МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМГА ОИД ТОПШИРИҚЛАР 1. Реал секторни давлат томонидан тартибга солишда ижтимоий соҳанинг ривожланиши.
2. Кучли ижтимоий сиёсат – Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишнинг асосий тамойилларидан бири.
3. Ижтимоий соҳани ривожлантиришда давлат фаолиятининг зарурлиги.
4. Ўз-ўзидан тартибга солинадиган бозор иқтисодиётида давлатнинг роли ва вазифалари.
5. Давлат харажатлари таҳлили ва тақсимот сиёсати.
6. Давлат дастурларининг тенгсизлик миқёсига таъсири (Лоренц эгри чизиғи, Джини коэффиценти, камбағаллик индекси).
7. Ижтимоий харажатлар ва давлат даромадларининг ўзаро боғлиқлиги.
8. Давлат даромадлари ва уларнинг шаклланиши.
9. Ижтимоий харажатлар ва уларнинг тузилиши.
10. Солиққа тортишнинг асосий назариялари.
11. Бозор муносабатларига ўтиш даврида солиқ тизимини ислоҳ қилиш.
12. Давлат томонидан даромадларнинг қайта тақсимланиши ва ижтимоий фондларнинг шаклланиши.
13. Суғурта тушунчаси ва унинг иқтисодий мазмуни.
14. Ижтимоий суғуртанинг моҳияти ва аҳамияти.
15. Суғуртанинг турлари ва уларнинг янада такомиллаштирилиши.
16. Бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий фондлар ва уларнинг манбалари.
17. Ўзбекистон Республикасининг бозор муносабатларига ўтиш шароитида ижтимоий таъминот масалалари ва уларни ҳал этиш йўллари.
18. Ижтимоий соҳада ишлаб чикаришнинг ўзига хослиги.
19. Ижтимоий товарлар ишлаб чиқариш ва унинг самарадорлиги.
20. Ижтимоий соҳада ресурслар тақсимлашнинг ижтимоий, давлат ва бозор механизмлари.
21. Ижтимоий харажатлар ва уларнинг тузилиши.
22. Ижтимоий соҳани давлат томонидан молиялаштириш усуллари. 23. Давлат томонидан молиялаштириш, субсидиялаш, дотациялаш ва трансферт тўловларини амалга ошириш механизми.
24. Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети ва уни такомиллаштириш муаммолари.
25. Хизмат кўрсатиш соҳалари меҳнат натижаларини баҳолаш усуллари: натура, вақт ва пул ўлчовлари.
26. Давлат корхоналари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари фаолиятининг бозор муносабатларига ўтиш шароитидаги моделлари (андозалари).
27. Ҳозирги шароитда маъмурий ислоҳотларни давом эттириш ва бошқарув ходимларига қилинадиган харажатларнинг қисқартириш зарурияти.
28. Ижтимоий соҳада моддий-техника асоси ва унинг таркиби ҳақида тушунча.
Хар бир магистр мустақил таълим мавзуларини ихтиёрий танлаб олиши ва мавзу доирасида рефарат ёзиши лозим. Шакллантирилган режалар асосида мавзуга оид адабиётлар ва маълумотларни илмий таҳлилни амалга ошириш натижасида келиб чиққан хулосалар ва таклиф тавсияларни баён этиши лозим. Ўртача 40-60 бет бўлиши, 14 Times New Roman шрифтда 1.5 интервалда ёзиш тавсия этилади. Кўчирмачиликка йўл қўйилган тақдирда рефарат бекор қилинади.
Муддати: белгиланган тартибда сифатли расмийлаштирилган рефаратни жорий семестр якуни қадар m_abdurahimov@list.ru электрон почтага юборилиши лозим