Муратов Д., Алимова М., Каримов Ж., Нажмиддинов Ж., Жўраев Ш. Диншунослик ўзбекистон республикаси



Download 1,22 Mb.
bet7/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#33327
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   82
Bog'liq
2 5339094912472188751

Дин антропологияси. Динларнинг инсон билан алоқасининг турли жабҳаларини ўрганувчи соҳа. У дин психологияси ва социологияси билан чамбарчас боғлиқдир. Унинг асоси қадимги мифларга бориб тақалади.
Жумладан, барча динлар ва диний тасаввурларда биринчи oдaмнинг пaйдo бўлиши Xудo ёки худолaр тoмoнидaн ярaтилиш ғoяси билaн бoғлaнaди. Масалан, қадимги Бобилда ярaтилгaн «Энум Элиш» достонидa дaстлaбки инсон xудoлaр ўртaсидa бўлиб ўтгaн урушдaн сўнг лoй вa қoндaн пaйдo бўлгaни, Қaдимги Мисрдaги aфсoнaлaрдaн биридa эса Xнум номли илоҳ oдaмни кулoлчилик чaрxи ёрдaмидa лoйдaн ясaгaни aйтилади. Шу билан бирга, ислом, христианлик ва яҳудийлик динларида ҳам инсоният ягона Худо томонидан тупроқдан яратилгани айтилиб, илк инсон Одам ёки Адам деб номланади. Умуман олганда, дин антропологияси барча динлардаги инсон ҳақидаги ғояларни ўрганиб, тизимлаштиради.
Дин антропологиясини ўрганишда қатор методлар мавжуд бўлиб, фалсафий, материалистик мактаб вакиллари диншуносликнинг бу соҳасини ҳам эволюцион назарияга мослаштиришга ҳаракат қилганлар. Жумладан, кўплаб адабиётларда Жаҳон динлари ўзларининг аксар эътиқодларини қадимги Бобил, Миср, Месопотамия, форс ва ҳинд афсоналаридан ўзлаштиргани айтиб ўтилади. Бу, бир ёқлама ёндашув бўлиб, теологик метод тарафдорлари динлардаги бу ўхшашликни уларнинг бир ўзакдан келиб чиқиши билан боғлайдилар. Диншуносликда эса, барча динларнинг антропологик қарашлари, ҳеч қандай шахсий фикр билдирмаган ҳолда, борича ўрганиш назарда тутилади.
Диншунослик юқоридаги фан соҳаларидан ташқари, бошқа бир қанча илм турлари билан ҳам боғлиқ. Уларнинг ичида биринчилардан бўлиб тарих ўрин олади. Тарих, макон ва замон таъйин қилган ҳолда ўтмишдаги воқеа-ҳодисаларни ўрганувчи бир илм тури бўлиши билан бирга мозий ва ҳозирдаги динларнинг тарихий шаклланиши жиҳатидан Динлари тарихига яқиндан кўмакчи бўлади.
2. Дин ва диншунослик атамаларининг таърифи. Дин арабча сўз экани барчага маълум. Лекин, дин тушунчасини тўлиқ англаб олиш учун, унинг ҳам луғавий, ҳам истилоҳий маъноларини алоҳида-алоҳида олиб танишиб, таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Араб манбаларида қайд этилишича, дин сўзи «دان» («дâна») феълидан ясалган бўлиб, «кимгадир бўйсунмоқ, бўйин эгмоқ, итоат этмоқ, кимдандир қарздор бўлмоқ, эътиқод қилмоқ, қилган ишига яраша мукофотламоқ»; «дийнун» сўзи эса, «дин, имон, ажр-мукофот, қилинган ишга яраша берилган ҳақ» каби маъноларни билдиради.
Ўзбек тили луғат адабиётларида «дин» - ишонч, ишонмоқ, эътиқод, мулк, ҳукм, ҳисоб, жазо, тадбир, бўйсуниш, итоат қилиш, ибодат, парҳез, йўл тутиш, одат қилиш, эътиқод қилиш маъноларини билдириши келтириб ўтилади.
Исломдан аввал туркий халқларнинг дин тушунчасини ифодалаш учун турли даврларда «darm», «nom» ва «den» каби сўзларни ишлатганлари маълум. Улардан «drm», «darm» дин, ақида маъносида санскритча (қадим ҳинд тили) «dharma»дан (Пали тилида dhamma); «nom» дин ишонч, қонун маъносида суғд тилидан кириб келганлиги айтилади.
Ўзбек тилидаги «дин» маъносини берувчи атамалар барча тилларда мавжуд. Жумладан, зардуштийларнинг манбаси «Авесто»да «дин» сифатида «daena», қадимги форс паҳлавий тилида «den», «din», «dena», «daena» сўзи ишлатилиб, «йўл», «мазҳаб», «маросим», «услуб», «тарз» каби маъноларни билдирган. Иброний тилида истифода қилинадиган «dath» сўзи «дин» тушунчасини ифодалаш учун умумий термин бўлиб, «ҳукм», «амр» ва «қонун» маъноларини англатган.
Рус тилида дин маъносини англатадиган «религия» сўзининг келиб чиқиши борасида луғатларда бир қанча ёндашувлар келтириб ўтилган. Улардан баъзиларига кўра мазкур атама лотинча «religio» сўзидан келиб чиқиб, «диёнат, диндорлик, тақводорлик, художўйлик, мўминлик, тақво, муқаддас нарса ёки жой, қадамжо, зиёратгоҳ, ибодат-топиниш-сиғиниш ва у билан боғлиқ диний маросимлар» деган маъноларни англатади.
Иккинчи гуруҳ тилшунослар «religio» сўзи семантик, маъно ва морфологик жиҳатдан «relegere» сўзи билан боғлиқ бўлиб, «янгидан тўпламоқ, янгидан танлашга киришмоқ, қайта ишлаб чиқиш учун олдинги синтезга қайтиш» каби маъноларни англатади, деб таъкидлайдилар.
Дин тушунчасига олимлар томонидан юзлаб таърифлар берилган. Бунда, турли соха ва дунёқараш эгалари, ўз сохалари ва қарашларидан келиб чиқиб динга таъриф беришган. Шу туфайли турфа хил таърифлар юзага келган. Қуйида уларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз:

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish