Мусахон Исаков Дилобар Рўзиева


Ваколат ва мажбурият тамойили



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/92
Sana15.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#554366
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   92
Bog'liq
329-Текст статьи-601-1-10-20191225

Ваколат ва мажбурият тамойили
бошқарувнинг рационал, аниқ ва 
йўлга қўйилган ташкилий тизимини яратиш, лавозимларга оид йўриқнома 
ҳамда раҳбар ва мутахассисларнинг ҳуқуқ ва бурчлари тўғрисидаги 
ҳужжатларни ишлаб чиқиш, бажарилган иш учун моддий жавобгарликни 
белгилаш, буйруқ ва кўрсатмаларни ўз вақтида тайёрлашни англатади. Ҳар 
бир лавозим эгаси - бўлим ёки хизмат бошлиғидан, то корхона раҳбаригача - 
бошқарув фаолиятидаги ўз ваколатларини яширмаслиги ва мажбуриятларини 
камайтирмаслиги - бошқаларнинг, яъни унга бўйсунувчи шахсларнинг 
зиммасига юкламаслиги лозим.
Юқорида кўрсатилган тамойиллар ҳам алоҳида, ҳам биргаликда 
бошқарув тизимининг ишончлилигига ва корхона раҳбари ҳамда ҳар бир 
бошқарув тузилмасининг обрўини ўстиришга хизмат қилиши лозим. Бундан 
ташқари, улар доимий равишда мукаммаллаштириб борилиши ҳамда замон 
руҳи ва хўжалик юритиш механизми талабларига жавоб берувчи янги 


140 
тамойиллар билан тўлдирилиши зарур. Бу эса бошқарув тизими ва 
жараёнларининг янги шакл ва усулларини ривожлантиришга имкон яратади. 
Бошқариш механизмини қуйидагича таърифлаш мумкин: 
қонунлар — тамойиллар — усуллар — услублар 
Ушбу механизмнинг энг муҳим элементи Қонун ҳисобланади. Шу 
сабабли у тўғрисида икки оғиз сўз айтиш керак бўлади. Қонун — бу, 
объектив борлиқда турли ҳодисалар ўртасида киши онгидан ва ихтиёридан 
ташқари, ҳамма мавжуд бўлган зарурий боғланиш, муносабатдир. Масалан, 
ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт қонунлари: талаб ва таклиф
 
қонуни, 
қиймат қонуни ва бошқалар. 
Қонун — бу давлат ҳокимияти томонидан қабул қилинган, ҳамма учун, 
шу жумладан, саноат ишлаб чиқаришида меҳнат қилаётганлар учун ҳам 
мажбурий бўлган ижтимоий-ҳуқуқий меъёр ва муносабатларни белгиловчи 
расмий ҳужжат. Масалан, Конституция — Ўзбекистон давлатининт асосий 
қонунидир. 
Тамойилларни бошқарув фани назарияси ва амалиётнинг пойдевори 
дейиш мумкин. Маълумки, пойдевор қанча мукаммал ва мустаҳкам бўлса, 
бошқарув аппарати шунчалик қудратли бўлади. 
Бошқарув тамойилларининг шаклланиши чуқур тарихий илдизга эга. 
Хусусан, Ўзбекистонда бу тамойиллар Амир Темур хукмронлиги даврида 
шакллана ва ривожлана бошлаган. Буюк Соҳибқирон давлати ўзининг ихчам, 
тезкор бошқариш девонига эга бўлиб, яккахонлик, иерархия (бўйсуниш 
тартиби), билимдонлик, илмий, жавобгарлик, демократия каби тамойиллар 
асосида бошқарилган. 
Бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва 
иқтисодий истиқболга эришишининг асосий тамойиллари Республика 
Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
2-чақириқ биринчи сессиясидаги маърузасида ўз аксини топган : 

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish