1. Бугунги кунда илм-фан, техника, технология ва ишлаб чиқққариш соҳаларининг тез суратларда жадаллик билан ривожланиб бораётганлиги таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини оширишга асос бўлган талабларни қайта кўриб кириб чиқиб, ўқитишнинг замонавий усул ва воситаларини амалиётга жорий этишни талаб этмоқда. Тезлик ва ўта шиддат билан ўзгариб бораётган дунёда глобаллашув жараёнларининг ижобий томонлари билан бир қаторда, унинг салбий оқибатлари ҳам ҳаётимизга кириб келмоқда. Бундай хатарлардан ҳаётимизни асраш, маънавий бўшлиққа йўл қўймаслик учун, авваламбор, эзгу инсоний ғоялар ва юксак маҳорат билан яратилган асарлар орқали, бугун жаҳон майдонида юз бераётган кескин ақл-заковат ва истеъдод мусобақасида беллашувга қодир бўладиган ёшларни тарбиялашни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.
Шу маънода “Иқтисодий билим асослари” фани бўйича ўқувчилар Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида белгиланган билим кўникма ва малакаларни эгаллашлари натижасида;
назарий билимларни намоён қилиш: ўрганилган иқтисодий қонун ва қонуниятларни таърифлаш ҳамда тавсифлаш, уларни амалда қўлланилишига мисоллар келтириш.
ахборотларни мустақил равишда излаш: Турли манбалар (ўқув матни, луғат, илмий-оммабоп адабиётлар, компьютер маълумотлари базаси, Интернет ресурслари)дан фойдаланиб илмий-амалий мазмундаги ахборотларни излаш ва фойдаланиш.
Ахбортларни мустақил равишда излаш: Турли манбалар (ўқув матни, луғат, илмий –оммабоп адабиётлар, компьтер маълумотлари базаси, Интернет ресурслари)дан фойдаланиб илмий –амалий мазмунидаги ахборотларни излаш ва фойдаланиш.
Амалиётда мактабда ёки академик лицейда билимларини яхши ўзлаштирган айрим кучли ўқувчилар дарс пайтида ҳамда ҳаётида учрайдиган ностандарт вазиятга тегишли масалаларни ечишда ўрганган билим ва кўникмаларини қўллай олмайдилар. Бунинг учун шундаки ўқувчиларда компетенциялар шакллантирилмаганлигидадир.
Ҳозирги кунда таълим муассасасида умумтаълим фанлари бўйича ўқувчиларга билим, кўникма ва унга доир малакаларга эга бўлишлари билан биргаликда, ўз фикрини бошқаларга тушунтира олиш, бошқаларни тинглаб уларни тушуна олиш, баҳсга киришиш яъни бошқача қилиб айтганда коммуникатив компетенцияга эга бўлишлари керак. Биз ахборот оламида яшаймиз. Ўқишда ёки кундалик фаолиятда муваффақиятга эришиш учун ахборот билан ишлай олиш керак. Шу билан биргаликда ўрганилган билим, кўникма ва малакаларидан кундалик ҳаётларида учрайдиган муаммоларни ҳал этишда фойдалана олишлари шаклланиши зарур. Шунга кўра бу вазифаларни таълим муассасида ўқувчиларни ўқув предметларини ўрганиш жараёнида зарурий билим, кўникма ва малакаларга эга қилиш билан биргаликда уларни ҳаётий эҳтиёжларида қўллай оладиган ҳолда тайёрлаш керак. Бунинг учун Давлат таълим стандартларини компетентлик ёндошувга асосланган ҳолда такомиллаштириш керак. Таълимда компетентциявий ёндошув ўқувчиларнинг шахсий касбий ва ижтимоий ҳаётларида учрайдиган вазиятларда эгаллаган турли типдаги малакаларни самарали равишда қўллашга ўргатиш тушунилади. Яъний компетентлик – ўқувчининг ўзлаштирган билими, ўқув кўникмалари ва малакаларини кундалик ҳайётий фаолиятида дуч келадиган амалий ва назарий масалаларни ечишда фойдаланишга тайёр эканлиги (қобилиятига эга эканлиги) ни кўрсатишдир.
Юқоридагиларга асосан мавжуд таълим стандартлари ва ўқув дастурлари компетентилик ёндошув асосида қайта ишлаб чиқилди. Унда ДТС бўйича ўқув фанидан узлуксиз мажбурий таълим тизимини битирувчиларига қўйиладиган мажбурий минимал талабларни бажарилишига эришиш билан биргаликда унда шакллантирилган компетенциялар келтирилган.
Жумладан, ўқувчилар давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан белиланган билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари замирида қуйидаги лаёқат(компитентлилик) га эга бўлишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: