МУСТАҚИЛЛИК Б А Й Р А М И .
Богча ховлиси байрамона безатилган “ Ўзбекистон “ мусикаси садоси остида кичик офицерлар сахнага кириб келадилар .
“ Ўзбекистон Давлат Мадҳияси “ янграйди .
Бола: Ташлаб дадил мардона қадам, биз майдондан ўтамиз шаҳдам,
Еру осмон келар ларзага, қушиқ бизга жўровоз ҳамдам.
Бола: Амир Темур авлодларимиз, озод юртнинг фарзандларимиз.
Ўзбекистон аскарларимиз, ёш навқирон навкарларимиз.
Бола: Қўлимизга тутамиз қурол, бурчимизни ўтаймиз ҳалол.
Курагимиз қалқон ҳамиша, диёримиз қўрмагай завол
Бола: Ватан-иймон, Ватан-жонимиз сархадларин посбонларимиз.
Эл яшасин тинч ва осуда, мусаффодир юрт осмонимиз.
Мусика остида Офицерлар чикиб кетишади.
Бошловчи : Ассалом эй лола юзли, дилраболар ассалом!
Юзи гул сочи сумбул, махлуқолар асссалом!
Мустақил юрт гул ғунчасин, оқ ювиб оппоқ тараб,
Туну кун парвона бўлган, меҳригўёлар ассалом.
Хуш келибсиз дил майли, бизнинг гўзал боғчага
Озод ўзбек диёрда, кезар тантана сайли
Шу байрамда дўстларим диллар дилга пайваста
Бу бахтиёр болалар келажакдан гулдаста
Ассалому алайкум ҳурматли мехмонлар , азиз болажонлар ! Бугун мустақиллик байрамимизни нишонлаш учун йиғилганмиз . Бу байрамни тинч – тотув яшаётган халкимиз зўр ҳурсандчилик билан кутиб олишяпти. Халкимиз меҳнатлари билан Республикамизнининг гуллаб яшнашида, равнақ топишида ўз ҳиссаларини қўшмокдалар .
Бола : Қандай гўзал юртимнинг , чаманзор боғи .
Биздай кичкинтойларга очиқ қучоғи .
Бола : Биз эса шу гулларнинг тоза гулимиз .
Қуёш сочар нур шуъла , порлоқ юзимиз .
Бола : Яйраймиз биз чаманда , эркин қуш мисол .
Мустақиллик қуёши берди бахт – иқбол .
«Ассалому алайкум» ракси
Бола : Онамдек ардоқли , азизсан Ватан .
Сен менга қадрдон , туғилган макон .
Мен сени авайлаб , асрайман хар чоқ .
Виждонимдек тоза , туширмасдан доғ.
«Гўзал диёрим» ракси
Бошловчи: Ота-боболаримиз даврида оқ байроқлар тинчлик рамзи хисобланган. Улар уз юришларида энг олдинда байроқлар билан юрганлар. Қаранг байроғимиз қандай чиройли. Биз ҳамма вақт байроғимизга хурмат ва эхтиром билан боқиб, асраб авайлайлик.
Бола: Байрокчамизга каранг яшил, ок ва хаворанг.
Мустақилликни ёқлаб, турибди у хилпираб.
Бола: Юлдузлар ва Янги ой байрокка бериб чирой
Осмон узра ялтирар узоклардан кўринар.
Бола: Шодман сендан истиклолим, сенга берай бутун борим,
Кутарай баланд байрогим берай сенга берай жоним!
Бола: Шодман сендан истиклолим сенга булсин шараф шоним
Мусаффо булсин осмоним порлаб турсин куёш ойим.
Бола: Байрокни бош узра тутамиз баланд
Жонажон Ватанга биз содик фарзанд,
Хилпирар кулларда мунаввар магрур
Унинг зар харфида Ватан уқилар.
«Ўзбекистон байроғи» рақси
Бола : Пахта экиб донг таратган, меҳнат билан бахт яратган.
Боғларинга гул ярашган, озод ўлкам обод ўлкам.
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Кўркам Тошкент сенга пойтахт, истиқлолга тўлгин ҳар
вақт.
Қучоғингда кулгандир бахт, яшил шаҳар бағринг баҳор.
. Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Боғларга бой кенг Самарқанд, узумлари шакар пайванд.
Ундан бутун эл баҳраманд , боғларинг соз тўкиндир ёз .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Кўҳна шаҳар Шахрисабзинг , Темур қурган оқ саройинг .
Кетди донғи бор жаҳонга, бу ҳур диёр яшнамоқда .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
Бола : Намангану, Андижонинг ,Фарғонанг бор сенинг шонинг .
Яшнамоқда тўрт томонинг ,пахта майдон олтинга кон .
Ўзбекистон , Ўзбекистон !
“ Ўзбегим йигитлари” рақси
Бошловчи: Азиз болажонлар Мустақил Республикамизнинг равнақ топиши одобли хулқингиз , ақлу камолингиз , билим олиш йўлида интилишингиз билан боғлиқдир . Мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий эгалари сизсиз , унга муносиб фарзанд бўлингиз .
Озод Ватаннинг , озод фарзанди .
Билиб қўйки , сени Ватан кутади .
“Хоразм лазгиси” рақс
Бола : Ҳар доим бўлсин қуёш , коинот гулга тўлсин.
Ватанимиз қўйнида , халқлар шод омон бўлсин .
Бола : Ҳар доим бўлсин қуёш , Ватан нурларга тўлсин .
Истагимиз ягона , тинчлик барқарор бўлсин .
“Сурхонча” рақс
Бошловчи: Ха, азизлар юртимиз тинчлигига куз тегмасин, келажак авлодимиз тинч ва обод юртда камол топиб Ўбекистон равнақига ўз хиссасини қўшаверсин.
Бизни табриклаб ўзга юртлардан дўстларимиз ташриф буюришибди Америка қўшма штатлари , мархамат жажжи Майкл Джексонларни олқишлар билан кутиб олайлик.,
“Майкл Джексон” ракси
Бошловчи: Россиядан болажонлар келишибди , кутиб оламиз.
“Русский танец”
Бошловчи: Испаниядан хам мехмонлар ташриф буюрушди мархамат.
“Деспасито” ракси
Бошловчи: Бир кам дунё бутундир бутун, юракларда ечилди тугун.
Мустақиллик оллох неъмати, яша юксал ўзбек давлати!
«Келажаги буюк Ватан»
болалар ижросида оммавий қўшиқ ижро этилади.
Бошловчи: - Шунинг билан азиз меҳмонлар ва болажонлар бугунги байрамимизга бағишлаб ўтказилган тадбиримизни якунлаймиз, сизларга сихат-саломатлик, ишларинггизда омадлар тилаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |