Масофавий таълим жараёнида компъютер техникаси ва телекоммуникация воситалари ҳамда бошқа янги ахборот технологияларни қўллашга асосланган анъанавий ва инновацион таълим воситаларидан фойдаланилади. Бу замонавий таълим тили билан ―таълимнинг дастурий-техник воситалари деб юритилади.
Масофавий таълимни ўтказиш учун жорий қилинадиган дастурий-техник воситалар қуйидаги педагогик вазифаларни ҳал этиши зарур:
-Мустақил ўқиш ва компъютер тестларидан ўтиш имконияти;
-Ўқув материалини етказишни қулай шарт-шароитларини таъминлаш;
-Ўқувчилар билан ишлаш ва ўзаро муносабатни жамоавий мулоқот асосида олиб бориш.