Мустақил таълим учун материаллар kirish reja Biologiya fanlari sistemasi. Biologiyaning ilmiy-tadqiqot metodlari



Download 0,74 Mb.
bet39/46
Sana21.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#2128
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   46
Одамларда жинсни ривожланиши.
Одам жинсини аниқлашда ва уни ривожланишида ҳозирги даврда иккита: биологик ва ижтимоий (фуқаролик ёки паспортний, психосексуал аутоидентификация) тушунчалари фарқлантирилади.
Биологик жинс генетик, гонад, гормонал ва соматик тушунчалар мажмуасидан иборат. Генетик жинс жинсий хромосомалар йиғиндисига ХХ, XY га қараб белгиланади. Бунда ХХ аёл жинс, XY эркак жинсини ифодалайди. Гонад - жинс аёллар танасида тухумдон, эркакларда уруғдон бўлиши билан белгиланади. Гормонал жинс асосан гонад ишлаб чиқарадиган гормонлар тури ва даражасига қараб аниқланади. Жинсий органларнинг тузилиши ва иккинчи даражали жинсий белгиларнинг ривожланишига қараб жинс белгиланади. Биологик жинс таркибидаги барча компонентлар ўзаро алоқадор ва бир-бирини тўлдиради. Уларнинг ҳар бирида нуқсонларни бўлиши жинс ривожланишини ўзгартириши мумкин. Аниқланишича одам ҳомиласида жинсий хромосомалар ХХ, XY бўлишидан қатъий назар дастлабки гонадлар целомнинг эпителийсидан дастлабки жинсий ҳужайралар (гонадоцит)лардан шаклланади. Х хромосома сонига қарамай гоноцит ҳужайрада Y хромосомани бўлиши жинс табақаланишини, мояк, бинобарин эркак жинси томон ривожланишини таъминлайди. Гонадалар ривожланишининг бузилиши ёки бўлмаслиги жинсий хромосомалар тўплами қандай бўлмасин ривожланишни аёл жинси томон йўналтиради. Аниқланишича Y хромосома калта елкасида жойлашган SRY гени эркак жинсни белгилашда ҳал қилувчи функцияни бажаради. Қайд этилган ген жинсий жиҳатдан ҳали табақалашмаган гонадаларни мояк томон ривожланишини таъминлайди, улар эса ўз навбатида эркак генотипига хос гормонларни ишлаб чиқара бошлайди. Ҳомила гонадаларида Y хромосоманинг бўлмаслигидан тухумдон ривожланади ва қиз туғилади. Агар ҳужайрада Y хромосоманинг фақат узун елкаси бор бўлса аёл, фақат калта елкаси бор бўлса эркак организм ҳосил бўлади. Бундан ташқари жинс белгиланишида ва ривожланишида Х хромосома ва аутосомаларнинг маълум жойида жойлашган генлар ҳам таъсир кўрсатади. Бунга мисол қилиб 19 хромосомада жойлашган MIS генини олиш мумкин. Ҳомиланинг 10-12 ҳафтаси оралиғида ана шу ген таъсирида сертоли ҳужайраларидан ажраладиган гормон эркак жинснинг ташқи жинсий органини ривожлантиришига сабабчи бўлади.
Ҳомиланинг 12-20 ҳафтаси оралиғида андрогенлар маълум даражада бўлгандагина ташқи жинсий органлар эркаклик томон ривожланиши мумкин. Бу даврда андрогенлар маълум даражада бўлмаса, у ҳолда генетик ёки гонад жинсидан қатъий назар ташқи жинсий органлари аёллик томон ривожланади ёки эркаклик йўналишидаги ривожланишда камчиликлар кузатилади. Андрогенларнинг манбаи бўлиб уруғдон ва буйракусти безлари ҳисобланади.
Андрогенлар (тестостерон, айниқса дигидротестостерон) ташқи генитал органларни ҳосил этувчи ҳужайраларни белгилайди. Андрогенлар рецепторларини ва 5а редуктаза ферментини кодловчи генларнинг мутацияси эркак сохта гермофродитлигини ҳосил этади. Оқибатда генетик, гонад ва гормонал эркак жинсда патологик бузилиш рўй беради. Ташқи эркак организмми ривожланиши тугалланмай аёл жинсий органи ривожланмай қолган типи рўёбга чиқади.
Юқорида қайд этилган генлардан ташқари Y хромосоманинг кичик елкасидаги ZFY гени ҳамда Х хромосоманинг калта елкасидаги ZFX, шунингдек аутосома гени SOX9 генлари ҳам одам жинсига таъсир кўрсатади. Хулоса қилиб айтганда одамларда Y хромосома Х хромосома қанча бўлишига қарамай эркак жинсини шакллантиради. Y бўлмаса ҳомиладан қиз организм туғилади.
Ҳомилада жинсий хромосомалар ХХY ҳолатда бўлса эркаклик жинсий органлар етарли даражада ривожланмайди, наслсиз тана, аёллик тузилиши рўй беради. Ҳомилада ХYY хромосомалари бўлган тақдирда тажоввузкорликка мойиллик ривожланади.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish