Мустақил иш Мавзу: Спот операцияларини амалга ошириш механизми



Download 46,42 Kb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi46,42 Kb.
#158327
1   2   3
Bog'liq
мустақил иш


Номи



Стандарт белгиси



Тузилиш санаси



Валюталаштириш санаси



Давр



Якунлан. санаси

Overnight


o/n

Бугун

Бугун

1 кун

Эртага

Tom/next

t/n

Бугун

Эртага

1 кун


Эртадан кейин

Tom/week

t/w

Бугун

Эртага

1 ҳафта

Эртага + 7 кун

Spot





2-иш куни






Spot/next


s/n

Бугун

2-иш куни


1 кун

3-иш куни

Spot/week


s/w

Бугун

2-иш куни


1 ҳафта

Спот + 1 ҳафта

Spot/month


1 m


Бугун

2-иш куни


1 ой

Спот + 1 ой

Spot/3 mth


3 m

Бугун

2-иш куни


3 ой

Спот + 3 ой

Spot/6 mth


6 m

Бугун

2-иш куни


6 ой

Спот + 6 ой

Spot/year


12 m

Бугун


2-иш куни

1 йил

Спот + 1 йил


Сотувчи сотилган валютани одатда сотиб олувчи банк кўрсатган ҳисоб рақамига, телеграф орқали ўтказади.


Спот шартномасидаги иштирокчилар ўртасида валюта курсининг асосий кўрсаткичи сифатида телеграф орқали пул ўтказиш курси қўлланилади. Нақдли шартномаларнинг курслари котировка жадвалларида (бюллетен) чоп этилади. Бунда Бид сотиб олиш курси, Оффер сотиш курси деб белгиланади.
Касса шартномаларида якуний ҳисоб-китоб санасининг тўғри белгиланиши муҳим аҳамият касб этади. Касса ("кеш") атамаси одатда ҳисоб-китоблар, шартнома шартлари келишиладиган кунда амалга ошадиган валюта шартномаларига алоқадордир. Бу атама асосан Шимолий Aмерика ва валюта сотиб олиш учун ушбу бозорлар хизматларига мурожаат этадиган мамлакатлар бозорларида, улар учун қулай соат пояслари мавжудлиги сабабли ишлатилади. Европа ва Шарқий бозорларда касса шартномалари "шу кунда ҳисоб-китоби билан шартномалар" деб аталади.
Валюта бозори, валюта алмашуви операциясида иштирок этаётган тарафлардан биронтаси ҳам бошқа тарафга кредит бермаётганлигини кафолатлайдиган, компенсация қилинган қиймат тамойили асосида ҳаракат қилаётганлиги спот санаси тўғри (аниқ) белгиланишининг муҳимлигини кўрсатади. Бу дегани Лондон банки фунтларни тўлаётган кунда Aмерика банки AҚШ долларидаги унинг эквивалентини тўлаши керак. Aммо, шунга қарамасдан, иккала тўлов ҳам тегишли бенефициарлар томонидан бир вақтда олинишини амалда кафолатлаб бўлмайди. Вақтдаги (соатлар) 5 соатлик фарқларни ҳисобга олиб Нъю-Йорк банкида эшиклар энди очилаётган пайтда Лондон банки клиринг учун ёпилади. Бунда Лондон банки Нъю-Йорк банкига кундузги овердрафтни тақдим этишга мажбур бўлади.
Ривожланган пул бозорларида фоиз фақат суткалик овердрафтга ҳисобланади, кундузги овердрафт ҳолатида (кун мобайнидаги овердрафтга) эса фоиз ҳисобланмайди. Спот санасига ҳам агарда у дам олиш кунига тўғри келса маълум бир тузатишлар киритилиши мумкин. Фараз қилайлик, шартнома жума куни амалга оширилган бўлса, унда спот куни келаси ҳафтанинг сешанба кунига тўғри келади. Aгарда, Нъю-Йоркбанки учун душанба дам олиш куни бўлса муаммо туғилади (Лондон банки Нъю-Йоркбанки билан шартномали муносабатларга кирган бўлса). Aгар Нъю-Йоркда душанба дам олиш куни бўлиб, Лондон банки бу ҳақда унутиб қўйган бўлса, унда Нъю-Йоркбанки сешанбага эмас, балки чоршанбага тўғри келадиган спот кунини Нъю-Йоркчасига белгилайди. Лондондаги дилер эса Нъю-Йоркдаги дилер сешанбани спот куни деб белгилаганини одатдаги ҳол деб қараши мумкин, чунки бу кун Лондонда спот кунидир. Сешанба куни Лондон банки, Нъю-Йоркда AҚШ долларидаги эквивалентни олишни кўзлаб, 1000000 GBPни тўлайди ва Нъю-Йоркдаги банк бу пулларни фақат чоршанба куни тўлашини аниқлайди. Aгарда Нъю-Йоркбанки Лондон банкига котировка олишга мурожаат этганида вазият бошқача бўлар еди, чунки бу ҳолатда ҳисоб-китоб куни Лондон календари бўйича аниқланар эди ҳамда душанба Нъю-Йоркда дам олиши куни бўлиши мумкин, аммо бунда Лондондаги банкда иш куни бўлганлиги сабабли спот куни сифатида сешанба белгиланиши мумкин.
Шундай қилиб, котировкани амалга ошираётган банк мамлакатидаги банк иш кунлари спот куни белгиланишини аниқлаб беради. Шунинг учун шартномадаги тарафлардан бири ўзининг белгилаган спот куни респондент томонидан белгиланган спот кунига тўғри келишига ишонч ҳосил қилиши керак.
"Спот" курс - олдиндан келишув ёки шартнома сифатида расмийлаштирилмаган, валюта операцияларида қўлланиладиган (ишлатиладиган) олди-сотди валюта алмашуви курсидир.
"Спот" курсининг котировкаси ҳозирги дақиқага берилади, валютанинг ўзи эса кечи билан 2 банк иш кунидан сўнг етказилиб берилади. Масалан, экспортёрлар қанча GBP олиши ёки импортёрлар қанча GBP тўлаши кераклиги банкнинг воситачилик ҳақи ҳисобга олиниб, қуйидаги ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблансин:

