61
Америка қитъасининг ривожланган давлатларига, хусусан,
Германия,
Польша, АҚШ, БАА, Голландия, Туркия сингари мамлакат бозорларига
етказиб берилмоқда.
2015 йилда мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини қайта ишлаш 18
фоизга ошириш режалаштирилган. 2016 йилга бориб, шартли банкада 610
миллион мева-сабзавот маҳсулотлари (2012 йилга нисбатан 1,3
баравар
ортиқ), шундай тарзда 220 миллион мева-сабзавот шарбатлари (1,3 баравар
ортиқ), 155 минг тонна қуритилган мева (1,2 баравар ортиқ) ишлаб чиқариш
кутилмоқда. Бу эса ички бозор эҳтиёжини тўлароқ қондириш, экспорт
маҳсулот миқдорини ошириш имконини беради.
Мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ҳажмини
ошириш, соҳадаги қайта ишлаш корхоналарига етарли миқдорда хом
ашё етказиб бериш, бозорда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган
нархларнинг барқарорлигини таъминлаш учун яна 30 та
туман мева-
сабзавотчиликка ихтисослашган туманлар қаторидан жой олди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги пайтда, юртимизда
қуритилган мева-савзавот маҳсулотларини катта ҳажмларда етиштириш
имкониятлари мавжуд. Шунга қарамай,
бозоримизда ана шундай
маҳсулотларга
талаб
катта
бўлгани
сабабли,
импорт
ҳисобига
қониқтирилиши кузатилмоқда.
Шу боис, озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш учун
боғларни, полизларни янада жадал кенгайтириш, помидор, қалампир, булғор
қалампири, бақлажон, карам, қизил лавлаги сингари сабзавот
маҳсулотларини етиштиришни босқичма-босқич кўпайтириб бориш, қайта
ишланган рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотлар тури ва ҳажмини
ошириш, хориж компаниялари, савдо тармоқлари билан ҳамкорликни янги
босқичга кўтариш, ташқи бозорда кенг кўламда
маркетинг ишларини
олиб бориш орқали, маҳсулотларнинг экспорт миқдорини ошириш асосий
вазифаларимиздандир.
62
Озиқ-овқат саноатида 2017 йилнинг январь-декабр ойларида Озиқ-
овқат маҳсулотлари 3391,3 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, у истеъмол
товарлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 44,9 фоизини 2018 йилнинг январь-
декабрь ойларида эса бу кўрсаткич 39,3 фоизни ташки қилмоқда
14
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 16
январида “Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор
механизмларини жорий этиш
тўғрисида”ги ПҚ-4118-сон қарори қабул қилинди. Бунга кўра мамлакатда
ёғ-мой тармоғини ривожлантириш, аҳоли эҳтиёжини янада тўлароқ
қондириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва тайёр
маҳсулотлар ассортиментларини кўпайтириш бўйича соҳага илғор
технологияларни ўзлаштириш ва инвестицияларни жалб қилиш каби бир
қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Иқтисодиётда давлатнинг иштирокини янада қисқартириш,
республика
ёғ-мой тармоғининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва соҳага
замонавий технологияларни жорий қилиш учун шароит яратилиб,
“Ўзпахтаёғ” АЖ негизида “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси ташкил этилди.
Унинг асосий вазифалари;
ёғ-мой хом ашёларини қайта ишлаш ва ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб
чиқариш бўйича ягона комплекс сифатида ёғ-мой саноатини ривожлантириш
стратегиясини ишлаб чиқиш, шунингдек, замонавий бозор муносабатларини
тармоққа кенг жорий қилиш;
ички ва ташқи бозорда маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиш,
тармоқни ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб
чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, хом ашёни чуқур қайта
ишлашда ва сифатли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни
ўзлаштириш, озуқа-ем
базасини кенгайтириш, ички бозорни ёғ-мой
14
Do'stlaringiz bilan baham: