“Мустақиллик дарси – 2016” тақдимотини ишлатиш бўйича
йўриқнома
Компьютерга “Мустақиллик дарси – 2016” тақдимоти папкаси билан (тақдимот ва роликлар биргаликда) тўлиқ кўчириб олинади.
Тақдимот тўлиқ ишлаши учун компьютерда камида Office 2003 ва ундан юқори бўлган версиялар ўрнатилган бўлиши керак.
Тақдимотдаги видео файллар ишлаши учун компьютерда камида
“K-Lite Codec Pack 11.2.0” ва ундан юқори бўлган кодек дастури версиялари ўрнатилган бўлиши лозим. Агарда ушбу видео кодек дастури компьютерда бўлмаса, уни интернет тармоғидаги http://www.codecguide.com/ ресурсидан юклаб олишингиз мумкин.
Тақдимотни ишлатишда слайдни очгандан сўнг уни F5 тугмаси орқали “тўлиқ экран” ҳолатига ўтказиш зарур. Шунда слайдлар навбати билан очилади ва видеоролик белгилари босилганда улар автоматик тарзда очилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |