84
№1 (5)
2021
“Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ахборотнома”
туради, уларнинг ўзи нозик гуллар чекилган
қимматбаҳо тошни эслатади. Алишер
Навоий номидаги опера ва балет театридаги
деворий расмлар фақатгина Ч.Ахмаровнинг
илк ва муҳим ахамиятга молик бўлган
асарларигина эмас, балки Ўзбекистон
маҳобатли санъати тарихида ҳам биринчи
ва ёрқин бир саҳифадир[4,10б.]. Ч.Ахмаров
Шарқ миниатюра санъати анъаналарини
ижодий ўзлаштириб, ўзига хос хусусиятини
маҳобатли рангтасвир орқали намойиш эта
олган.
Анъананавий
маҳобатли
ранг-
тасвирнинг янги маконий-нигоҳий асослари
асосида талқин этишдек мураккаб вазифа
турарди. Одатдаги услублаштириш ёки
тарихий намуналарни қўллаб қўймаслик
учун Ч.Ахмаров фақат ўзигагина хос
бадиийлик йўли билан миниатюра поэтикаси
асосларига мурожаат қилди. Имкон қадар
маҳаллий услубни сақлаб, унинг қомат ва
манзараларининг бир қадар шартлилиги,
умумий тасвирнинг юзалиги ва безакдорлиги
сингари анъанавий талқинлар билан
боғлиқлик ҳиссини бера олди [5,8б.]. Чингиз
Ахмаров кейинги йиллардаги ижодида
ҳам мумтоз адабиётимизга таяниб ажойиб
деворий расмлар, Шарқ миниатюрасининг
энг яхши намуналаридан ҳамда Ўрта
Осиё халқларининг бадиий меросидан
илҳомланиб, қатор ажойиб асарлар яратди.
Ахмаров энг аввало маҳобатли санъат
устаси эди. Унинг деворий суратларига
хос ритмик мутаносиблик, композицион
усуллар, пластик тўхтам хусусиятлари
бутун бир йўналишга айланиб, Ч.Ахмаров
ўзига хос мактаби бўлиб қолди. 1964 йилдан
1980 йилларгача санъаткор қатор йирик
объектларда деворий суратлар яратди.
Алишер Навоий адабиёт музейидаги панно
(1967), Абу Райҳон Беруний номидаги
Шарқшунослик институти деворий сурат
(1965-1968), афсуски ҳозирги кунда бу сурат
анчайин ачинарли ҳолга келиб қолган.
Ўрганишлар жараёнида бунга бевосита
гувоҳ бўлдик. Самарқанддаги “Юлдуз”
ресторани безаги (1970), Ангрендаги “Сўғд
тўйи”(1975), Санъатшунослик институти
биносидаги тасвирлар (1978) ва Тошкент
метрополитени учун кулолчилик панноси
кабилар устида ишлаётган пайтда рассомни
янгича ранг-тус ғоялари қамраб олди.
Рассом уларни меъморий муҳит билан
янгича уйғунлаштиришга интилди. У
маҳобатли санъат, миниатюра, безак
ижодиёти анъаналарини Шарқ фалсафаси
ва поэтик ғоялари билан ўзига хос тарзда
уйғунлаштира олди [5,11б.]. Ч.Ахмаров
Тошкентдаги монументал расмлари учун
Республика Давлат мукофотига сазовор
бўлган.
Унинг суратлари психологик маъ-
нодорликка, ички жўшқинликка, жозиба
ва рухият нафосатга бой. Чингиз Ахмаров
мустақиллик йилларида ҳам самарали
меҳнат қилиб гўзал асарлар яратиш билан
бир қаторда ажойиб рассом шогирдларга
устозлик қилди. Унинг шогирдлари Содиқ
Раҳмонов, Жавлон Умарбеков, Шаҳноза
Абдуллаева ва бошқалар.
1982 йилида Ўзбекистон рассомлари
уюшмасининг бадиий фонди тасарруфидаги
“Усто”
халқ
санъати
Бирлашмасига
Ч.Ахмаров раҳбарлик қила бошлади.
Унинг тавсияси билан 1986 йилида “Усто”
бирлашмаси қошида “Санойи нафиса” (нафис
санъат) ижодий гурухи ташкил қилинди
(Т.Болтабоев,
Х.Назиров,
Ғ.Комолов,
С.Қорабоевлар). Гуруҳ томонидан миниатюра
санъати услубида биринчи маротаба
йирик маҳобатли деворий суратлар яратиш
Do'stlaringiz bilan baham: