модаллик – имкон даражада барча табиий ва сунъий ладлар ҳамда эркин танланган ритмик модуслар асосида ёзиш услубидир4.
Еттинчи симфониянинг асосий лади фригий лади бўлиб, ўзгарувчанлик асосида ре ва фа фригий ладлари алмашиниб келади. Шу сабабли асарда функционал гармония эмас, балки фонизм яъни куйчанлик устунлик қилади. Муқаддима қисмининг товушқатор таркиби қуйидагича: (№1)
№1
Экспозициянинг биричи мавзуси 17- тактдан бошланган ва 4 тактли асосий тонни кўрсатувчи тузилманинг ритмик остинато орқали такрорланиши экспозицияга кириш вазифасини бажарган. Ушбу қисмда ладлар алоқаси f – d – d – f тарзида берилган бўлиб, ёндош партия сўнгида яна d frigiy ладига қайтилган ва шу лад билан ривожлов қисмига ўтиб кетилган. Асосий мавзу куйчан монодик тузилмадан иборат ва дастлаб 1- скрипаларда берилади. Контробас, альт ва виоланчеллар эса асосий ладни кўрсатиб турувчи ритмик астинатони ижро этишади(№2)
№2
Бош мазунинг товушқатори (№3) фа фригий бўлиб, ушбу лад бош партиянинг дастлабки намойишида терция ва кварта тонларининг альтерацияланган холдаги кўринишида намоён бўлган. Ушбу фа фригий лади кўраётган асаримиз қисмнинг асосий ладидир, бироқ асар давомида ре фригий, фа дорий, ре бемоль ионий, ми бемоль эолий ладлари билан ўзгарувчанлик асосида эркин алмашади. Шундай бўлсада фа ва ре фригий лади асар давомидаги асосий лад бўлиб қолади, хатто ривожлов қисмида уларнинг устма уст келиб, полиладликни хосил қилганига гувох бўламиз (№8)
№3
Асосий партиядан сўнг келган қисмда турли хил замонавий таркибда тузилган вертикаль намоён бўлади. Масалан учта форте (fff) билан келган s4/3 киритилган кварта тони билан бойитилган: (№4)
*Аммо ушбу вертикаллар шакл давомида кўп бўлмаган миқдорда ишлатилади ва куй давомида асосан бирин кетин алмашиниб келувчи модал ладлар устунлик қилади.
№4
S4 6/4
Шу қисмнинг давомида квинтасиз D11 табиий ва альтерацияланган терцияларнинг жуфтланиши билан мураккаблашган: (№5)
№5
D#3 11
Булардан ташқари асардан олинган қуйидаги парчада (ёндош партиядан 7 такт олдин) терция бўйлаб тузилган гармоник полиқатламлик кузатилади: (№6)
№6
Замонавий гармониянинг вертикал структураларидан бири кластер ҳам замонавий композиторлар ижодида кенг ишлатилатиган омиллардан биридир. Ушбу келтирилаётган мисолда кластернинг саккиз товушли хроматик тури ва унга юқори регистрларда қўшилган, терция бўйича тузилган квинтдецимааккорднинг бирга янграши фонизмининг кучайишига хизмат қилган: (№7)
№7
Шулардан кўриниб турибдики М.Тожиев мазкур кўп овозли вертикалларни ишлатиш билан куйнинг куйчанлик томонини янада кучайтирган ва шунга ўхшаш замонавий композициялар композиторнинг барча асарларида фаол ва эркин ишлатилади.
Модал ладлар асосида янграб борган монодик бир овозли куй полифоник унсурлар билан бойитилади. Масалан ушбу симфониянинг ўрталиқ қисми кўп овозли мусиқанинг фуга жанри тамойиллари асосида ривож топиб боради. Кўп овозлилик унсури нафақат овозлар ўртасида балки усма уст келган полиладлилик хусуияти билан ҳам янада ёрқинроқ кўрсатилган. (№8)
№7
Ритм – ўзбек мусиқасида ҳам энг ахамиятли унсурлардан бири экани маълум. Миллийлик рухи билан суғорилган Тожиевнинг асарларида ҳам ритмлар масаласига катта эътибор берилади (№ 11- симфонияни эслашимиз кифоя). Доира усулини эслатиб турувчи ритмик остинато (№2) кўрилаётган симфония қисмининг бош ва ёндош партияларига жўр бўлади. Бу ўз навбатида асарнинг тингловчига яхши етиб бориши шучун хизмат қилган. Ахамиятлиси, ушбу ритмик остинато симфония қисмлари аро кўчиб боради. Асар давомида темп ва ўлчов хам ўзгариб туришини кўрамиз. Тўрт чоракли бош мавзуни икки чоракли енгил ижро ва харакатчан темп билан ёндош партия давом эттиради. Бош партия ва ёрдамчи партиялар асосан миллий куйларга хос монодик фактурада бўлса, ривожлов қисмида полифоник хусусиятлар устунлик қилади.
М. Тожиевнинг ушбу асарида куй ва куйчанлик асосий ўринига чиқади. Ритмик такрорлар билан келган монодик асос қисм давомида ўз хукмини ўтказиб бориб, диоганал ва вертикал бўйлаб тузилган “оҳангдошлик”лар ҳам асарнинг куйчанлик хусусиятини очиб беришга сезиларли хисса қўшади. Асарда турли эксприментлар олиб борган композитор, дутор, чанг, най каби миллий чолғуларимиз тембирини - уларнинг ўзини ишлатмай туриб ҳам - топишга муяссар бўлади ва ушбу изланишлари натижаларини кейинги симфонияларида фаол қўллайди.
Экспозицияда анъанавий ашулачилик жанрларига интонацион томондан яқинлашилган бўлиб, ўрта қисми кўп овозли услубнинг ёрқин намунаси бўлган фуга жанри тамойиллари асосида ривожланиб боради.
Хулоса ўрнида шуни такидламоқчимизки, бутун ижодий йўли давомида миллий симфоник мусиқа равнақига катта хисса қўшган забардаст композитор Мирсодиқ Тожиевнинг куй, фактура, тембр ва интонация борасида олиб борган мувоффақиятли изланишлари кейинги авлод композиторлари ижодига сезиларли таъсир қилди. Унинг ёзган умрбоқий асарлари ўзбек миллий композиторлик мусиқаси сохасида ўзининг хақли ўрнини эгаллаб турибди. Мана йиллар ўтиб, кейинги даврда С. Жалил, М. Махмудов, М. Бафоев, Н. Ғиёсовлврнинг талайгини партитураларида ва хатто қўшни Тожикистон композиторларидан – Ф. Баҳор, Т. Шохидий, Ю. Мамедовлар ижодида ҳам М. Тожиев тажрибалари, унинг ижодий тамойиллари ўз самарасини бермоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
Azimova O. Garmoniya. Nazariy kurs. – T.,2004.
Азимова О, Ибрагимова Ш. Замонавий гармония. – Т.,2008.
Акбаров И. Мусиқа луғати. 2-нашр. Т.,1997.
Бершадская Т. Лекции по гармонии. Л.,1978.
Холопова В. Фактура. М.,1979.
Гафурбеков Т. Мирсодиқ Тожиев симфонияларига қиёсий назар. // Ўзбекистон санъатшунослик масалалари. Т.,19...
Юнусов Р. Мирсодиқ Тожиев ва ўзбек симфонияси. // Ўзбекистон санъатшунослик масалари. Т., 19...
Тожиев М. Симфония №3. Т., 19...
Тожиев М. Симфония №7. Т.,19...
Тожиев М. Симфония №8. Т.,19...
Тожиев М. Симфония №11 (Қўлёзма нусха)
Do'stlaringiz bilan baham: |