.д., проф. Б.Абдуллаева
Тақризчи: п.ф.д., проф. Н.Эгамбердиева
Ушбу дастур университет Илмий-техник кенгашининг 2017 йил 13 октябрдаги 8-сонли мажлисида
тасдиқланган
СЎЗ БОШИ
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов асарлари асосида тараққиѐтнинг
―ўзбек модели‖ амалга оширилиши, мамлакатимиз ҳаѐтидаги янги босқични бошлаб берган
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев раҳбарлигида ишлаб чиқилган
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси,
мамлакатимизда таълим жараѐнини ривожлантириш мақсадида белгиланган концептуал
ғоялар мазкур тадқиқот учун илмий методологик асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳозирги даврда педагогика фани педагогик маданиятни ривожлантириш, уларда янгича
тафаккурни таркиб топтириш, умумий касб тайѐргарлигикни таъминлашга йўналтирилган.
Педагогика назарияси ва тарихидан педагогик маълумотга эга ҳар бир талабгор, қайси
фан мутахассиси бўлиб етишишидан қатъий назар ўқув-тарбиявий фаолиятни
муваффақиятли олиб бориши учун зарур бўлган педагогик билимлар ва кўникмаларнинг
умумий ҳажмини, умумкасбий ва шахсга йўналтирилган таълим талабларини билишлари
лозим.
Педагогика тарихи талабгорнинг умумпедагогик билим даражасини, педагогик
меросимизга ҳурмат билан муносабатда бўлишини аниқлайди. Таълим ва тарбия назарияси
ва амалиѐти, тарбия ва таълим, унинг ривожланиш жараѐни жамиятнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланиши ва ҳар бир тарихий босқичда илмий билимлар даражаси билан
боғлиқлиги тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қилади.
Бунда маориф ва педагогиканинг ижтимоий тараққиѐт талабига жавоб берганлиги,
илмий тараққиѐт бир бутун тарбия назарияси ва амалиѐт экани ҳисобга олинган. Таълим
амалиѐти, шунингдек, таълимдаги ютуқларнинг муҳимлиги ҳам назарда тутилади. У ѐки бу
педагогик концепциялар, таълимотларни тавсифлаганда шу таълимотлар ижодкорининг
ҳаѐти ва фаолиятидаги энг муҳим воқеаларни асос қилиб олиш назарда тутилган.
Дастур маориф ва педагогика тарихини кишилик жамиятининг тараққиѐти тарихи
билан узвий алоқада баѐн этишга мўлжалланган. Педагогик фикр ривожланишини изчил
ўрганиш бўлғуси мутахассисларга ҳозирги даврда ўтмишнинг илғор педагогикасининг узвий
давоми эканлигини кўрсатиш келажак маориф ва педагогика тараққиѐти йўналишларини
англаб олишга ѐрдам беради.
―Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент‖ фанининг мақсад ва
вазифалари:
Талабгорларнинг ҳозирги замон педагогика фанининг назарий асослари билан
қуроллантириш;
―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖ни амалга ошириш шароитида таълим
самарадорлигини ошириш учун уларда зарур кўникмаларни ҳосил қилиш;
педагогик тафаккурни шакллантириш негизини яратиш;
педагогик фикрлаш қобилиятини таркиб топтириш;
―Таълимнинг педагогик қонуниятлари ҳамда тамойиллари‖га мос ҳолда тегишли қарорлар
қабул қилиш;
Форобий, Беруний, Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навойи, Абдулла Авлоний,
Ян Амос Коменский, К.Д.Ушинский ва бошқа мутафаккирларнинг таълимий-
ахлоқий, умумбашарий қадриятлари, ―Қуръони Карим‖ ва ―Ҳадиси Шариф‖да ҳамда
мамлакатимизнинг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг нутқларидаги умуминсоний
ва маънавий-ахлоқий тамойилларни билиш;
Ҳозирги замон таълим технологияларини билиш ҳамда уларни амалиѐтда қўллай
олишдан иборатдир.
“Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент” фанидан билим ва
кўникмаларга қўйиладиган талаблар
―Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент‖ ўқув фанини ўрганиш
жараѐнида қуйидаги педагогик тушунчаларни билиш ва кўникмаларга эга бўлиш зарур:
таълим-тарбия ишларини мустақиллик ғояларидан фойдаланилган ҳолда педагогик
қонуниятлар ва тамойилларга уйғун ҳолда ўтказиш;
педагогик фаолиятни режалаштиришда, яқин, ўрта даврни ва истиқболни кўзлаб мақсад,
вазифаларни белгилаш;
амалиѐтда ўқитиш ҳамда маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг асосий шаклларини қўллаш;
амалиѐтда ўқитиш ва маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг қулай метод ва
воситаларини
қўллаш,
маълум
вазиятларда
улардан
тўғри
фойдалана
олиш;
таълим жараѐнини замонавий педагогик технологиялар, шунингдек, Шарқ ва
Ғарбнинг илғор педагогик тажрибаларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш;
ўз олдига қўйган вазифаларни тўғри бажарилишини ташкил этиш;
шахс фаолияти ва хулқини рағбатлантириб бориш;
педагогик вазиятлар, таълим ва тарбия натижаларини таҳлил эта олиш, жамоани
ўрганиш; ўзлаштирмаслик сабабларини, камчиликларни аниқлаш ва уларни
бартараф этиш учун самарали тадбирларни белгилаш;
ўз билимини ошириб бориш, амалиѐтда педагогика фанидаги ютуқлар, илғор
тажрибалардан фойдаланиш, қулай педагогик тадқиқотлар ўтказиш, педагогик
фаолиятда юзакичилик ва бир қолипда ишлашга йўл қўймай, ишга ижобий муносабатни
намоѐн этиш;
гуруҳ раҳбари ва тарбиячи-мураббий вазифаларининг самарадорлигига
эришиш, ташқи таълим, ота-оналар, маҳалла, жамоатчилик билан ўз-ўзини бошқаришни
ташкил этиш.
Талабгор ―Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент‖ фанини ўрганиш
давомида замонавий таълим технологияси компьютер, ахборот технологияси, педагогик
вазиятларни моделлаштириш, педагогик мазмундаги амалий, илмий тадқиқот
топшириқларини бажара олишини намоѐн эта олишлари зарур.
Дастурда ―Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент ‖дан
консультациялар 32 соатга мўлжалланган.
Консультацияларда дастурнинг мазмунига киритилган айрим мавзулар муҳокама
этилади, мунозаралар ўтказилади, талабгорларнинг ахборотлари эшитилади.
Талабгорнинг умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихи фанларидан ўрганилиши
зарур бўлган минимум билимлар мазмуни
Do'stlaringiz bilan baham: |