Мустафаев Сардор Ғулом ўғли
ТДИУ магистратура МБР-10 гурух, 2 курс магистранти
МАМЛАКАТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИНГ ИЧКИ АУДИТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ
Аннотация: Ушбу мақолада корпоратив бошқарувнинг ички аудитини ташкил этишнинг назарий-услубий асослари кенг ёритилган ҳамда таклиф ва тавсиялар берилган.
Иқтисодиётимизнинг ҳозирги шароитида барча хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини истиқболли ривожлантириш ва унинг самарадор-лигини янада ошириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг давр талабига монанд юритилишини таъминлаш, солиққа тортиш ҳамда уларга бошқа иқтисодий ва ҳуқуқий консалтинг хизматлари кўрсатишда аудиторлик фаолиятининг ўрни беқиёс.
Аудиторлик фаолиятининг амалдаги ҳолатини таҳлил этиш кўрсати-шича, мамлакатимизда фаолият юритаётган вазирликлар, қўмита ва компа-ниялар, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарияти ўзлари бошқараётган корхоналарни аудит текширувидан ўтказиш учун ҳеч қандай тендер танлов-лари ўтказмасдан ёки бундай танловларни номигагина ўтказиб, қатор йиллар мобайнида бир аудиторлик ташкилотини танлаётганлиги ва юзаки аудит хулосасини олаётганлиги ҳолларини кўриш мумкин.
Иқтисодиётнинг барқарор суръатлар билан ўсиши ва унинг макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш усулларидан бири хусусий аудиторлар фаолиятидан фойдаланиш ҳисобланади. Маълумки, қонуннинг 3-моддасига асосан аудитор – аудитор малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир. Лекин шахс сифатида хусусий аудиторлик фаолияти билан шуғулланишнинг ҳуқуқий томонлари, шу жумладан, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунда ўз аксини топмаган. Бу эса, якка тартибда аудиторлик фаолияти билан шуғулланишга монелик қилади. Ҳозирги бозор талабларидан келиб чиқиб, хусусий аудитор ўз фаолияти натижасида келиб чиқадиган жавобгарлик масаласини ҳал қилиш бўйича “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш орқали ушбу фаолиятни янада такомиллаштириш тавсия этилди. Муаммонинг ижобий ҳал этилиши мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти янада ривожланишида муҳим омил бўлади.
Иқтисодиётнинг халқаро бозор муносабатларига интеграциялашуви чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва улардан фойдаланишда, халқаро бозорда ва ҳоказоларда муҳим вазифаларни бажарувчи молия-хўжалик назорати тизимининг моҳияти ва мазмунини аниқлашнинг ягона методологик ечимини топишни тақозо этади. Молия-хўжалик назоратининг янги шакли - аудитнинг пайдо бўлиши махсус адабиётларда ва норматив ҳужжатларда даврнинг тарихий ривожланиш имкониятига эга бўлмаган кашфиёти деб тавсифланади.
Бу ерда шуни қайд этиб ўтиш жоизки, Э.М. Аренс, Дж.К.Лоббек аудитнинг моҳияти тўғрисида фикр юритар эканлар, улар "аудитни мураккаб жараён бўлиб, маълум ваколатга, мустақил аудиторлик касб малаксига эга эга бўлган киши томонидан амалга оширилади ва хўжалик тизимидаги рақамлар ифодасига мос келадиган ахборот йиғади, баҳо беради, мамлакати-миздаги тартиб қоидаларга асосланиб ўз хулосаларини беради"[1]лар деган ғояни илгари сурадилар.
Қайд этиб ўтиш жоизки, ички аудит фақат баланс ва молиявий ҳисоботнинг тўғрилигини тасдиқлаш, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлимларида аудиторлик назарияси хизматларини кўрсатади, бу ички аудитнинг шаклланишига ва молия-хўжалик назорати тизимида унинг мустақил ички назорат тури сифатида ривожланишига монелик қилади. Унинг бошқарувда, маркетингда, банкротликнинг ҳамда бошқа салбий ҳодисаларнинг олдини олишдги потенциал имкониятларидан фойдаланиш имконини бермайди.
Аудит ўзининг келиб чиқиши ва маҳиятига кўра янги йўналиш бўлганлиги сабабли дастлаб унинг назариясини ёритиш мақсадга мувофиқдир.
Я.В.Соколовнинг таъкидлашича молия-хўжалик назорати тизимида аудит кўп асрлик ривожланиш босқичини босиб ўтган [2] ҳамда ушбу муаллиф хўжалик фаолияти устидан назоратнинг ривожланиши Нил, Дажла ва Фурот дарёлари воҳаларида жойлашган давлатларда ҳисобнинг юзага келиши билан боғлиқ. Ёки бу ривожланиш одамлар хўжалик ҳақидаги маълумотларни муайян ташқи моддий жисмларда қайд этиш имкониятига эга бўлган даврдан бошланган деган ғояни илгари сурган.
Я.В. Соколовнинг фикрича, ҳисобни юритиш, унинг устидан назоратни иш ҳужжатларини инвентаризациясини амалга оширишни назарда тутган. Ўз навбатида, инвентаризация ишнинг реал ҳолатини қайд этиш, ҳужжатлар эса уни ёзма асослаш учун хизмат қилган[3].
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, аудитнинг шаклланиши ҳозирги кунда ҳам давом этаётган анча узоқ жараён деб айтиш мумкин. Бинобарин, аудитнинг таърифи хам кенгайиб бориши, у текширувнинг турли-туман типлари ва мақсадларини қамраб олиши лозим.
Аудит учун мулкдорлар ёки молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар ўртасида фарқ мавжуд эмас. Яъни ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органлари ҳам банклар ёки ташкилотлар фаолиятини тўғри ва эгри солиқлар ёрдамида бошқарадилар. Бунда улар ҳам молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг тўғри-лигига ишонч ҳосил қилишга эҳтиёж сезадилар. Лекин ҳар бир мамлакатда молиявий ва бошқа ахборот аудити маҳаллий норматив ҳужжатлар-алоҳида қонунлар ва низомлар билан тартибга солинади. Бунда ҳар хил талқин ва англашилмовчиликларга йўл қўймаслик учун мазкур норматив ҳужжатлар умум эътироф этилган халқаро қоидаларга асосланиши лозим деб ўйлаймиз.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Шиленко С.И. и др. Основы аудита: учебник. – М.: КНОРУС, 2016. – 152 с.
Соколов Я.В. Бухгалтерский учет, аудит и судебная бухгалтерия // Аудиторские ведомости. 2019. №4. С. 12.
Соколов Я.В. Бухгалтерский учет, аудит и судебная бухгалтерия // Аудиторские ведомости. 2019. №4. С. 15.
Do'stlaringiz bilan baham: |