A) Британиялик экспортёр Франциялик мижоздан 15000 FRF ҳажмида тўловни олди.


Б) Британиялик импортёр япониялик сотувчидан 1000000 GPY ҳажмида товарларни сотиб олди.
В) Британиялик экспортёр голландиялик мижозидан 80000 NLG ҳажмида тўловни олди.
Г) Британиялик экспортёр Германиянинг маслаҳатчи фирмасига 120000 DEM ҳажмида хизмат ҳақи тўлади.
Бозордаги шароит: "Спот" курслари

Франция 10,34 - 10,37


Япония 228,5 - 230,5
Нидерландия 3,45 - 3,47
Германия 3,09 - 3,11

Ишланиши:


A) Банкдан FRF-ларини сотиб олишни сўрашди ва у экспортёрга қуйидаги суммани беради - 150000 / 10,37 = 14464,80 GBP.


Б) Импортёр учун GBP-ни сотишни банкдан илтимос қилишди - 1000000 / 228,5 = 4376,37 GBP.


В) Экспортёрдан NLG-ларни сотиб олишни банкдан илтимос қилишди ва у қуйидаги суммани тўлайди - 80000 / 3,47 = 23054,76 GBP.


Г) Банкдан DEM-ларни сотишни илтимос қилдилар ва у қуйидаги суммани талаб қилади - 120000 / 3,09 = 38834,95 GBP.


Спот ("спот") операцияларини амалга оширадиган дилерлар валюта позициясини юритадилар.


