Муратов Д., Алимова М., Каримов Ж., Нажмиддинов Ж., Жўраев Ш. Диншунослик ўзбекистон республикаси


Имом Абу Ҳанифа ва ҳанафийлик мазҳаби



Download 1,15 Mb.
bet34/82
Sana23.02.2022
Hajmi1,15 Mb.
#174230
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   82
Bog'liq
Dinshunoslik oquv qollanma 2018 (1)

Имом Абу Ҳанифа ва ҳанафийлик мазҳаби. Ҳанафийлик мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит (699-767) бўлиб, «Имоми Аъзам», яъни энг буюк имом лақаби билан машҳур бўлган. Мазкур мужтаҳид олим Куфа шаҳрида туғилиб шу ерда вафот этган.

Бу олим сунний мазҳаблар асосчилари орасида ёши энг каттаси ҳисобланади. Ривоятларга кўра Абу Ҳанифанинг бобоси ўғли Собитни саҳобий Али олдига олиб келиб, унинг ҳақига дуо қилишларини сўрайди. Ҳазрат Али Собитни ўзи ва зурриётига баракот сўраб дуо қиладилар. Собитнинг зурриётидан ўғли Абу Ҳанифа катта шуҳрат қозонди. Имом Абу Ҳанифа отасининг касби Куфада ипак ва жун мато тижорати билан шуғулланган.
Имом Аъзам ёшлигидан Қуръонни ёдлайди. Маълум вақт савдо ишлари билан шуғулланиб юрган. Шу орада Куфа ва унинг атрофида эътиқодий баҳс-мунозараларда фаол иштирок этиб борган. Бир куни кўчада имом Шаъбийнинг ёнидан ўтиб кетаётганида, олдига чақириб, қаерга кетаётганини сўрайди. У бозорга кетаётганини айтганда, мен сендан уни эмас, балки қайси олимнинг дарсига бораяпсан деб сўрайди. Имом Аъзам ҳеч бирининг олдига бормаяпман, дегандан сўнг, имом Шаъбий шундай дейди: «Илм ва уламолар билан кўришиб тургин. Сени ниҳоятда зукко ва илмга ташналигингни кўряпман». Шаъбийнинг бу гапига кириб, Абу Ҳанифа илм йўлини танлайди.
Абу Ҳанифа Умавийлар ва Аббосийларнинг сиёсий курашлари, ҳокимият бир сулоладан бошқасига ўтган даврда яшаган бўлса ҳам қўлига қурол олиб икки томоннинг сиёсатига аралашмади, балки ўз илмини ошириш ва тарқатишга ҳаракат қилди. Бу даврда ақидавий оқимлар орасида курашлар анча қизиган. Олим бу курашларни кузатиб боргани табиий. Ибн Баззознинг ривоятига кўра имом Абу Ҳанифа ўғли Ҳаммодга шундай деган: «Бизлар мунозара қилган вақтда суҳбатдошимизнинг ҳақ ва тўғри йўлган чиқиб кетишидан қўрқар эдик, лекин сизлар мунозара вақтида рақибингизни ҳақ йўлдан чиқишини истайсизлар. Ҳар ким ўз суҳбатдошини ҳақ йўлдан оғдирмоқчи бўлса, уни куфр томонга йўллайди, лекин унинг ўзи суҳбатдошидан олдинроқ куфр йўлига ўтган бўлади».
Манбаларда имом Абу Ҳанифанинг саҳобийлар билан кўришгани айтилади, шунинг учун у тобеинлардан ҳисобланади. У Ҳаммод ибн Абу Сулаймон, Иброҳим Нахаий, Шаъбий каби ва бошқа олимлардан саҳобийлар Али ва Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Аббосларнинг фиқҳини ўзлаштирди. Айниқса, Ҳаммод унинг энг асосий устози ҳисоланган. Унга 22 ёшида шогирд тушиб, у кишидан ўн саккиз йил давомида фиқҳ илмини ўрганади. Бу ҳақда ўзи қуйидагиларни айтган: «Мен илм ва фиқҳнинг конида эдим. Унинг аҳли ила мажлис қурдим. Уларнинг фақиҳларидан бирини лозим тутдим». Узоқ йиллар дарс олиши ва устози вафотидан сўнг унинг ўрнида дарс беришни бошлаган. Устози ўрнига дарс бериши натижасида, Ҳаммод қолдирган мактаб кейинчалик имом Абу Ҳанифа фаолияти натижасида мазҳабга айланди. Шунингдек, кўп юртларга сафар қилган ва ўша ерлик олимлар билан илмий баҳс-мунозараларга киришган. Имом Абу Ҳанифа виқор ва салобатли киши бўлган. Кўп фикр юритиб, кам сўзлар эди. Тақволи, пархезкор, зоҳид, бекорчи ва фойдасиз сўзларни гапирмас, гапирганда қисқа ва лўнда сўзларди. Бирор киши масала сўраб келса, ҳозиржавоблик билан ишни хал қилган.
Имом Абу Ҳанифа Қуръон, суннат, саҳобийларнинг сўзлари, қиёс, истеҳсон, ижмо, урф каби фиқҳий манба ва услубларига кўра ҳукм чиқарган.
Фиқҳда шундай мақомга эришганки, ҳар бир оят ва ҳадисдан керакли фиқҳий хулосалар чиқара олган. Абу Ҳанифа ҳадисни, саҳобийлар сўзини пухта ўзлаштирган. Ҳадисларнинг саҳиҳ ва заифини ажратиб, айниқса, ҳадислардан чиқариладиган ҳукмларнинг тўғри бўлишига катта эътибор қаратган. Ривоятларнинг бирида устози Шаъбий бир масалада мурожаат қилади. Абу Ҳанифа унга жавоб беради. Шунда устози буни (жавобни ва унга ҳужжатни) қаердан олдинг деб сўраганда, Абу Ҳанифа ўзингиз ривоят қилган ҳадисдан олдим деб ҳадисни айтади. Жавобдан сўнг Шаъбий: «Сизлар табибларсиз, эй фақиҳлар жамоаси, биз (муҳаддислар) доришуносмиз», дейди.
Имом Абу Ҳанифа ҳадис илмида ҳам юқори мартабаларга эришган. Қуйида имом Абу Ҳанифанинг жуда кўп ҳадис билишини исботловчи баъзи омилларни келтириш мумкин. Улардан: 1. Кўплаб олимлар қатори Имом Абу Ҳанифага мухолиф бўлганлар ҳам иттифоқан унинг мужтаҳидлигини тан оладилар, яъни унинг мужтаҳид олим эканида ихтилоф йўқ. Мужтаҳид бўлиш шартларидан бири ҳукм чиқаришга оид ҳадисларни яхши билишдир; 2. Манбаларда айтилишича, Абу Ҳанифа саксон уч мингдан ортиқ масалага жавоб берган. Ҳадисларни яхши билмайдиган киши бундай кўп масалага жавоб бериши мумкин эмас; 3. Абу Ҳанифа ҳадис ривоятига кўп тўхталмаган. Бунинг сабабларидан бирини ўша давр олимлари ҳадисларни яхши билганларидир. Шунинг учун улар илм мажлисларида ҳадислардан чиқадиган масалаларга жавоб топишни, яъни истинбот билан шуғулланишни асосий мақсад қилиб олганлар. Ҳадиснинг фиқҳини, уни тушунишни, носих ва мансухини, ом ва хосини, мутлақ ва муқаййадини билишга интилганлар, унинг саҳиҳлигига эмас; 4. Абу Ҳанифа даврида нафақат ҳадис илмини, балки барча илмларни ёзиб бориш одат тусига кирмаган, худди Пайғамбар (алайҳис-салом) ва саҳобийлар даврдаги каби. Шундай бўлсада, Имом Абу Ҳанифа наздида ҳадисларни ривоят қилиш масъулиятли иш эканини Имом Абу Юсуф ривоятидан ҳам билиш мумкин. Имом Абу Ҳанифа: «Киши ҳадисни эшитган вақтидагидек, (яъни қандай эшитган бўлса ўшандай) айтиши лозим», деган; 5. Абу Ҳанифа тўрт мингдан ортиқ устоздан дарс олган. Чунки у Басрага 10 марта, Макка ва Мадинага эса ундан кўпроқ марта борган. У жойлардаги кўпгина олимлар суҳбатида бўлган. Демак, баҳс-мунозара вақтида кўплаб ҳадислар эшитгани табиий.
Имом Абу Ҳанифа қиёс ва истеҳсонни (чиқарилган хулосалардан мусулмонлар учун фойдалироқ томонини олиш тамойили) кўп қўллаган. Ҳатто заиф ҳадисни қиёсдан олдинга қўйган. Бу борада имом Абу Ҳанифа шундай деган: «Расулуллоҳ (алайҳис-салом)дан келган ҳар нарса бош устига, саҳобийлардан келганини эса орасидан яхшироғини танлаб оламиз, аммо тобеийлардан келган бўлса, биз ҳам улардек кишилармиз». Бу билан ўз мазҳабининг усулини кўрсатган. Имом Абу Ҳанифанинг машҳур шогирдларидан бири Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийдир. Абу Ҳанифанинг бу икки шогирди унинг ишини давом эттириб, бошқа олимларга устозлик қилдилар.
Ҳанафийлик мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифа алоҳида муайян мавзуга оид китоб ёзмаган. Балки у ривоят қилган ҳадисларни, айтган фатволарини кейинчалик олимлар китоб ҳолатига келтирганлар. Жумладан, «ал-Фиқҳ ал-акбар», «ал-Олим ва-л-мутааллим», «ал-Васийя» ва «ал-Муснад» ва бошқалар. У дунё ишлари ва мансабга қизиқмаган. Халифа унга бош қозилик (қози ал-қузот) мансабига таклиф қилганда рад этган. Шундай бўлсада, энг катта шогирди имом Абу Юсуф «қози ал-қуззот» лавозимида фаолият юритиб, ҳанафийлик мазҳабининг янада кенг ёйилишига хизмат қилган. Имом Муҳаммад ҳанафий мазҳабининг назарий асосларини ишлаб чиқиб, ўз асарларида келтириб ўтади. Ушбу мазҳаб сунний мусулмонлар орасида кенг тарқалган, яъни 47% сунний мусулмон шу мазҳабга амал қилади. Тарихда унинг жуда кўп давлатлардаги асосий мазҳаб сифатида эътироф этилиши жамият ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида қўлланиши, миллий урф-одатларга бағрикенглиги, турли минтақалардаги шарт-шароитларга мос келиши ҳамда бошқа омиллар сабабли унинг кўп мусулмон халқлари томонидан қабул қилинишига сабаб бўлган. Унинг кенг миқёсда тарқалиш сабаблардан бири барча минтақаларда яшаётган мусулмонларга чиқарилган ҳукмлари осон амал қилишига имкон берган. Ўзбекистон ҳудудида ҳанафийлик мазҳаби бухоролик олим Абу Ҳафс Кабир ҳаракати натижасида кенг тарқалган ва шу минтақа аҳолиси мазкур мазҳабга амал қилиб келмоқда.


  1. Download 1,15 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish