66
ва интенсив омилларга болиқ бўлади. Шубҳасиз, давлатнинг сиёсати
иқтисодий жараёнларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши ёки жамиятнинг
ижтимоий ва иқтисодий институтларга таъсир этиш орқали
билвосита
таъсирга эга бўлади. Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларда содир бўлиши
ёки сустлашуви айрим ҳолларда циклик ҳусусиятга эмас балки айнан давлат
сиёсатининг амалга оширилиши билан боғлиқ бўлади.
Одатда, юқори суръатдаги иқтисодий ўсиш иқтисодиётда таркибий
ўзгаришларнинг амалга оширилаётган даврга тўғри келади.
Мамлакат иқтисодиёти таркибининг аҳамияти иқтисодиёт тармоқлари
ўртасидаги мувозанатни таъминлашда, уларнинг самарадорлигини оширишда
ва барқарор иқтисодий ўсишга эришишда кўринади. Иқтисодиётнинг
таркибий тузилиши мамлакатлар ривожланишининг хусусиятларига боғлиқ
ҳолда ўзгариб боради. Иқтисодиётдаги
таркибий силжишлар мамлакат
иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашдаги муҳим омиллардан бири
ҳисобланади. Кўпчилик ривожланган Ғарбий Европа давлатлари,
Жанубий-
Шарқдаги янги саноатлашган давлатлар юқори даражада иқтисодий ўсишга
иқтисодиётидаги катта таркибий силжишлар ҳамда бошқа сифат жиҳатдан
ўзгаришлар эвазига эришдилар.
Маълумки, иқтисодиётда таркибий силжишларни амалга ошириш
натижасида туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш мумкин.
Бугунги
кунда мамлакатимизда жадал ва мутаносиб иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш ва иқтисодиётни диверсификация қилишга
катта
эътибор
қаратилмоқда.
Президентимиз
Ислом
Каримов
таъкидлаганларидек: “Мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш,
тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир
лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш
борасида
бажарилаётган ишлар алоҳида эътиборга лойиқ”.
Иқтисодиётдаги таркибий силжишларни баҳолашда иқтисодиёт таркиби
асосан тармоқ, такрор ишлаб чиқариш, минтақавий ва ташқи савдо жиҳатидан
қаралади. Иқтисодиётдаги таркибий силжишлар тармоқ жиҳатдан қаралганда,
67
асосий уч тармоқ: саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш
соҳаларининг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши ёки ушбу тармоқларда банд
бўлган аҳоли сонига қараб аниқланади. Мамлакат иқтисодий ўсишининг
дастлабки босқичларида мазкур уч тармоқнинг иқтисодиётдаги улуши
жиҳатидан қишлоқ хўжалиги устунлик қилса, иқтисодий ўсишнинг кейинги
босқичларида саноат ва юқори иқтисодий ўсиш
палласида эса хизматлар
кўрсатиш соҳасининг етакчилик қилиши кузатилади.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги
улуши камайиб, саноатнинг улуши ошиб бормоқда. 1995 йилда қишлоқ
хўжалигининг ЯИМдаги улуши 37.4 фоизни ташкил қилган бўлса, 2014 йилда
бу кўрсаткич 17,2% ни ташкил қилди. ЯИМда саноатнинг улуши эса 1995
йилдан 2004 йилдаги 17,1% дан 24,1% га кўтарилди.
ЯИМда хизматлар
кўрсатиш соҳаси улуши 2004 йилда жами 56,1% бўлган бўлса, 2014 йилда бу
кўрсаткич 58,7фоизни ташкил қилди. 2017-2018 йилларда қишлоқ, ўрмон ва
балиқ хўжалигининг ЯИМдаги улуши 2017 йилда 34 фоизни, 2018 йилди эса
32,4 фоизни ташкил қилди16. Бу эса, ўтган йилнинг мос даври билан
таққослаганда ЯИМ тармоқлари бўйича таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқ
хўжалигининг улуши 1,6 ф.п. га камайганлигини кўрсатмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: