Муратов Д., Алимова М., Каримов Ж., Нажмиддинов Ж., Жўраев Ш. Диншунослик ўзбекистон республикаси



Download 1,22 Mb.
bet39/82
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#33327
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   82
Bog'liq
2 5339094912472188751

Бир қадаҳ берсанг, қўярмен бутқа юз, эй пири дайр,
Иккисин олиб, бошимға ҳасбатан лиллоҳ, кел.
Гарчи келмай-келмай ўлтурдинг Навоийни валек,
Эй Масиҳ, онинг мозори бошиға гоҳ-гоҳ кел.
Бу икки байтнинг асл моҳиятини тушуниб олиш учун аввал у қайси ғазалдан юлиб олинганини аниқлаш, кейин ўша ғазал матнини таҳлил қилиш зарур. Чунки байтлар ўртадан узиб олинса, улардан кўзланган асл мақсад очилмай қолади. Оқибатда унинг турлича талқинларига йўл очилади.
Бу икки байт Алишер Навоийнинг «Хазойин ул-маоний» лирик тўпламидаги «Фавойид ул-кибар» деб номланган тўртинчи девоннинг 387-ғазалидан юлиб олинган. Ғазал байтларининг насрий баёни қуйидагича:
Бир қадаҳ берсанг, бутга юз қўяман, эй дайр (бутхона, майхона) пири,
Иккисини (қадаҳ билан бутни) олиб, Худо ҳақи, бошимга кел.
Гарчи келмай-келмай, Навоийни ўлдирдинг, лекин,
Эй Масиҳ (Исо), у(Навоий)нинг мозори бошига баъзан-баъзан кел.
Май, жумладан, унинг идиши бўлмиш қадаҳ орқали тасаввуфий шеъриятда ишқ кўзда тутилади. Дайр пири майхонада қадаҳ тутгани сингари, лирик қаҳрамон пирдан ишқ майи қуйишини истаяпти.
Бундан ташқари, тасаввуфда пир муридни Аллоҳ ишқи йўлида тарбиялайди. Мурид, пири буюрса, май истеъмол қилиши, ҳатто, бутга юз қўйиши ҳам мумкин. Ишқ ошиқни пирнинг ҳар қандай буйруғи бажаришга тайёр ҳолга етгани, ишқи камол топганига ишора бор. Аммо бу ерда ҳеч ҳам насронийлик тарғиби мавжуд эмас.
Ғазалда ёрнинг келмай-келмай, Навоийни ўлдиргани айтилиб, Масиҳдан мозори бошига баъзан-баъзан келиб туриши сўралади.
Хўш, нега айнан Масиҳдан сўраляпти?
Биринчидан, «Масиҳ» деганда ҳам зимдан Ёр кўзда тутилган, бевосита Исо пайғамбарнинг ўзи эмас. Чунки лирик қаҳрамон Ёрга ошиқ, Исо пайғамбарга эмас. «Ёр» деганда эса, албатта, Аллоҳ таоло кўзда тутилади. Ёрни тасаввуф шоирлари баъзан «санам» деб ҳам тилга олиб кетаверади. Бу ерда эса Масиҳ бекорга тилга олинмаяпти. Тасаввуф рамзиётида Масиҳ – руҳ рамзи. Шунинг учун уни баъзан «Руҳуллоҳ», яъни «Аллоҳнинг руҳи» деб ҳам номлашади. Лирик қаҳрамон айнан Аллоҳ руҳининг мозорига йўқлаб келиб туришини истаяпти.
Демак, бу тасвирларнинг насронийликка ҳеч қандай алоқаси йўқ. Чунки, ислом таълимотига кўра, 124 минг пайғамбарнинг ҳаммаси – ислом пайғамбарлари. Шунингдек, Довуд (а.с.)га туширилган Забур, Мусо (а.с.)га туширилган Таврот, Исо (а.с.)га туширилган Инжил ҳам, худди Муҳаммад (алайҳис-салом)га туширилган Қуръон каби самовий китоблар ҳисобланади. Фақат бир нарсани ёддан чиқармаслик керакки, Таврот тушганда Забур, Инжил тушганда Таврот, Қуръон тушганда Инжил мансух, яъни бекор қилинган.
Навоий асарларида учрайдиган Муҳаммад (алайҳиссалом)дан олдин ўтган пайғамбарлар ҳақидаги талқинларни ҳозирги жаҳон диншунослиги мезонлари билан баҳолаш кўпдан-кўп хато талқинларга асос бўлиши мумкин. Буни ҳеч қачон ёддан чиқармаслик керак.
Шу хулосалардан келиб чиқилса, Алишер Навоийнинг:
Лаълини севдум, кўзининг қатлидин қайғурмоғум,
Не ғам ўлмактин, киши бўлса Масиҳо бирла дўст, –деган байтида ҳам айнан киши ўлганидан кейин руҳи қолишига суянилгани учун ҳам Масиҳо тилга олинган. Лирик қаҳрамон ёрнинг лаъл(лаб)ини севганини, кўзининг қатл этишидан қайғурмаслик лозимлигини таъкидлаб, ўлимдан ғам чекмасликка ундаяпти, чунки, унингча, ўлгандан кейин киши Масиҳо (яъни руҳ) билан дўст бўлади.
Демак, юқоридаги мисралар «талмеҳ санъати»нинг, яъни жой, тарихий шахслар, пайғамбарлар, авлиёлар номларини ўз фикрини ифода этиши учун бадиий тасвир воситаси сифатида ишлатишнинг ёрқин намунасидир.
Шунингдек, Миссионерлик ташкилотлари христианликни тарғиб қилишда аудио, видео ва электрон маҳсулотлар, рўзнома ва ойномалар, теледастурлар, интернетда онлайн ўқув курслари ташкил этиш йўлларидан фойдаланмоқдалар. Миссионерлик мазмунидаги СD дисклар ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғулланувчи қатор халқаро агентликлар ҳам фаолият юритмоқда. Бундай йирик ташкилотлардан бири – Global Recordings компанияси бўлиб, у 21 миллий агентликни бирлаштиради ҳамда 4562 тил лаҳжаларида маҳсулот ишлаб чиқаради.
Европа ва Америка қитъаларида миссионер даъватчилар машҳурлик борасида шоу-бизнес ва кино юлдузларидан қолишмайдилар. Маълум бўлишича, телевидение орқали даъват қилишдан энг кўп Адвентист ва Тўлиқ инжил христианлари жамоалари фойдаланади.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish