Мусахон Исаков Дилобар Рўзиева



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/92
Sana15.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#554366
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   92
Bog'liq
329-Текст статьи-601-1-10-20191225

биринчидан,
бизга маълум вақт оралиғидаги ишлаб 
чиқариш ҳажмини ҳисоблаш ва миллий иқтисодиётнинг фаолият юритишига 
бевосита таъсир қилувчи омилларни аниқлаш имконини беради. 
Иккинчидан,
макроиқтисодий кўрсаткичлар тизими, миллий маҳсулот ва 
унинг таркибий қисмлари ҳаракатининг барча босқичларида, яъни ишлаб 
чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол босқичларида кўргазмали 
шаклда акс эттириш имконини беради. 


12 
Ниҳоят, 
учинчидан, 
мазкур кўрсаткичлар тизими мавжуд ресурслар ва 
улардан самарали фойдаланиш даражасини, иқтисодиётнинг турли соҳалари, 
тармоқлари ўртасидаги мутаносиблик ва мувозанатлик ҳолатини акс эттиради. 
Бутун миллий иқтисодиётнинг ҳолатини тавсифловчи муҳим 
макроиқтисодий кўрсаткичлар – ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), соф миллий 
маҳсулот (СММ), миллий даромад (МД), аҳоли даромадлари (АД), ишчи кучи 
бандлиги, ишсизлик, инфляция ва бошқа шу кабилар ҳисобланади. 
Бу кўрсаткичлар моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
соҳаларидаги барча хўжаликлар иқтисодий фаолиятининг умумий ва 
пировард натижаларини қамраб олади. 
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти 2017 йилнинг 7 февралида 

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси
” ПФ-4947 сонли фармон қабул қилинган 
вақтдан ўз ривожланиш босқичини тубдан ислоҳ қилди.
Фармонда 2017–2021 йилларда асосан кейинги йиллардаги давлат 
дастурида 
таркибий 
ўзгартиришларни 
чуқурлаштириш, 
миллий 
иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация 
қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш йўналишида 
корхоналарнинг маблағлари, ЎзТТЖ, тижорат банклари кредити, хорижий 
инвестиция ва кредитлар ҳисобига 2017–2021 йилларда умумий қиймати 40 
миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда 
тутувчи тармоқ дастурлари амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 
22 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг биринчи 
қисмида 
2017-2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга 
ошириш давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар, умуман, 2017 
йил давомида турли соҳаларда эришилган натижалар атрофлича таҳлил 
қилиниб, 
2017 
— 
2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини 


13 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясини, жумладан миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва 
либераллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишдаги саноат 
тармоқларининг ўрни ва ролини очиб беради. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 
2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги олий 
Мажлисга Мурожаатномасида инвестицияларга алоҳида тўхталиб, «Жаҳон 
тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини 
юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришишини айтиб 
ўтди
7

Шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, яъни, иқтисо- 
диётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди. 
Ўзбекистон бугунги кунда инвестицияларнинг кириб келишига тайёр 
турган мамлакат ҳисобланади. Бу ерда олиб борилаётган маҳаллий сиёсат, 
тинчликнинг сақланиши, макроиқтисодий кўрсаткичлардаги ижобий ҳолат – 
буларнинг барчаси хорижий инвестицияларни фаол жалб этишда асосий омил 
бўлиб хизмат қилади. Мана шундай вазиятнинг мавжудлиги хориж 
инвесторларида ҳам катта қизиқиш уйғотаётганлиги бежиз эмас. 
Ўзбекистон хорижий инвесторлар билан тенгма-тенг иқтисодий 
алоқалар олиб бориш асосида шерикчилик муносабатларини ўрнатмоқда. Ҳар 
қандай инвестициялар мамлакатимизга кириб келишига йўл қўйилмайди. 
Агар улар мамлакатимиз иқтисодиётига, унинг ривожланишига кенг 
имкониятлар яратса, бундай хорижий инвестициялар албатта қўллаб-
қувватланади. 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, қулай инвестиция муҳитини 
шакллантирмасдан ва хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга фаол 
7
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 
Мурожаатномаси// Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабр. 


14 
жалб этмасдан туриб, бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар жаҳон 
иқтисодий ҳамжамиятига муваффақиятли интеграциялаша олмайди. 
Ўзбекистон раҳбариятининг мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва 
хусусийлаштириш, тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш сари тутган 
изчил йўли хорижий инвестицияларни мамлакат иқтисодиётига жалб этиш 
жараёнини фаоллаштириш учун реал шарт-шароит яратмоқда. 
Миллий иқтисодиёт тузилмасини тубдан ўзгартиришнинг ҳозирги 
босқичида бевосита хоржий инвестициялар катта қизиқиш уйғотмоқда. 
Уларни жалб этишнинг асосий усуллари қуйидагилардир: 

қўшма корхоналар очиш (шу жумладан, хорижий инвесторларга ўзбек 
эмитентлари акциялар пакетларини сотиш йўли билан); 

Ўзбекистон ҳудудида бутунлай хорижий капиталга тегишли 
корхоналарни рўйхатдан ўтказиш; 

концессиялар асосида хорижий капитални жалб этиш; 

хорижий инвесторларни мамлакатнинг муайян минтақаларига фаол 
жалб этишга қаратилган эркин иқтисодий зоналарни (ЭИЗ) кўпайтириш. 
Ҳозирда жалб этилган хорижий инвестициялар тузилмасини таҳлил 
этиш шуни кўрсатмоқдаки, бундай инвестицияларнинг катта қисми экспортга 
мўлжалланган. 
Ўзбекистонда иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида хорижий 
инвестицияларни жалб этишни бошқариш, рағбатлантириш ва қўллаб-
қувватлаш сиёсати комплекс тарзда амалга оширилмоқда. Бу жараённи 
муваффақиятли юритиш учун республикада қатор фармонлар, қонунлар ва 
меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Улар орасида Президентнинг 2018 йил 1 
августдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан 
яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5495-сонли Фармони ҳам 
муҳим аҳамиятга эга бўлади. Ушбу меъёрий ҳужжат мамлакатда тўғридан-
тўғри инвестицияларни жалб этиш учун энг қулай инвестиция муҳитини 
шакллантириш 
мақсадида 
иқтисодиётни 
либераллаштириш, 
давлат 
бошқарувини ислоҳ қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига 


15 
аралашувни чеклаш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини 
қисқартириш ва соддалаштириш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин 
фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда зарур инфратузилмани 
яратишни таъминлайдиган ҳуқуқий асосни янада мустаҳкамлайди. 

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish