ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИ
“Ўзстандарт” агeнтлиги Ўзбeкистон Рeспубликасининг сeртификатлаштириш бўйича миллий органи бўлиб, амалдаги қонунчиликка биноан қуйидаги фаолиятларни бажаради:
сeртификатлаштириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;
маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар сeртификатланишини ўтказиш бўйича халқаро мeъёрлар ва стандартлар билан уйғунлашган умумий қоидалар ҳамда тартибларни ўрнатади;
сeртификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Вазирлар Маҳкамаси билан кeлишилган ҳолда сeртификатлаштиришнинг халқаро тизимларига қўшилиш ҳақидаги қарорларни қабул қилади ҳамда стандартлаштириш натижаларини ўзаро тан олиш хусусида кeлишувлар тузади;
Ўзга давлатлар билан ўзаро муносабатларда ва халқаро ташкилотларда сeртификатлаштириш масалалари бўйича Ўзбeкистон Рeспубликаси номидан иш кўради;
Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамаси билан кeлишилган ҳолда сeртификатланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатини бeлгилайди;
Ўзбeкистон Рeспубликаси сeртификациялаштириш миллий тизимига раҳбарлик қилади;
маҳсулот, ишлар ва хизматларни мажбурий сeртификациялаштириш хусусидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
бир хилдаги маҳсулот сeртификацион тизими, сeртификатланган маҳсулот, сифат тизимлари, сифат бўйича экспeрт-аудиторлар давлат рeестрини олиб боради.3
“Ҳалол” стандарти асосида қўйиладиган талаблар
Илгари таъкидлаб ўтилганидек, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан “Ҳалол” стандартларини қабул қилиш бўйича тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда яна бир қатор давлат стандартлари қабул қилиниб, амалиётга жорий этилмоқда.
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан :
O’z DSt 3300:2018 (TS 13571:2013, MOD) “Ҳалол овқат ва ичимликлар тайёрланадиган, сақланадиган ва сотиладиган жойлар учун O‘z DSt 3286:2018 қўлланишининг муайян талаблари”,
O’z DSt 3301:2018 (TS OIC/SMIIC 2:2012, MOD) “Ҳалол” сертификатлаштириш идораларига қўйиладиган талаблар”,
O’z DSt 3302:2018 (M 2200: PART 1:2008, MOD) “Ислом истеъмол маҳсулотлари – 1 қисм: косметика ва шахсий гигиена. Умумий қўлланма”;
O’z DSt 3303:2018 (M 2200: PART 2:2013, MOD) “Ислом истеъмол маҳсулотлари – 2 қисм. Ҳайвонлар суягидан, терисидан ва жунидан фойдаланиш - умумий қўлланма”
давлат стандартлари тасдиқланиб, 2018 йил 1 апрелдан амалиётга жорий этилди.4
“Ҳалол овқат ва ичимликлар тайёрланадиган, сақланадиган ва сотиладиган жойлар учун O‘z DSt 3286:2018 қўлланишининг муайян талаблари” давлат стандарти TS 13571:2013 “Ҳалол овқат ва ичимликлар тайёрланадиган, сақланадиган ва сотиладиган жойлар учун муайян талаблар” стандарти асосида ишлаб чиқилган. Ушбу стандарт O‘z DSt 3286 давлат стандартига мувофиқ умумий овқатланиш, ресторанлар, меҳмонхоналар, ошхоналар, кафетерийлар ва буфетлар, ўз–ўзига хизмат кўрсатиш нуқталари, тайёр маҳсулот супермаркетлари, новвойхоналар ва қандолат дўконларининг ҳалол жойлари, бундай жойларда ишлатиладиган хом ашё материаллари, ҳалол таомларни тайёрлаш, сақлаш ва истеъмолга бериш учун талабларини белгилайди. Шунингдек, ушбу жараёнларда иштирок этадиган ходимлар амал қилиши керак бўлган муайян қоидалар ҳамда ушбу жараёнларда ишлатиладиган асбоблар, ускуналар ва воситалардан фойдаланиш қоидаларини ўз ичига олади.
“Ҳалол” сертификатлаштириш идораларига қўйиладиган талаблар” давлат стандарти “Ҳалол” сертификатлаштириш фаолиятларини юритадиган “Ҳалол” сертификатлаштириш идоралари учун зарур бўлган барча қоида ва тартибларни ўз ичига олади. Шунингдек, ушбу стандартда қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширувчи идораларнинг компитенлигини, аудитининг кетма-кетлигини ва холислигини, ҳалол маҳсулот, хизматлар ва/ёки менеджмент тизимларини сертификатлаштиришни принципларини ва талаблар белгилаб берилган. “Ҳалол” маҳсулот/хизмат ва/ёки менеджмент тизими сертификатлаштириш учинчи томон - мувофиқликни баҳолаш идоралари амалга оширади. Ушбу фаолиятни амалга оширувчи идоралар учинчи томон-мувофиқликни баҳолаш идораси ҳисобланади. “Ҳалол” сертификатлаштириш идораси давлат ёки нодаавлат бўлиши мумкин. Ушбу стандарт аккредитация ёки шунга ўхшаш баҳолаш текширувларида асосий қўлланма сифатида фойдаланилиши мумкин.
“Ислом истеъмол маҳсулотлари –1 қисм: косметика ва шахсий гигиена. Умумий қўлланма” давлат стандарти MS 2200: PART 1:2008 MOD “Исломда ҳалол истеъмол маҳсулотлар - 1 қисм: Косметика ва шахсий гигиена - Умумий қўлланма” стандарти асосида ишлаб чиқилган. Ушбу стандарт “Ҳалол” косметика ва шахсий гигиена йўналишлари учун амалий тавсияларни белгилайди ҳамда косметика, шахсий гигиена, савдо-сотиқда ёки бизнесда асосий талаблар бўлиб хизмат қилади.
“Ислом истеъмол маҳсулотлари – 2 қисм. Ҳайвонлар суягидан, терисидан ва жунидан фойдаланиш - умумий қўлланма” давлат стандарти MS 2200: PART 2:2013 MOD “Ислом истеъмол маҳсулотлари – 2 қисм. Ҳайвонлар суягидан, терисидан ва жунидан фойдаланиш - Умумий қўлланма” стандарти асосида ишлаб чиқилган. Ушбу стандарт Ислом шариати қоидаларига мувофиқ тегишли тармоқларда ҳайвонлар суяги, териси ва жунидан фойдаланиш учун амалий тавсияларни белгилайди.
ХУЛОСА
Ўзбекистон давлат стандартлари Ўз РСТ 1.1.-92 (Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Ўзбекистон Республикасининг стандартларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва қайд қилиш қоидалари) стандартига асосан давлат стандартлари техник қўмиталар, стандартлаштириш бўйича таянч ташқилотлар, вазирликлар, давлат миқёсидаги идоралар, консернлар, уюшмалар, ширкат, давлат, аксионерлик ва қўшма корхоналар ҳамда муассасалар томонидан; тармоқ стандартлари ва техник шартлар тармоқ бошқарув идораларининг стандартлаштириш бўйича таянч ташқилотлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг стандартлаштириш бўйича бўлимлари томонидан ва корхона стандартлари ҳамда техник шартлар корхона стандартлаштириш хизматлари томонидан ишлаб чиқилади. Давлат стандартлаштириш ишлари стандартлаштириш бўйича йиллик режа асосида амалга оширилади.
МАВЗУ БЎЙИЧА ТЕСТЛАР
1. Стандарталарни ишлаб чиқиш нечта босқичдан иборат?
А) тўрт
Б) беш
В) уч
Г) олти
2. Стандартларни ишлаб чиқишнинг биринчи босқичи қандай номланади?
А) техник топшириқ
Б) стандарт лойихаси
В) охирги таҳрир
Г) стандарт якуни
3. «Маҳсулотларни сертификатлаштиришини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг №318-сонли қарори қачон қабул қилинган?
А) 6 июл 2004 йил
Б) 10 октабр 2005 йил
В) 21 июн 2006 йил
Г) 8 феврал 2009 йил
4. Ўзбекистон Республикасида Туризм соҳасига оид сертификатлаштириш жараёнларини қайси корхона олиб боради?
А) Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Б) Ўзбекистон Республикаси вазирлар махкамаси
В) Хокимият
Г) Ўзбекистон Республикаси Статистика Қумитаси
5. “Туризм хизматлари. Меҳмонхона ва туристларни жойлаштириш воситаларининг бошқа турлари. Атамашунослик” Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти
А) OʻzDSt ISO 18513:2017
Б) OʻzDSt ISO 14785:2018
В) OʻzDSt 3220:2017
Г) OʻzDSt ISO 2014
6. Халкаро стандартлаштириш ташқилоти нечинчи йилларда ташкил топган?
А) 1946-1947
Б) 1930-1940
В) 1890-1891
Г) 1850-1860
Do'stlaringiz bilan baham: |