2. 100 фоиз қоидаси иш беришига онгли равишда имкон яратиш.
100 фоиз қоидасини қўллаб, айнан қайси мақсадга эришиш кераклигини аниқлаб олиш ва инсон уларни амалга оширишга онгли равишда оқилона ёндашиши зарур. Яъни шахс кичик режаларни амалга ошириш йўллари ва истиқболларини аниқ ишлаб чиқиши лозим.
Энг асосийси – тўхтаб қолмаслик. Бирор бир соҳада муваффақиятга эришган омадли кишилар ишга ўзларини тўлиқ бағишлаганликлари учун ҳам ўша натижаларни қўлга киритишган. Шу боис 100 фоиз қоидаси натижа бераётганини сеза бошласангиз, уни йўқотмасликка ҳаракат қилинг ва қоидани қўллашда давом этинг.
100 фоиз қоидасини қўллашда инсон ўзи билан “савдолашмаслиги” шарт!
100 фоиз қоидаси шахсни кундалик режалари асосида катта мақсадларни амалга оширишда ўз-ўзи билан “савдолашиш” имкониятидан маҳрум этади. Бошқача айтганда, инсон ички “мени” билан келишишга уринмасдан, ортиқча хаёлларга ҳам берилмасдан бугунги ишни эртага қолдирмаслиги шарт. Масалан, тил ўрганиш мақсадида ёдланиши зарур бўлган кундалик сўзлар миқдорини белгиладингиз. Лекин бир куни вақт топа олмай, шу кун учун режалаштирилган сўзларни эртага ёдлашга сўз бердингиз. 100 фоиз қоидасига кўра, бундай қилиш мумкин эмас.
Олдингизга қўйилган мақсадларга эришиш учун олдин қўлга киритилган ютуқларни ёдга олиш орқали ўз-ўзини руҳлантириш.
Аввалги тахминлар ва ҳаяжонларни ортда қолдириб, кутилганидан-да яхши натижага эришиш инсонга бахтиёрлик ҳиссини ато қилади. Шу туфайли инсон ўзи эришган ютуқларини хотирлаши ва уларнинг натижаларини такроран ҳис қилиши кайфиятга ижобий таъсир ўтказади.
Унутмаслик лозимки, инсон олдинга фақат аниқ мақсад билан интилиши керак. Акс ҳолда, қадимий ўзбек нақли – “Мақсадсиз иш – қолипсиз ғишт”даги каби ўз йўлини топа олмайдиган кадр бўлиб қолиш хавфи туғилади.
Кундалик режаларни амалга оширишда вақтни тежаш учун “Уч Ҳарвард саволи” техникаси
Ўз мақсадингиз томон интилишда энг катта душманлардан бири – вақтдир!
Шунинг учун ҳам, катта мақсадлар сари илдам интилаётганда сизга халақит бериб, вақтни ўғирловчи вазифалардан воз кечиш талаб этилади.
2013 йилнинг сентябрида профессор Жулиан Биркиншоу ва Жордан Коэн Harvard Business Review журналида самарадорликни оширишга доир тажрибалари натижаси билан ўртоқлашишди. Улар ақл билан ишловчи юқори малакали ходимлар ўз вақтининг 41 фоизини ё умуман профессионал қониқиш олиб келмайдиган, ё бошқалар томонидан бажарилиши мумкин бўлган турли иккинчи даражали ишларга сарфлашларини аниқлашди.
Шунинг учун ҳам олимлар ўз олдига “Нима учун мутахассислар самарасиз ишларга беҳуда вақт сарфлашда давом этмоқда?” саволини қўйишади. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, аксарият ўзини банд ҳис қилишни яхши кўради, чунки бу уларнинг қадр-қимматини оширадигандек тасаввур уйғотади. Улар кичик ва аҳамиятсиз ишларни бажаришдан ҳам қониқиш ҳосил қилишади, ҳатто зерикарли мажлисларни ҳам ижобий қабул қилишади, чунки бу уларга иш жойини тарк этиб, ҳамкасблари билан мулоқот қилиш имконини беради.
Профессор Жулиан Биркиншоу ва Жордан Коэн ходимларни ўз меҳнатига янгича қарашга ўргатишганидан сўнг улар вақтдан анча ютишди. Бундай ёндашувга ўргатилган ходимлар стол атрофидаги ишларни 6 соатга, мажлисларга кетадиган вақтни 2 соатга қисқартириб, ҳафтасига ўртача саккиз соат тежай бошлашади.
Бундай ёндашувни амалда синаб кўриш учун барча ишлар ва йиғилишлар рўйхатини тузиш ва қуйидаги учта саволга жавоб бериш кифоядир:
1. Шу иш айнан мен учун қанчалик муҳим? Уни бажаришдан тўхтасам, нима бўлади?
2. Бу ишни бажариши мумкин бўлган инсон фақат менми? Уни ташкилотдаги бошқа бир ходим бажариши мумкинми?
3. Қандай қилиб худди шундай натижага тезроқ эришиш мумкин? Вақтим кам бўлганида бу ишни қандай бажарган бўлардим?
Юқоридаги саволларни қўйиш орқали муқобил вариантларни топиш, у орқали эса кундалик режаларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш мумкин. Аммо унутмаслик шартки, мақсадга эришишнинг асоси, барибир, ҳаракатда. Тўхтаб қолиш ёки мақсаддан четга оғиш муваффақиятсизликка олиб келади.
“Уч Ҳарвард саволи” тўлиқ рад этиш ёки бошқа бир ходимга юклаш мумкин бўлган нисбатан аҳамиятсиз вазифаларни аниқлаш, шунингдек, муҳим ишларни бажаришнинг энг самарали усулларини топиш имконини беради.
Шу билан бир қаторда, инсон ўз мақсадини “моддийлаштириши” ҳам уни амалга оширишга хизмат қилиши мумкин. “Моддийлаштиришни” англаб етиш учун қуйидаги ҳикояга эътибор қаратиш керак.
Смарт таълим консепсияси — мавжуд манбаларга тез мослашувчанлик, мултимедианинг максимал хилма-хиллиги, тингловчининг савияси ва талаби даражасига тезкорликда мослашувчанликдан иборат. Компетентликнинг узлуксиз ривожланиши, билимларни доимий ўсиши ва янгиланиб бориши замонавий таълим тизимидаги долзарб муаммолардан ҳисобланади. Сабаби билимни ривожлантириш учун енди инсон капиталининг таъсири камлик қила бошлайди. Бу каби масалаларни ҳал қилишда нафақат таълим муҳитининг ўзини, балки таълим тизимининг таркиби, инструментлари, усуллари тубдан ўзгартирилиши шарт. Aналитик компетенсиялар, комплекс муаммоларни йечиш маҳорати, янги ғояларни ривожлантирувчи — инновацион хусусиятлар, ўзаро коммуникация маданияти каби билимларни такомиллаштириш зарур. Чунки анъанавий таълим параметрлари асосида билим бериш инсонларни Смарт — жамият учун тайёрламайди (1-расм). Ўз навбатида, Смарт — технологиясисиз, инновацион фаолият юритиб бўлмайди. Aгар таълим шу йўналишда ортда қолса, у тормозланиб, қотиб қолади.
Ҳозирги кунда, ўқув дарсларида, мултимедиа воситаларидан фойдаланган ҳолда, Миcрософт Поwер Поинт ёки Маcромедиа Флаш дастурий пакетларида тайёрланган тақдимотларни қўллаш оддатий ҳолга айланиб бормоқда, бироқ шу билан бирга, таълим соҳасига шундай интерфаол технологиялар кириб келмоқдаки, улар слайд-шоу туркумидаги тақдимотларни сиқиб чиқармоқда. Aхборотларни талабаларга янги интерфаол ускуналар (интерфаол тахта — Смарт Боардс, интерактив дисплей — Сймподиум) ёрдамида узатиш, маърузачига дарс жараёнининг ўзида тақдимотлар яратиш имконини беради. Интерфаол Смарт Боардс тахталарига махсус маркерлар ёрдамида ёзиш, ўқув материалларини намойиш етиш, екрандаги тасвир устидан ёзма шарҳлар бериш мумкин. Шу билан бирга, интерфаол Смарт Боард тахтасига ёзилган маълумотларни магнит ташувчиларда сақланиб қолиб, уларни босиб чиқариш, дарсга келмаган талабанинг електрон почтасига юбориш амалга оширилади. Маъруза давомида Смарт Боард тахтасида яратилган ўқув материаллини еса, ўрнатилган видеокодерга ёзиб олиб, кўп мартта қайта қўлланиши мумкин.
