#муносабат Қовчин қишлоғи аэросъемка орқали ўрганилди
Қарши тумани Қовчин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Худойқулов Ғайрат ва бошқаларнинг мурожаатлари мутахассислар томонидан жойига бориб ўрганилди.
Ўрганишларда аниқландики, фуқаролар яшаб турган уй-жойларига асосий йўлга кириб чиқиш учун Г - 16 метр кўчалар мавжуд бўлсада аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда 4 метрли очилган қисқа йўлни кенгайтиришни сўраганлар.
Ўрганишларда Қовчин қишлоғининг бош режаси йўқлиги сабабли 2002 йил ҳолатига кўра аэросъемка орқали кўрилганда кўча ўрни боғ бўлиб турганлиги, айни вақтда эса қисқа йўлнинг шимол томонида аҳолининг турар ва нотурар объектлари ҳамда жануб томонидан 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби жойлашгани маълум бўлди.
Қарши тумани қурилиш бўлими.
Do'stlaringiz bilan baham: |