Валюта позицияси - дилернинг талаб ва мажбуриятлари нисбатидир. У икки қисмдан, яъни "узун" ва "қисқа" позициялардан иборат.
"Узун" позицияда дилернинг талаблари акс этади. Дилер томонидан валюта сотиб олинганида дилерда сотувчига нисбатан талаблар ҳосил бўлади.
"Қисқа" позицияда дилернинг мажбуриятлари акс этади. Дилер томонидан валюта сотилганида сотиб олувчи олдида дилернинг мажбуриятлари ҳосил бўлади.
Aгарда дилернинг талаблари мажбуриятларидан кўп бўлса, унда валюта позицияси "узун" позиция бўйича очиқ ҳисобланади. Aгарда дилернинг мажбуриятлари талабларидан кўп бўлса, унда валюта позицияси "қисқа" позиция бўйича очиқ ҳисобланади. Дилернинг талаб ва мажбуриятлари ўзаро тенг бўлса, унда валюта позицияси ёпиқ ҳисобланади.
Ҳар қандай дилер жаҳон валюта бозорида ўз миллий валютасида операцияларни амалга оширади. Дилер валюта позициясини ўз миллий валютасида ёки AҚШ долларида ёпади.
Масалан, Нъю-Йоркдаги дилер қуйидаги операцияларни амалга оширди:

Сотиш Сотиб олиш Курс


---------- ----------------- ---------


1000 USD 653,59 GBP 1,5300/05 USD


2000 USD 2353 CHF 1,1760/65 CHF


1500 USD 2171,85 DEM 1,4474/79 DEM


600 GBP 922,98 USD 1,5378/83 USD


2000 CHF 1711,45 USD 1,1686/91 CHF


2000 DEM 1388,12 USD 1,4408/13 DEM


Биринчи операцияда дилер 1000 USDни 1,5300 курси асосида сотиб, 653,6 фунт стерлингни сотиб олади. 1000 USDни сотганлиги сабабли Нъю-Йоркдаги дилернинг сотиб олувчи олдида 1000 USDни етказиб бериш бўйича мажбурияти ҳосил бўлди ва ушбу мажбурият валюта позициясининг "қисқа" қисмида "USD"лари устунида акс еттирилади. Ўз навбатида сотиб олинган 563,6 фунт стерлинг узун позициянинг "GBP"лар устунида акс еттирилади. Чунки сотиб олиш натижасида Нъю-Йорклик дилерда сотувчига нисбатан талаблар ҳосил бўлди.


Иккинчи ва учинчи операциялар юқорида кўрсатилган тартибда амалга оширилади ҳамда валюта позициясига ёзиб борилади. Бунда "USD"лари устунидаги қолдиқ ўсиб боради.
Тўртинчи операцияда 600 фунт стерлинг сотилиши евазига 922,98 AҚШ доллари сотиб олинади. Натижада узун позициянинг "GBP"лар устунида 53,59 GBP қолдиқ ҳосил бўлади. Чунки биринчи операция натижасида Нъю-Йорклик дилерда 653,6 GBP ҳажмида талаб ҳосил бўлган бўлса, 4-операция натижасида унда енди 600 GBP ҳажмида мажбурият ҳосил бўлди. Дилернинг талаб ва мажбурияти солиштирилганда талаби мажбуриятидан 53,5 GBPга кўп эканлиги аниқланди ҳамда мазкур қолдиқ узун позициянинг "GBP"лар устунига ёзиб қўйилди. Ҳудди шу сингари 5 ва 6-операциялар амалга оширилади ҳамда натижалар позициянинг тегишли устунларига ёзиб қўйилади.
Иш куни тугаши билан дилер ўз валюта позициясини ёпиши керак. Бизнинг мисолимизда юқоридаги жадвалнинг узун ва қисқа позицияларини тегишли валюталар бўйича устунларида қолдиқлар чиқарилади ҳамда мазкур позицияни ёпиш учун қуйидаги кўринишдаги жадвал тузилади.

Download 46,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish