Room 5 Room 5 - Маълум бўладики, Бобурийлар салтанатида «Тузуки Темурий» асосида иккита мустақил асар вужудга келган ва уларнинг кейинги асрларда тарқалиши билан боғлиқ ўзига хос тафсилотлар бор.
- «Тузуки Темурий» нусхасини дастлаб Ҳиндистонда яшаган инглиз зобити майор Деви 1779 й. да Англияга олиб келган. Сўнгра араб тили проф. инглиз майори Уайтга уни кўриб чиқиш учун топширган. Уайт «Тузуки Темурий» нинг форсча матнини нашрга тайёрлаган, майор Деви эса уни инглизчага ўгирган ва кўрсаткич, изоҳлар билан таъминлаган. Асар матни ва инглизча таржимаси 1783 й. Буюк Британиянинг Оксфорд ш. да нашр этилган.
- Айнан шу нашр дунё мамлакатларига кенг таркалган ва «Тузуки Темур» ёки «Тузукоти Темур» номи билан шухрат топган. Оксфорд нашри кейинчалик ҳеч бир ўзгаришсиз, жаҳоннинг кўплаб шаҳарларида, мас., 1785 й. Калькутта, 1868, 1963 ва 1992 й. ларда Теҳрон, 1890 й. Бомбейда чоп этилган. Бу нашрлар кўплаб мамлакатларга, жумладан, Ўрта Осиёга ҳам таркалган.
- Уайт ва Деви нашр этган форсча матндан таниқли шарқшунос Л. Ланглэнинг француз тилига ўгирган таржимаси 1787 й. Парижда нашр қилинди.
- 1892 й. Л. Ланглэнинг французча нашридан Н. П. Остроумов раҳбарлигида Тошкент гимназиясининг бир гуруҳ талабалари асарни рус тилига таржима қиддилар.
- 1968 ва 1992 й. ларда И. М. Мўминов ёзган қисқа сўз боши билан Н. П. Остроумов нашри чоп этилди.
- «Темур тузуклари»нинг Деви ва Уайт нашри асо’ сида чиқарилган тошбосма ва кейинги нашрларидан бири асосида Алихонтўра Согуний 1967 й. Тошкентда «Тузуки Темурий»ни ўзбек тилига таржима қилган ва «Гулистон» журналида таржиманинг фақат 30 фоизи эълон этилган. Асар тўлиқ чоп этилмаганлигининг сабаби ва 1989 й. ўзбек тилига қилинган яна бир таржима хусусида акад. Б. Аҳмедов қуйидагича фикр билдирган: «…Ўша вақтда жамиятимиздаги мавжуд аҳвол, аниқроғи расмий ҳокимият маъмурларининг ўтмиш тарихимизни ўрганишга бўлган ёмон муносабати натижасида Алихонтўра Соғуний таржимаси тўла тарзда босилиб чиқмади. Яна шуни ҳам қайд этмоқ лозимки, таржиманинг босилган қисми баъзи камчиликлардан ҳам холи эмас эди. Унда, мас., айрим жумлаларнинг ташлаб кетилгани аникланган, асл матндан четга чиқиш ҳоллари мавжуд; киши номлари, жўғрофий атамаларда ва истилоҳларда ғалатликлар бор. Муҳим тарихий воқеалар, тарихий шахслар, жўғрофий ва этник номлар, турли атамалар ва уларнинг шарҳлари эркин талқин этилган. 1989 й. да Алихонтўранинг ўша нашрини «Тузуки Темур» нинг Бомбейда чоп этилган форсча матнига солиштирган ҳолда ўзбек тилида яна бир таржима амалга оширилди. Уни ўзбек шарқшуноси Ҳабибулла Кароматов ҳозирлаб, олдин «Шарқ юлдузи» журналида (Тошкент, 1989, 8сон), сўнгра алоҳида китоб ҳолида (1991) Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида нашр эттирди».
Do'stlaringiz bilan baham: |