Aлбатта бугунги кунда интерфаол смарт тахталар имкониятларидан максимал фойдаланиш учун махсус дастурий таъминотлар (Смарт Нотебоок, Бридгит, Сйнҳрон Ейес) ишлаб чиқилган. Мазкур дастурий таъминотлар ҳар бирининг ўз имкониятлари мавжуд. Масалан, Смарт Нотебоок матнлар ва обйектлар билан ишлайди, ахборотларни сақлайди, ёзма ҳарфларни босма ҳарфларга айлантиради. Бридгит дастури тақдимотларни тез ва осонлик билан бутун дунёнинг турли нуқталаридаги ҳамкорларга тарқатади, ўз ҳужжатларига тақризлар олади. Буни амалга ошириш учун ўқитувчи чиқишидаги муҳим позицияларини умумий «ишчи стол»да ажратиб кўсатиши билан шу оннинг ўзидаёқ, дастур реал вақтда, барча конференсия иштирокчилари ойнасида пайдо бўлади. Сйнҳрон Ейес (синхрон кўз) дастурий пакет ёрдамида ўқитувчи барча ўқувчиларни кузатиб туриши, ўқувчилар ишчи мониторларини екранга чиқариши, блокировка қилиши, интерфаол тахта ёрдамида ўқув материалларини, дарсликларни, тестларни юбориши ва жараённи назорат қилиши мумкин.
Интерфаол тахталар билан ишлаш жараёнида барча иштирокчиларнинг диққати консентрацияланади ва улар ўқув материалларини жуда тез ўзлаштиришни бошлайдилар. Бунинг натижасида ҳар бир иштирокчининг ўзлаштириш кўрсаткичи ошиб боради. Янги таълим технологиясини таълимга жорий етилиши ўзи билан бирга, таълим схемасини репродуктив шаклдан креатив шаклга ўтишини таъминлайди. Замонавий Смарт таълимнинг ўз олдига қўйган иккита асосий мақсади мавжуд бўлиб, улар: 1. Ўқувчиларда билим олиш учун зарур бўлган барқарор мотивацияни яратиш. 2. Ижодий йечимлар ёрдамида билим ўзлаштиришнинг янги шакли ва инструментларини излаб топишдан иборат.
Қисқача айтганда, Смарт таълим — бу таълим муассасалари ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибининг умумий стандартлар, келишувлар ва технологиялар асосида ягона Интернет тармоғи орқали таълимни амалга оширувчи бирлашмасидир. Тошкент ахборот технологиялари университетида ҳам таълим жараёнида AКТни қўллаш борасида қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда, жумладан, жорий ўқув йилида университетнинг «Телерадиоешиттиришлар тизимлари» кафедрасининг Интернетда Линcом.уз (Леарнинг ин cоммуниcатион) номли сайти ташкил етилганлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш ўринли бўлади. Ушбу сайт бир нечта, бўлимлардан иборат бўлиб, улар орқали талабалар кафедра янгиликлари билан мунтазам танишиб бориш имкониятига ега бўладилар. Шунингдек, сайт кутубхонасига жойлаштирилган, кафедрада ўқитиладиган «Електромагнетизм», «Електромагнит майдонлар ва тўлқинлар», «Aнтенна асослари» каби фанлардан юзга яқин мамлакатимизда ва хорижда чоп етилган дарслик, ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий қўлланмаларни мутолаа қилишлари ва осонлик билан кўчириб олишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |